Абдуллаев Улуғбек Артикбаевичнинг 
доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амир Темур дипломатияси ва халқаро муносабатлари шаклланиши ҳамда ривожланиш динамикаси”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Tar560.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Нодир Абдулхаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.05.01 Расмий оппонентлар: 
Қоʻлдошев Шерали Темиралиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Ураков Дилшодбек Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур давлатининг Ғарб ва Шарқ мамлакатлари билан сиёсий алоқалари, дипломатик ва элчилик муносабатлари, ҳарбий ҳаракатлар моҳиятини очиб бериш, Соҳибқирон олиб борган сиёсатнинг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа халқлари тарихидаги роли ва аҳамиятини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХИВ аср охири – ХВ аср бошларида Амир Темур томонидан давлат манфаатларини илгари суришга ва Евросиё маконида геосиёсий мувозанатни таъминлашга қаратилган, тарихий-сивилизацион қадриятлар ҳамда халқаро муносабатларнинг сиёсий реализм назарияси мезонлари билан уйғунлашган мураккаб ва прагматик дипломатик тизим ишлаб чиқилгани далилланган.
Амир Темур ташқи сиёсати халқаро майдонда Европа ва Яқин Шарқ давлатларига нисбатан ўрта асрларга хос геосиёсий тамойиллар асосида шаклланиб, Буюк ипак йўли бўйлаб савдо–иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, дипломатик воситалар орқали ҳарбий-стратегик иттифоқлар тизимини барпо этиш ва глобал устуворликни таъминлашга қаратилган консептуал ташқи сиёсат модели яратилгани аниқланган.
Глобал геосиёсий рақобат шароитида Амир Темур ташқи сиёсатда икки ва кўп томонлама халқаро ҳамкорлик механизмларидан фойдаланган ҳолда давлат суверенитетини таъминлаш, интеграцион лойиҳаларни амалга ошириш орқали хавфсизлик ва барқарорликка интилгани, географик жойлашуви омилидан самарали фойдаланиб, Яқин Шарқ ва Европа давлатлари билан алоқаларни ривожлантириб, кўп векторли стратегияни амалга оширгани кўрсатиб берилган.
Амир Темурнинг ташқи сиёсат консепсияси ва доктринаси реалистик ҳамда сиёсий либерализм назариясига хос стратегик тамойиллар асосида шаклланиб, унинг халқаро сиёсий фаолияти Яқин Шарқда интеграция жараёнларини кучайтириш, хавфсизлик архитектурасини такомиллаштириш ва минтақавий барқарорликни таъминлашга йўналтирилгани, Евросиё сиёсий маконида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва давлатлараро муносабатларнинг янги геосиёсий парадигмаси вужудга келтирилгани аниқланган.
Амир Темур дипломатияси жаҳон сиёсатининг транссивилизацион ўзаро таъсир тамойиллари асосида шаклланиб, унинг ташқи сиёсий фаолияти давлатлараро мулоқот маданиятини институционаллаштириш, стратегик манфаатлар ва сивилизацион қадриятлар уйғунлигига асосланган конструктив ҳамкорлик муҳитини яратиш орқали сиёсий барқарорлик, иқтисодий интеграция ва маданий мувофиқликни таъминловчи янги сивилизацион дипломатия консепсиясини вужудга келтиргани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал геосиёсий рақобат шароитида Амир Темур ташқи сиёсатда икки ва кўп томонлама халқаро ҳамкорлик механизмларидан фойдаланган ҳолда давлат суверенитетини таъминлаш, интеграцион лойиҳаларни амалга ошириш орқали хавфсизлик ва барқарорликка интилгани, географик жойлашуви омилидан самарали фойдаланиб, Яқин Шарқ ва Европа давлатлари билан алоқаларни ривожлантириб, кўп векторли стратегияни амалга оширгани борасидаги илмий тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 19-ноябрдаги 02/556-сонли далолатномаси). Натижада ташқи сиёсий жараёнларни ўрганишнинг ахборот-таҳлил базасининг такомиллашишига, мазкур соҳада олиб бориладиган илмий-таҳлилий ишларнинг самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.
Амир Темурнинг ташқи сиёсат консепсияси ва доктринаси реалистик ҳамда сиёсий либерализм назариясига хос стратегик тамойиллар асосида шаклланиб, унинг халқаро сиёсий фаолияти Яқин Шарқда интеграция жараёнларини кучайтириш, хавфсизлик архитектурасини такомиллаштириш ва минтақавий барқарорликни таъминлашга йўналтирилгани, Евросиё сиёсий маконида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва давлатлараро муносабатларнинг янги геосиёсий парадигмаси вужудга келтирилгани аниқланган. борасидаги янги маълумотлардан илмий тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейининг фондини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейининг 2025-йил 13-мартдаги 01/32-сонли маълумотномаси). Натижада Амир Темурнинг Европа давлатларига нисбатан ташқи сиёсати ва Яқин Шарқ мамлакатларининг Амир Темур давлатига нисбатан ташқи сиёсати бўйича янги маълумотлар тайёрлашга хизмат қилган.
Амир Темур дипломатияси жаҳон сиёсатининг транссивилизацион ўзаро таъсир тамойиллари асосида шаклланиб, унинг ташқи сиёсий фаолияти давлатлараро мулоқот маданиятини институционаллаштириш, стратегик манфаатлар ва сивилизацион қадриятлар уйғунлигига асосланган конструктив ҳамкорлик муҳитини яратиш орқали сиёсий барқарорлик, иқтисодий интеграция ва маданий мувофиқликни таъминловчи янги сивилизацион дипломатия консепсиясини вужудга келтиргани борасидаги хулосалардан Тошкент давлат шарқшунослик университетида тайёрланган “Мамлакатшунослик. Эрон” дарслигида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 19-ноябрдаги 3058-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация мавзуси доирасида тадқиқ қилинган илмий натижалар “Эронда “Сарбадорлар давлати” ва “Темурийлар ҳукмронлиги даврида Эрон” мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
ХИВ аср охири – ХВ аср бошларида Амир Темур томонидан давлат манфаатларини илгари суришга ва Евросиё маконида геосиёсий мувозанатни таъминлашга қаратилган, тарихий-сивилизацион қадриятлар ҳамда халқаро муносабатларнинг сиёсий реализм назарияси мезонлари билан уйғунлашган мураккаб ва прагматик дипломатик тизим ишлаб чиқилгани, шунингдек, Амир Темур ташқи сиёсати халқаро майдонда Европа ва Яқин Шарқ давлатларига нисбатан ўрта асрларга хос геосиёсий тамойиллар асосида шаклланиб, Буюк ипак йўли бўйлаб савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, дипломатик воситалар орқали ҳарбий-стратегик иттифоқлар тизимини барпо этиш ва глобал устуворликни таъминлашга қаратилган консептуал ташқи сиёсат модели яратилгани борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг кўрсатувларида ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 13-ноябрдаги 06-09-1820-сонли маълумотномаси). Натижада ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мавзусидаги соҳа вакиллари билан эфир учрашувлар ўтказишда, таҳлилий материаллар тайёрлашда, шунингдек, маърифий соҳадаги тадбирларни ташкил этишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish