Туребеков Анварбек Адилбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Саноатда ишлаб чиқариш ҳаражатлари тежамкорлигини такомиллаштириш механизмлари”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt4901
Илмий маслақатчи: иқтисод фанлари доктори, академик Айимбетов Нағмет Қаллиевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғстон бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Кадиров Абдусатторходжа, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рузиева Дилобар Исомжоновна.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал капиталнинг роли “УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш харажатлари тежамкорлигини таъминлашда таъсири боʻйича илмий-назарий, илмий-услубий ва илмий-амалий аҳамиятга эга таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ишлаб чиқариш моддий харажатлари” тушунчасининг иқтисодий категория сифатидаги мазмуни капиталлашув даражаси ва уни тартибга солишни таъминлаш жараёнида инновациялар орқали ривожланиб бориши мумкинлиги асослаш ҳамда назарий ва услубий жиҳатдан қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини интеллектуал капитал билан боғлиқлиги нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган иқтисодий механизм сифатидаги ишлаб чиқариш харажатларини тартибга солиш услубиёти интеллектуал капиталнинг инновацион капиталлашуви асосида харажатларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу самарадорликни баҳолашнинг тегишли ҳисоб-китоб усуларини таклиф этиш орқали такомиллаштирилган;
“УЗКАБЕЛ” қўшма корхонаси асосий саноат ишлаб чиқариш хусусиятларига кўра фаолият молиявий ҳолатини аниқлаш услубий асослари тўлов коеффициенти (ТК > 2,0), жорий ликвидлик коеффициенти (ЖЛК > 2,0), абсолют ликвидлик коеффициенти (АЛК > 0,2-0,5), зарарларни қоплаш коеффициенти (ЗҚК > 0,1-0,3), захира фонди (ЗФ > 1,0) меъёрий кўрсаткичларининг мақбул чегараларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш харажатларидан фойдаланишнинг муқобиллигини таъминлаш (МИЧХФ), харажатлар бошқарувининг ўзгариши (ЎХБ), ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий ўсиши сифатига таъсири (ТИЎС), улар ўртасидаги қарама-қаршиликлар тизими (ТҚҚ) жараёнлари узвийлигига эришиш орқали саноатда ишлаб чиқариш харажатларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш таклифи асосланган;
«УЗКАБЕЛ» акциядорлик жамиятининг барқарор ривожланишини таъминловчи кўп омилли эконометрик модел асосида интеллектуал салоҳиятдан фойдаланишни ўртача тушум ҳажмининг ошишига ижобий таъсирининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда саноат корхоналарини интеллектуал капиталнинг роли боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган иқтисодий механизм сифатидаги ишлаб чиқариш харажатларини тартибга солиш услубиёти интеллектуал капиталнинг инновацион капиталлашуви асосида харажатларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу самарадорликни баҳолашнинг тегишли ҳисоб-китоб усуларини таклиф этиш орқали такомиллаштириш таклифи “УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамияти амалиётида фойдаланилган (“УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 16-декабр 3/136-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган иқтисодий механизм сифатидаги ишлаб чиқариш харажатларини тартибга солиш услубиётининг самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
“УЗКАБЕЛ” қўшма корхонаси асосий саноат ишлаб чиқариш хусусиятларига кўра фаолият молиявий ҳолатини аниқлаш услубий асослари тўлов коеффициенти (ТК > 2,0), жорий ликвидлик коеффициенти (ЖЛК > 2,0), абсолют ликвидлик коеффициенти (АЛК > 0,2-0,5), зарарларни қоплаш коеффициенти (ЗҚК > 0,1-0,3), захира фонди (ЗФ > 1,0) меъёрий кўрсаткичларининг мақбул чегараларини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи “УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамияти амалиётида фойдаланилган (“УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 16-декабр 3/136-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “УЗКАБЕЛ” қўшма корхонаси асосий саноат ишлаб чиқариш хусусиятларига кўра фаолият молиявий ҳолати натижаларининг аниқлигини ошириш имкони яратилган;
ишлаб чиқариш харажатларидан фойдаланишнинг муқобиллигини таъминлаш (МИЧХФ), харажатлар бошқарувининг ўзгариши (ЎХБ), ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий ўсиши сифатига таъсири (ТИЎС), улар ўртасидаги қарама-қаршиликлар тизими (ТҚҚ) жараёнлари узвийлигига эришиш орқали саноатда ишлаб чиқариш харажатларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш таклифи “УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамияти амалиётида фойдаланилган (“УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 16-декабр 3/136-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноатда ишлаб чиқариш харажатларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
«УЗКАБЕЛ» акциядорлик жамиятининг барқарор ривожланишини таъминловчи кўп омилли эконометрик модел асосида интеллектуал салоҳиятдан фойдаланишни ўртача тушум ҳажмининг ошишига ижобий таъсирининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамияти амалиётида фойдаланилган (“УЗКАБЕЛ” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 16-декабр 3/136-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «УЗКАБЕЛ» акциядорлик жамиятининг барқарор ривожланишини таъминлашда интеллектуал салоҳиятдан фойдаланишни ўртача тушум ҳажмининг ошишига ижобий таъсирининг истиқболдаги параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яртилган.