Мамутова Камила Мухтаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аграр секторда молиявий рискларни баҳолаш усулларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5336
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Зафаржон Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матжонов Бекжон Равшонбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси аграр секторида молиявий рискларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантиришни иқтисодий-молиявий рискларнинг тармоқ фаолияти натижадорлигига таъсирига кўра ташқи (иқлим ўзгариши, глобал бозор тенденциялари, сиёсий ва иқтисодий вазият конъюнктураси, қонунчиликдаги ўзгаришлар (25 ≤ ТО ≤ 38)) ҳамда ички (тармоқдаги молиявий бошқарув даражаси, технологик ривожланиш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, кредитлаш (62 ≤ ИО ≤ 75)) омилларга гуруҳлаш асосида таъсир даражасининг мақбул миқдорий чегараси асосланган;
аграр соҳада иқтисодий хавфсизлик индекси тармоқ хусусиятларига кўра ишлаб чиқариш, молиявий кўрсаткичлар ва ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичларининг вазн коэффициентларини “паст” (0,295 ≤r≤ 0,421), “ўрта” (0,422≤ r ≤0,547), “юқори” (0,548 ≤r≤ 0,674) риск даражалари тоифаларга ажратиш орқали ҳар бир риск тоифаси учун мос стратегик бошқарув чораларини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
фермер хўжаликларининг асосий молиявий кўрсаткичларига кўра риск балларини ишлаб чиқиш асосида хўжаликларни А – “паст рискли хўжаликлар” (барқарор фойда, юқори рентабеллик), B – “ўртача рискли хўжаликлар”, C – “юқори рискли хўжаликлар”, D – “хавфли зона” (зарар билан ишлаётган хўжаликлар) тоифаларига ажратиш орқали кредит ресурсларини тақсимлаш, субсидиялар тақдим этиш ва инвестицион лойиҳаларни танлаш таклифи ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси аграр соҳасининг барқарор ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичларининг 2030 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси аграр секторида молиявий рискларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантиришни иқтисодий-молиявий рискларнинг тармоқ фаолияти натижадорлигига таъсирига кўра ташқи (иқлим ўзгариши, глобал бозор тенденциялари, сиёсий ва иқтисодий вазият конъюнктураси, қонунчиликдаги ўзгаришлар (25 ≤ ТО ≤ 38)) ҳамда ички (тармоқдаги молиявий бошқарув даражаси, технологик ривожланиш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, кредитлаш (62 ≤ ИО ≤ 75)) омилларга гуруҳлаш асосида таъсир даражасининг мақбул миқдорий чегарасини асослаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан аграр соҳада рискларни камайтиришга қаратилган ҳудудий стратегиялар ва дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 11 ноябрдаги 02-09/9-11/896-сон маълумотномаси). Таклиф асосида ишлаб чиқилган ҳудудий стратегик дастурлар аграр тармоқда иқтисодий барқарорликни таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
аграр соҳада иқтисодий хавфсизлик индекси тармоқ хусусиятларига кўра ишлаб чиқариш, молиявий кўрсаткичлар ва ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичларининг вазн коэффициентларини “паст” (0,295 ≤r≤ 0,421), “ўрта” (0,422≤ r ≤0,547), “юқори” (0,548 ≤r≤ 0,674) риск даражалари тоифаларга ажратиш орқали ҳар бир риск тоифаси учун мос стратегик бошқарув чораларини ишлаб чиқиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳудудий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 11 ноябрдаги 02-09/9-11/896-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ёрдамида аграр тармоқда иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишни таъминлаш имкони яратилган;
фермер хўжаликларининг асосий молиявий кўрсаткичларига кўра риск балларини ишлаб чиқиш асосида хўжаликларни А – “паст рискли хўжаликлар” (барқарор фойда, юқори рентабеллик), B – “ўртача рискли хўжаликлар”, C – “юқори рискли хўжаликлар”, D – “хавфли зона” (зарар билан ишлаётган хўжаликлар) тоифаларига ажратиш орқали кредит ресурсларини тақсимлаш, субсидиялар тақдим этиш ва инвестицион лойиҳаларни танлаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳудудий стратегик дастурлар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 11 ноябрдаги 02-09/9-11/896-сон маълумотномаси). Таклиф асосида ишлаб чиқилган дастурлар бюджет маблағларини сув танқислиги юқори бўлган ҳудудларга устувор йўналтириш, шунингдек рискка мос молиявий механизмларни жорий этиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси аграр соҳасининг барқарор ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичларининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳудудий иқтисодий сиёсатни режалаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 11 ноябрдаги 02-09/9-11/896-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудудий барқарор ривожланиш сиёсатини шакллантириш, ишлаб чиқаришнинг изчиллигини сақлаш ва иқтисодий ўсишни барқарорлаштиришга хизмат қилган.