Гаипов Жанибек Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал экологик ўзгаришлар шароитларида қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланишни такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5661.
Илмий раҳбар: Кудаибергенов Азамат Шамуратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафиева Нигора Нурмухамадовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: глобал экологик ўзгаришлар шароитида қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш тизимини илмий асосда такомиллаштириш ва уни барқарор бошқариш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини экологик, иқтисодий ва биотик кўрсаткичлар асосида интеграл тарзда баҳолайдиган “Агроэкологик самарадорлик интеграл индекси (ASII)” қийматлари асосида юқори самарадорлик зонаси (ASIIyu≥0,8), ўрта самарадорлик зонаси (0,5≤ASIIo‘<0,8), паст самарадорлик зонаси (ASIIp<0,5) чегараларини белгилаш орқали самарали ва такомиллаштиришга муҳтож майдонларни аниқлаш таклифи ишлаб чиқилган;
ер, сув, атмосфера, инсон фаолияти тизими синергетик назария асосида таҳлил қилиниб, агроэкотизимлар учун мослашув чегараси (MCh)ни белгилайдиган геоэкотизимли адаптив-менежмент моделининг амал қилиш механизми ҳолатни аниқлаш ва маълумот йиғиш йўналиши бўйича ер ҳолати индекси (EHI ≥ 70), сув баланс коэффициенти (SBK ≥ 0,8), ҳарорат аномаллиги (HA≤ +1°C), антропоген юклама (АЮ≤ 2 т/ҳа/йил) кўрсаткичлари орқали такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги ерларининг экологик ҳолатини баҳолашда ер қобиғи деградацияси жараёнлари, глобал экологик ўзгаришлар ва агроэкологик барқарорлик индексини бирлаштирувчи “Агроэкологик-литосферавий интеграцион модели” параметрлари ўлчов бирлиги, маълумот йиғиш интервали, мониторинг частотаси, маълумот манбасини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларининг 2028 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини экологик, иқтисодий ва биотик кўрсаткичлар асосида интеграл тарзда баҳолайдиган “Агроэкологик самарадорлик интеграл индекси (ASII)” қийматлари асосида юқори самарадорлик зонаси (ASIIyu≥0,8), ўрта самарадорлик зонаси (0,5≤ASIIo‘<0,8), паст самарадорлик зонаси (ASIIp<0,5) чегараларини белгилаш орқали самарали ва такомиллаштиришга муҳтож майдонларни аниқлаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 04/010-3745-сон маълумотномаси). Мазкур тизимнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ер, сув ва биотик омилларни комплекс равишда ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш самарадорлиги рақамли кўрсаткич орқали баҳоланиб, агро ер ресурсларини бошқаришда хатарлар аниқ кўрилиб, иқтисодий ва экологик фойда бир вақтнинг ўзида сезиларли даражада ошган;
ер, сув, атмосфера, инсон фаолияти тизими синергетик назария асосида таҳлил қилиниб, агроэкотизимлар учун мослашув чегараси (MCh)ни белгилайдиган геоэкотизимли адаптив-менежмент моделининг амал қилиш механизми ҳолатни аниқлаш ва маълумот йиғиш йўналиши бўйича ер ҳолати индекси (EHI ≥ 70), сув баланс коэффициенти (SBK ≥ 0,8), ҳарорат аномаллиги (HA≤ +1°C), антропоген юклама (AYu≤ 2 т/ҳа/йил) кўрсаткичлари орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 04/010-3745-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида агроэкосистемаларнинг ер-сув-атмосфера-инсон тизими контекстида барқарор бошқаруви йўлга қўйиш, ресурсдан ортиқча фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, мослаштирувчи чоралар орқали деградация хавфини сезиларли даражада камайтириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги ерларининг экологик ҳолатини баҳолашда ер қобиғи деградацияси жараёнлари, глобал экологик ўзгаришлар ва агроэкологик барқарорлик индексини бирлаштирувчи “Агроэкологик-литосферавий интеграцион модели” параметрлари ўлчов бирлиги, маълумот йиғиш интервали, мониторинг частотаси, маълумот манбасини аниқлаштириш орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 04/010-3745-сон маълумотномаси). Мазкур қишлоқ хўжалиги ерларининг деградацияси аниқ белгиланди, глобал экологик ўзгаришлар назорат қилина бошлади ва агроэкологик барқарорлик индекси (АБИ) бўйича юқори даражадаги таҳлил қилиш билан ер ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги сезиларли даражада ошган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 04/010-3745-сон маълумотномаси). Мазкур прогнозларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида прогноз моделлари асосида ердан фойдаланиш натижаларининг 3-5 йиллик ривожланиш сценарийлари шакллантирилиб, уларнинг асосида минтақавий ер-сув ресурсларини режалаштириш тизими ишлаб чиқилган.