Хасанов Илҳом Исаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида илмий лойиҳаларни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4663
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шафкаров Баҳром Худойбердиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хоʻжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобожанов Абдурашид, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий лойиҳаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги илм-фани учун ажратилган молиявий ресурслар ва тайёр илмий маҳсулотлар самарадорлигини “Қишлоқ хўжалиги илмий лойиҳаларининг тайёр ишланмаларини тижоратлаштириш (ТНТ) коеффициенти” орқали баҳолаш усули ишлаб чиқилди ва унга асосан янги илмий ишланмаларнинг 3-йилдан кейин эскиришини инобатга олган ҳолда уларни тижоратлаштириш натижадорлигини “юқори” (0,3дан баланд); 0,3 бўлса “қониқарли”; 0,3 дан паст бўлса “қониқарсиз” мезонларга мос коеффициентлар асосида табақали баҳолаш асосланган;
қишлоқ хўжалиги субектларининг илмий-инновацион фаоллигини ошириш ва уларнинг тайёр илмий ишланмаларни тижоратлаштиришда молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар қошида илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи муассасалар билан ўзаро ҳамкорликда “Илмий-инновацион гуруҳ”ларни ташкил этиш асосланган ва уларнинг фаолият юритиш механизмлари ишлаб чиқилган;
“Илм-фан ютуқларини жорий этиш ва тижоратлаштириш” махсус фондини ташкил этиш ва у орқали қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 500 баравар қийматига тенг бўлган қисмини молиялаштириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги инновацион ривожланиш коцепсияси мақсадларига хизмат қилувчи амалий ва инновацион илмий лойиҳалар учун жалб этиладиган молия ресурслари ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари инерцион, мобилизацион ва пессимистик ссенарийлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги илмий лойиҳаларини молиялаштириш тизими ва механизмларини такомиллаштириш буйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Қишлоқ хўжалиги илм-фани учун ажратилган молиявий ресурсларнинг самарадорлигини ошириш ва тайёр илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиш даражасини мониторинг қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “АПК ЧИНОЗ УК ПУДРАТ№13” унитар корхонасида жорий этилган. Унга кўра, мазкур корхона фаолиятида илмий лойиҳаларни молиялаштиришнинг тайёр натижаларини “тижоратлаштириш коеффициенти” орқали баҳолаш усулидан фойдаланилган ҳамда илмий ишланмаларнинг 3-йилдан кейин маънавий эскиришини инобатга олган ҳолда, уларни молиявий ресурслар билан таъминлашда табақалаштирилган тижоратлаштириш коеффициентлари қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/04-04-873-сон ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2025-йил 30-октябрдаги 01/03-0402-сон маълумотномалари). Натижада, молиялаш манбаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш имконияти яратилган;
илмий фаолият билан шуғулланувчи муассасалар ва қишлоқ хўжалиги субектлари ўртасидаги илмий-инновацион ҳамкорликни ташкил этиш асосида фаолият механизмлари ишлаб чиқилган “Илмий-инновацион гуруҳ” ишланмалари “Авазхон Содиқов” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/04-04-873-сон ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2025-йил 30-октябрдаги 01/03-0402-сон маълумотномалари). Натижада, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳисобига хўжаликнинг иқтисодий рентабеллик даражаси 10–12 фоизга кўтарилган ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошишига эришилган;
“Илм-фан ютуқларини жорий этиш ва тижоратлаштиришни қўллаб-қувватлаш” бўйича махсус фонд фаолиятини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги илмий таъминоти тизимида амалга оширилаётган илмий-амалий лойиҳаларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 500 бараварига тенг бўлган қисмини молиялаштириш таклифи асосланган. Унда тавсия этилган давлат, хусусий ва нодавлат манбаларидан комплекс фойдаланиш механизмлари “Авазхон Содиқов” фермер хўжалигида жорий (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/04-04-873-сон ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2025-йил 30-октябрдаги 01/03-0402-сон маълумотномалари). Натижада, хўжаликда молиявий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланиш тизими йўлга қўйилиб, айланма маблағларни қоплаш ва мавсумий харажатларни молиялаштириш имкониятлари кенгайган;
Инновацион ривожланиш консепсияси асосида қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат яратишга хизмат қиладиган илмий-технологик ва фундаментал тадқиқот ишланмаларини татбиқ этиш орқали 2030-йилгача бўлган даврда қишлоқ хўжалиги илмий таъминоти тизимини молиялаштириш бўйича ишлаб чиқилган базавий, мобилизацион ва пессимистик ссенарийлар амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган. Жумладан, ушбу ссенарийлар асосида шакллантирилган прогноз модели “АПК ЧИНОЗ УК ПУДРАТ№13” унитар корхонаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/04-04-873-сон ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 2025-йил 30-октябрдаги 01/03-0402-сон маълумотномалари). Натижада, мазкур модел хўжаликнинг келгуси даврлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини молиявий барқарорлаштириш ва ресурслар тақсимланишини оптимал режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган.