Қобилжонова Шахноза Рустам қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меъда ичак трактининг бузилиши бўлган мактабгача ёшдаги болаларда аллергик касалликларнинг олдини олишнинг гигиеник жихатлари», 14.00.07 – Гигиена ва 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4522.
Илмий раҳбарлар: Саломова Феруза Ибодуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Атамбаева Раиса Минахмедовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси); Холматова Барно Турдиходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: меъда-ичак тракти касалликлари мавжуд бўлган мактабгача таълим ёшдаги болаларда аллергик касалликларнинг олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аллергик касалликларга чалинган мактабгача таълим ёшдаги болаларда бирга кечадиган ошқозон-ичак касалликларининг тарқалиши ва нозологик тузилиши, ҳамда гигиеник жиҳатдан аҳамиятли омилларнинг салбий таъсирининг кўрсаткичи сифатида уларнинг частотаси аниқланган; 
овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари аллергик касалликлар билан бирга кечган болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ҳамда организмнинг етакчи тизимларининг функционал кўрсаткичлари (ўпканинг тириклик сиғими, жисмоний толерантлик даражаси) соғлом болаларга нисбатан сезиларли даражада пасайиши аниқланиб, ушбу салбий ўзгаришларнинг ҳамрох патологиялар билан боғлиқлиги асосланган;
аллергик касалликлар ривожланишига таъсир этувчи асосий тиббий-биологик ва санитар-гигиеник хавф омиллари баҳоланиб, оғир аллергоанамнез, антибиотикларни эрта ёшдан ва кўп қўллаш, ичак микробиоценозининг бузилиши, тартибсиз овқатланиш, фасфуд, колбаса ва  қандолат маҳсулотлари ортиқча истеъмол қилиш, номувофиқ микроиқлим, ҳаводаги юқори чанг миқдорининг юқори прогностик аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
овқат ҳазм қилиш тизими ва аллергик касалликлари мавжуд мактабгача ёшдаги болалар учун персоналлаштирилган ташхислаш ва даволаш баённомалари, санитар-гигиеник тавсиялар ҳамда диспансер кузатувни қамраб олган мултидисциплинар профилактика дастури ишлаб чиқилиб, унинг амалиётга жорий этилиши касаллик рецидивининг камайиши, болаларда ҳаёт сифати яхшиланиши ва тиббий ёрдам самарадорлигини оширишини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Меъда ичак трактининг бузилиши бўлган мактабгача ёшдаги болаларда аллергик касалликларнинг олдини олишнинг гигиеник жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янглилик: аллергик касалликларга чалинган мактабгача таълим ёшдаги болаларда бирга кечадиган ошқозон-ичак касалликларининг тарқалиши ва нозологик тузилиши, ҳамда гигиеник жиҳатдан аҳамиятли омилларнинг салбий таъсирининг кўрсаткичи сифатида уларнинг частотаси аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 мартда 01-24694-t-сон билан тасдиқланган «Алгортм гигиенической оценки рисков развития аллергических заболеваний у детей дошкольного возраста» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 30.01.2026 йилдаги 02-/27-сон  ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бўйича 16.01.2026 йилдаги 03Т-2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги  26/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари ташхисланган мактабгача таълим ёшидаги болаларда ретроспектив таҳлиллар асосида аллергик касалликлар билан боғлиқ мурожаатлар сонининг умумий популяция кўрсаткичидан сезиларли даражада юқорилиги ҳисобига аллергик касалликларнинг ортиши ва меъда ичак тизими фаолиятининг пасайиши олдини олиш тартиби ва даволаш тактикасини танлаш тиклаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс гигиеник чора-тадбирларни жорий этиш орқали овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари ташхисланган мактабгача таълим ёшидаги болаларда касалликнинг сурункали шаклларига ўтишини камайтириш ва даволанишга бўлган эҳтиёжни қисқартириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига даволаниш учун сарфланадиган ўртача 180000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари аллергик касалликлар билан бирга кечган болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ҳамда организмнинг етакчи тизимларининг функционал кўрсаткичлари (ўпканинг тириклик сиғими, жисмоний толерантлик даражаси) соғлом болаларга нисбатан сезиларли даражада пасайиши аниқланиб, ушбу салбий ўзгаришларнинг ҳамрох патологиялар билан боғлиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 мартда 01-24694-t-сон билан тасдиқланган «Алгортм гигиенической оценки рисков развития аллергических заболеваний у детей дошкольного возраста» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 30.01.2026 йилдаги 02-/27-сон  ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бўйича 16.01.2026 йилдаги 03Т-2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги  26/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари аллергик касаллик билан бирга кечган болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ва бола организми етакчи тизимларининг функционал кўрсаткичлари соғлом болаларга нисбатан сезиларли даражада пасайиши, ўпканинг тириклик сиғими, жисмоний толерантлик даражасининг салбий оқибатларининг ўрни ва ҳамрох патологияларга боғлиқлигининг ўрни исботлаш орқали хастликни олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс гигиеник чора-тадбирларни жорий этиш орқали овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари ташхисланган мактабгача таълим ёшидаги болаларда касалликнинг сурункали шаклларига ўтишини камайтириш ва даволанишга бўлган эҳтиёжни қисқартириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига даволаниш учун сарфланадиган ўртача 180000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: аллергик касалликлар ривожланишига таъсир этувчи асосий тиббий-биологик ва санитар-гигиеник хавф омиллари баҳоланиб, оғир аллергоанамнез, антибиотикларни эрта ёшдан ва кўп қўллаш, ичак микробиоценозининг бузилиши, тартибсиз овқатланиш, фасфуд, колбаса ва  қандолат маҳсулотлари ортиқча истеъмол қилиш, номувофиқ микроиқлим, ҳаводаги юқори чанг миқдорининг юқори прогностик аҳамиятга эга эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 мартда 01-24694-t-сон билан тасдиқланган «Алгортм гигиенической оценки рисков развития аллергических заболеваний у детей дошкольного возраста» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 30.01.2026 йилдаги 02-/27-сон  ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бўйича 16.01.2026 йилдаги 03Т-2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги  26/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аллергик касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлувчи асосий тиббий-биологик ва санитар-гигиеник омиллар оғир аллергоанамнезнинг ортиши, антибиотикларни эрта ёшдан кўп қўлланилиши, микробиоценознинг бузилиши, тартибсиз овқатланишдаги фасфутлар, колбаса маҳсулотлари ва  қандолатларнинг ўрни, ҳаво таркибидаги ортиқча чанг миқдорининг юқори прогностик аҳамиятини инобатга олган тартибида болаларни шифохонада қолиш муддатини қисқартириш, хастликни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс гигиеник чора-тадбирларни жорий этиш орқали овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари ташхисланган мактабгача таълим ёшидаги болаларда касалликнинг сурункали шаклларига ўтишини камайтириш ва даволанишга бўлган эҳтиёжни қисқартириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига даволаниш учун сарфланадиган ўртача 180000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: овқат ҳазм қилиш тизими ва аллергик касалликлари мавжуд мактабгача ёшдаги болалар учун персоналлаштирилган ташхислаш ва даволаш баённомалари, санитар-гигиеник тавсиялар ҳамда диспансер кузатувни қамраб олган мултидисциплинар профилактика дастури ишлаб чиқилиб, унинг амалиётга жорий этилиши касаллик рецидивининг камайиши, болаларда ҳаёт сифати яхшиланиши ва тиббий ёрдам самарадорлигини оширишини таъминлаши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 мартда 01-24694-t-сон билан тасдиқланган «Алгортм гигиенической оценки рисков развития аллергических заболеваний у детей дошкольного возраста» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 30.01.2026 йилдаги 02-/27-сон  ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бўйича 16.01.2026 йилдаги 03Т-2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги  26/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: персоналлаштирилган ташхислаш ва даволаш баённомалари, санитар-гигиеник тавсиялар, диспансер кузатув тизимини қамраб олган мултидисциплинар профилактика дастури ишлаб чиқиш  ва ушбу дастурнинг жорий этилиши меъда ичак трактининг бузилиши бўлган мактабгача таълим ёшидаги болаларда аллергик касалликларнинг олдини олишнинг гигиеник жихатларини татабиқ этиш орқали болаларда касаллик рецидивининг камайиши, ҳаёт сифатини яхшилаш, самарали ташхислаш ва даволаш тактикасини тўғри танлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс гигиеник чора-тадбирларни жорий этиш орқали овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари ташхисланган мактабгача таълим ёшидаги болаларда касалликнинг сурункали шаклларига ўтишини камайтириш ва даволанишга бўлган эҳтиёжни қисқартириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига даволаниш учун сарфланадиган ўртача 180000 сўм маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish