Турғунов Абдиносир Исмоиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси химояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладигаи фан тармоғи номи): «Орттирилган юрак нуқсонлари жарроҳлигида такрорий аралашувларга янги ёндашувлар ва концепциялар», 14.00.34 - Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2024.2.DSc/Tib1092.
Илмий маслахатчи: Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.08.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Гуфрон Абдумавлонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Ярбеков Рустам Раимкулович, тиббиёт фанлари доктори; Шарипов Ислом Маматханович, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикасининг Миллий тиббиёт марказни "Шимкент юрак маркази" нотижорат акциядорлик жамияти (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йуналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: орттирилган юрак нуқсонлари бўлган беморларда комплекс ташхислаш ва даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш орқали такрорий аралашувлар натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юрак нуқсонининг бирламчи коррекциясини амалга оширишда анатомо-физиологик хусусиятларни ва тактик-техник жиҳатларни таҳлил қилиш асосида сабаб-оқибат ўзаро боғлиқликлар ва орттирилган юрак нуқсонлари жарроҳлигида такрорий аралашувлар ўтказилишининг прогностик мезонлари аниқланган;
орттирилган юрак нуқсонларининг мультимодал ташхисотини жорий этиш, 3D-реконструкциядан фойдаланиш ва юракнинг функционал қобилиятини баҳолаш, аъзони қайта моделланиш хусусиятлари ва сурункали юрак етишмовчилигининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқликни қайд қилиш имкониятини ошириши, шунингдек, такрорий хирургик аралашувларни режалаштиришда тактика ва ташрих ҳажмини аниқлаш имконини бериши исботланган;
орттирилган юрак нуқсонларида тўлиқ кардиолиз жараёнини ўтказмаган ҳолда сунъий клапанни фиброз халқага “П”-симон чоклар билан симметрик ва мустахкам тикиш билан тавсифланувчи, клапан фистуласининг ривожланиш эҳтимолини ҳамда ҳавфли асоратлар частотасини камайтиришга имкон берувчи митрал клапанни протезлаш усули такомиллаштирилган;
ревматик орттирилган юрак нуқсонлари мавжуд бўлган беморларда такрорий операциялардан сўнг сурункали юрак етишмовчилигининг оғир даражасини даволаш усули такомиллаштирилган;
орттирилган юрак нуқсонларида клапанлар дисфункциясини эрта ташхислаш, юрак етишмовчилигининг ривожланишини олдини олишга ва жарроҳлик коррекциясини танлаш усулларини жорий этишга қаратилган хирургик даволаш концепцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши. 
Орттирилган юрак нуқсонлари билан оғриган беморларни ташхислаш, консерватив ва жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: нуқсоннинг бирламчи коррекциясини амалга оширишда анатомо-физиологик хусусиятларни ва тактик-техник жиҳатларни таҳлил қилиш асосида сабаб-оқибат ўзаро боғлиқликлар ва орттирилган юрак нуқсонлари жарроҳлигида такрорий аралашувлар ўтказилишининг прогностик мезонлари аниқланганлиги - Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июнда 6i-66/u-сон билан тасдиқланган “Орттирилган митрал клапан нуқсонлари такрорий митрал клапанни протезлашда янги усул самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025-йил 18-августдаги 104/1ich-сон, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалининг 2025-йил 28-июндаги 117/4-сон ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 28-июлдаги 98/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/01-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ОЮН билан оғриган беморларнинг прогнози ва ҳаёт сифати яхшиланади, жисмоний фаоллик ошади ва ногиронлик камаяди. Иқтисодий самарадорлик: тиббий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юрак фаолияти ва гемодинамикасини тезроқ тиклаш орқали жарроҳлик аралашувидан сўнг касалхонада ётишнинг ўртача давомийлигини 10 кундан 7 кунгача қисқартиришга эришилди, бир бемор учун бюджет маблағларини тежаш 1119000 сўмни ташкил этди ("Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМДМда 1 ётоқ куни 373000 сўмни ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда). Агар бир бемор учун иқтисод 1119000 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 33570000 сўмни ташкил этади (йилига 30 бемор учун). Хулоса: ОЮН жарроҳлигида такрорий аралашувларнинг прогностик омилларини аниқлаш, узоқ муддатли прогноз бўйича жарроҳлик аралашувлар натижаларини оптималлаштиради, бу эса беморларни даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтиришга имкон берди, 1 йил учун 33570000 сўм бюджет маблағларини тежашни таъминлади;
иккинчи илмий янгилик: орттирилган юрак нуқсонларининг мультимодал ташхисотини жорий этиш, 3D реконструкциядан фойдаланиш ва юракнинг функционал қобилиятини баҳолаш аъзони қайта моделланиш хусусиятлари ва сурункали юрак етишмовчилигининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқликни қайд қилиш имкониятини ошириши, шунингдек, такрорий хирургик аралашувларни режалаштиришда тактика ва ташрих ҳажмини аниқлаш имконини бериши исботланганлиги - Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июнда 6i-66/u-сон билан тасдиқланган “Орттирилган митрал клапан нуқсонлари такрорий митрал клапанни протезлашда янги усул самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025-йил 18-августдаги 104/1ich-сон, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалининг 2025-йил 28-июндаги 117/4-сон ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 28-июлдаги 98/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/01-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: мультимодал диагностикага янги ёндашувларни ишлаб чиқиш ва визуализация маълумотларини таққослаш асосида диагностиканинг юқори аниқлигини таъминлади, хатолар сонини камайтирди ва ОЮН билан оғриган беморларга тиббий ёрдам сифатини яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлик: турли хил визуализация усулларининг маълумотларини ягона диагностика алгоритмига бирлаштириш такрорий ва ортиқча тадқиқотлар сонини камайтиришга, эрта босқичларда диагностика аниқлигини оширишга ва муолажалар харажатларини ҳар бир бемор учун 1270400 сўмга камайтиришга имкон берди. Агар 1 нафар бемор учун иқтисод 1270400 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 38112000 сўмни ташкил этади (йилига 30 нафар бемор учун). Хулоса: орттирилган юрак нуқсонлари ҳолатини комплекс мультимодал баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувлар диагностика аниқлигини ошириш, такрорий текширувлар сонини камайтириш ва 1-йилда бюджет маблағларини тежаш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: орттирилган юрак нуқсонларида тўлиқ кардиолиз жараёнини ўтказмаган ҳолда сунъий клапанни фиброз халқага “п”-симон чоклар билан симметрик ва мустахкам тикиш билан тавсифланувчи, клапан фистуласининг ривожланиш эҳтимолини ҳамда хавфли асоратлар частотасини камайтиришга имкон берувчи митрал клапанни протезлашнинг такомиллаштирилганлиги - Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июнда 6i-66/u-сон билан тасдиқланган “Орттирилган митрал клапан нуқсонлари такрорий митрал клапанни протезлашда янги усул самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025-йил 18-августдаги 104/1ich-сон, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалининг 2025-йил 28-июндаги 117/4-сон ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 28-июлдаги 98/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/01-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ОЮН билан оғриган беморларнинг прогнози ва ҳаёт сифати яхшиланади, уларнинг жисмоний фаоллиги ошади ва ногиронлик камаяди, операциядан кейинги асоратлар ва такрорий операциялар хавфи камаяди. Иқтисодий самарадорлик: юрак клапанларини протезлашда тактик ва техник жиҳатларни оптималлаштириш орқали операциядан кейинги асоратларни стационар даволаш учун қўшимча харажатларни ҳар бир бемор учун 1968600 сўмгақисқартиришга эришилди. Агар 1 нафар бемор учун тежаш 1968600 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 9840000 сўмни ташкил этади (йилига 5 нафар асоратли бемор учун). Хулоса: митрал клапан орттирилган нуқсонларининг такрорий аралашувларида митрал клапанни протезлашнинг такомиллаштирилган усули ҳаёт учун хавфли асоратлар частотасини 16,6% дан 2,0% гача камайтирди.ўпка артерияси клапан стенози билан оғриган беморларни узоқ муддатли даволаш сифатини яхшилаш, шунингдек, касалхонада даволаниш учун қўшимча харажатларни камайтириш асоратларнинг олдини олиш ва 1 йил давомида 9840000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: ревматик орттирилган юрак нуқсонлари мавжуд бўлган беморларда такрорий операциялардан сўнг сурункали юрак етишмовчилигининг оғир даражасини даволашнинг такомиллаштирилганлиги - Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июнда 6i-65/u-сон билан тасдиқланган “Орттирилган юрак нуқсонлари мавжуд бўлган беморларда сурункали юрак етишмовчилигининг оғир даражасида хирургик тактикани танлаш алгоритми ва даволаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025-йил 18-августдаги 104/1ich-сон, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалининг 2025-йил 28-июндаги 117/4-сон ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 28-июлдаги 98/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/01-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: СЮЕ оғир шакли ( NYNA бўйича III-IV  функционал синфларда), айниқса кардиомегалия билан асоратланган беморларда митрал-аортал клапанларни протезлаш ва трикуспидал клапан аллопластикаси консерватив даволаш натижаларини яхшилаш билан бирга ишлаб турган юракда бажарилгани холда беморларга тиббий ёрдам сифатини яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлик: юрак клапанларини протезлашда тактик ва техник жиҳатларни оптималлаштириш орқали операциядан кейинги асоратларни стационар даволаш учун қўшимча харажатларни ҳар бир бемор учун 1968600 сўмга камайтиришга эришилди. Агар 1 нафар бемор учун тежаш 1968600 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 9840000 сўмни ташкил этади (йилига асоратлари бўлган 5 нафар бемор учун). Хулоса: операциядан кейинги натижалар таҳлили қуйидагиларни аниқлади: юрак чап қоринчаси функцияси ўртача 28% га яхшиланди; юрак ҳажми 32% га камайди; операциядан кейинги эрта даврда беморларнинг 84,2% да митрал-аортал клапан дисфункцияси ва трикуспидал клапаннинг оғир (III-IV даражали) етишмовчилиги аниқланмади; касалхонада ўлим ҳолати қайд этилмади, бу эса 1 йил давомида бюджет маблағларини 9840000 сўм тежаш имконини берди;
бешинчи илмий янгилик: орттирилган юрак нуқсонларида клапанлар дисфункциясини эрта ташхислаш, юрак етишмовчилигининг ривожланишини олдини олишга ва жарроҳлик коррекциясини танлаш усулларини жорий этишга қаратилган хирургик даволашнинг концепцияси ишлаб чиқилганлиги - Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июнда 6i-66/u-сон билан тасдиқланган “Орттирилган митрал клапан нуқсонлари такрорий митрал клапанни протезлашда янги усул самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025-йил 18-августдаги 104/1ich-сон, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалининг 2025-йил 28-июндаги 117/4-сон ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 2025-йил 28-июлдаги 98/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/01-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ОЮН билан оғриган беморларнинг прогнози ва ҳаёт сифати яхшиланади, уларнинг жисмоний фаоллиги ошади ва ногиронлиги камаяди, операциядан кейинги асоратлар ва такрорий операциялар хавфи камаяди. Иқтисодий самарадорлик: юрак клапанларини протезлашда даволаш ва диагностика алгоритмларини ишлаб чиқиш орқали операциядан кейинги асоратларни стационар даволаш учун қўшимча харажатларни ҳар бир бемор учун 1968600 сўмга камайтиришга эришилди. Агар 1 нафар бемор учун тежамкорлик 1968600 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 9840000сўмни ташкил этади (йилига асоратлари бўлган 5 нафар бемор учун). Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритмлар анъанавий жарроҳлик усули билан солиштирганда операциядан кейинги эрта даврда асоратларсиз беморлар улушини 2,99 бараварга (асоратларни 29,16% дан 9,75% гача камайтириш) ва ўлимни 17,4% дан 5,8% гача камайтиришга имкон берди, бу эса ва 1 йил давомида бюджет маблағларини 9840000 сўм тежалади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish