Неъматова Муҳлисахон Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Буйруқ акти лисоний хусусиятларининг қиёсий тадқиқи (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6245.
Илмий раҳбар: Қосимова Гулжаҳон Маҳмудовна, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Ганиева Дильдора Азизовна, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори, профессор Носирова Умида Икромовна.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги буйруқ нутқ актининг лисоний хусусиятларини чоғиштириш орқали уларнинг ифодаловчи воситалари, грамматик ва фонетик хусусиятлари, вазиятга асосланган мулоқот доирасида содир бўладиган контекстуал шаклланиши, шунингдек, нутқ услублардаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларини миллий-ментал хусусиятлар доирасида тадқиқ қилишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз тилларида мулоқот жараёнида нутқий актларнинг, хусусан, буйруқ актининг коммуникатив-прагматик хусусиятлари тизимли равишда таҳлил қилиниб, ифода мазмунини етказишда грамматик воситалар билан бир қаторда интонация, урғу, пауза ва бошқа фонетик воситалар ҳам муҳимлиги эмпирик далиллар ёрдамида асосланган; 
буйруқ актининг прагматик аспектида вазиятга асосланган мулоқот дойрасида содир бўладиган контекстуал шаклланиши кўриб чиқилиб, ўзбек тилидаги “илтимос”, “мумкин эмас!”, “дарҳол!”, “қани”, “марҳамат”, “...қила оласизми?” каби ифодалар, инглиз тилидаги “please”, “Can you…?”, “Would you mind…?”, “Can’t you…?, “Won’t you…?”, “Do you think you could…?” каби конструкцияларга хос семантик-прагматик жиҳатлар тадқиқ қилинган;
расмий услубда ўзбек тилида “қарор қилади”, “қабул қилинсин”, “юклатилсин” каби, инглиз тилида “order”, “instruct”, “direct” каби ифодалар буйруқ актининг характерли хусусияти эканлиги, бадиий услубда буйруқ нутқ актларини характер яратиш, ижтимоий статус ва эмоционал ҳолатни акс эттирувчи восита сифатида маиший-маданий контекстни ёритиши расмий ва бадиий матнлардан олинган мисоллар билан далилланган;
қиёсланаётган икки тилнинг оғзаки сўзлашув услубида суҳбатдошлар ўртасидаги нутқий муносабатларда буйруқ актининг ифодаланишини ўзаро дифференциал характерга эга эканлиги тил эгаларининг маданияти, нутқ этикети ва мулоқот одатларидан келиб чиқиб, миллий-ментал хусусиятлари лингвокультурологик нуқтаи назардан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Буйруқ нутқ акти воқеланишининг миллий-маданий ва прагматик хусусиятларини аниқлашда ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
буйруқ актининг прагматик аспектда фақат синтактик ва морфологик воситаларгагина эмас, балки вазиятга асосланган мулоқот доирасида содир бўладиган контекстуал шаклланиши ҳам таҳлил қилинган. Жумладан, ўзбек тилидаги “илтимос”, “мумкин эмас!”, “дарҳол!”, “қани”, “марҳамат”, “...қила оласизми?” каби ифодалар, инглиз тилидаги “iltimos”, “mumkin emas!”, “darhol!”, “qani”, “marhamat”, “...qila olasizmi? ” каби конструкциялар семантик-прагматик жиҳатдан тадқиқ этилиши ҳақидаги хулосалардан Фарғона давлат университетида 2022-2024-йилларга мўлжалланган “English Аccесс миcроscholarшип програм” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 5-майдаги 04/4013-сон маълумотномаси). Натижада халқаро лойиҳани амалга оширишда ушбу воситаларни қўллаш тамойиллари илмий далиллар билан таъминланди;
қиёсланган икки тилда суҳбатдошлар ўртасидаги нутқий муносабатлар ва бу муносабатлардаги буйруқ актининг ифодаланиши ўзаро дифференциал характерга эга эканлигига доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 5-майдаги 04/4012-сон маълумотномаси). Натижада ушбу майдон доирасида қўлланиладиган турли хил семантик маънога эга бўлган нутқий актлар, жамият анъаналари, коммуникатив нутқ жараёни, контекст, сўзловчи мавқейи нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда сўзловчи томонидан танланиши ва жонли нутққа олиб кирилишига доир илмий натижа ва хулосалар илмий далиллар билан таъминланган;
мулоқот жараёнида нутқий актларнинг, хусусан, буйруқ актининг коммуникатив-прагматик аҳамияти ўзбек ва инглиз тиллари мисолида тизимли равишда таҳлил қилинган бўлиб, ифода мазмунини йетказишда грамматик воситалар билан бир қаторда интонация, урғу, пауза ва бошқалар каби фонетик воситалар ҳам муҳим эканлигининг далилланиши борасидаги хулосалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Фарғона” телерадиоканалининг “Хайрли кун”, “Ёшлар вақти”, “Кун мавзуси”, кўрсатув ва эшиттиришларда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 2-майдаги 01-12-90-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар мазмуни нутқий актларнинг турлари ва уларнинг тўғри қўлланилиши билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish