Холмахмадова Нилуфар Хасан қизининг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
 “Инглиз ва ўзбек тилларида полисемия ҳодисасининг лексик ва синтаксем хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4231
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Қаюмова Мунаввар Санақуловна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01
Расмий оппонентлар: Гадоева Мавлуда Ибрагимовна- филология фанлари доктори, профессор., Юлдашев Акмал Гулямжонович- филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида полисемия ҳодисасининг синтактик сатҳдаги синтаксем хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тиллари мисолида полисемиянинг шаклланиш қонуниятлари қиёсий таҳлил қилиниб, кўп маъноли бирликларнинг ички тузилиши назарий модел ёрдамида ёритилган, ҳар бир тил учун хос бўлган лингвистик мезонлар ва семантик фарқлар очиб берилган;
полисемик элементли синтактик бирликларнинг нутқ жараёнидаги лисоний хусусиятлари субстансиал ва кваликатив кўрсаткичлар асосида ёритилиб, мазкур бирликларнинг таркиби ва гапдаги вазифалари таҳлил қилиниб, чоғиштирилаётган тилларда уларнинг синтактик валентлиги ҳамда шаклланиш моделлари ишлаб чиқилган; 
полисемияни шакллантирувчи лингвистик ва экстралингвистик омиллар назарий асосланиши натижасида, уларнинг вақт ўтиши билан фаоллашуви ҳамда гап қурилишидаги ўзгаришлари умумий ва ўзига хос жиҳатдан таҳлил қилиниб, сўз маъноларининг ўсишидаги когнитив, образли ва ҳиссий омиллари таснифланиб, уларнинг мулоқотдаги амалий аҳамияти далилланган;
илк маротаба инглиз ва ўзбек тилларида синтаксемаларнинг кўп маънолилиги компонентли-синтактик таҳлил асосида ўрганилиб, мазкур бирликлар маъносининг кенгайиш даражаси, янги маънолар ҳосил қилиши имкониятлари ҳамда икки тил ўртасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва ўзбек тилларида полисемия ҳодисасининг лексик ва синтаксем хусусиятлари” мавзусидаги диссертацияси боъйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида полисемиянинг ўзига хос семасиологик ва лексик-семантик хусусиятлари чоғиштирма таҳлил асосида консептуаллаштирилган, ҳар икки тилдаги полисемик бирликларнинг семантик таркиби, уларнинг семасиологик асослари ва лексик-семантик тузилмалари яхлит назарий модел асосида очиб берилган. Тилдаги полисемиянинг лингвистик табиатига оид инглиз ва ўзбек тиллари учун спесифик (хос) умумий онтологик мезонлар ҳамда фарқли семантик хусусиятлар аниқланганлиги тўғрисидаги назарий хулосалардан Олий таълим тизимида инглиз тилини ўргатишнинг самарадорлигини ошириш борасида матн таҳлили бўйича маърузалар, семинар машғулотларини олиб бориш методологияси Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ – 201709134-сонли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 29-январдаги №04/11-1834-сон маълумотномаси). Натижада филология ва тилларни ўқитиш йўналиши талабалари учун инглиз ва ўзбек тилларининг полисемияси, тилнинг прагматик ва дискурсив хусусиятлари билан боғлиқ бўлган мураккаб синтактик-семантик муносабатларни очиб беришга хизмат қилган;
тилшуносликда полисемик элементли синтаксемаларнинг мулоқот жараёнида намоён бўлиш жараёнлари, уларнинг тил тизимидаги функсионал-семантик қонуниятлари субстансиал ва кваликатив синтаксемаларнинг белгилари (маркери) асосида очиб берилди. Полисемиянинг синтактик жиҳатдан намоён бўлиши, мазкур тил бирликлари иштирокидаги синтаксемаларнинг ички (интернал) тузилиши, функсионал (вазифавий) муносабатлари орқали чоғиштирилаётган тилларда полисемиянинг синтактик валентлиги, структур жиҳатдан ясалиш (ҳосил бўлиш) моделлари ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022–2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 15-январдаги №121/02-сон маълумотномаси). Натижада синтаксем таҳлил асосида инглиз ва ўзбек тилларида полисемия турларининг батафсил таснифланишининг ёритилиши, сўзларнинг янги маъноларни шакллантирувчи омиллар ҳисобга олинган ҳолда, полисемия ҳодисаларининг типологиясида қиёсланаётган тилларининг турли тизимли хусусиятлари, полисемия ҳодисасининг намоён бўлишидаги умумий ва ўзига хос қонуниятлар синтаксем таҳлил орқали аниқланган;
полисемияни юзага келтирувчи лингвистик ва экстралингвистик омиллар, полисемик бирликларнинг янги, семантик тадрижий ривожланиш босқичлари ва уларнинг синтактик структуралар билан корреляцион боғлиқ бўлган динамик ва семантик ўзгаришлари уникал ҳамда универсал аспектда намоён бўлиши асосланган. Тилдаги полисемик бирликларнинг маъно ривожидаги когнитив, денотатив, коннотатив ва метафорик омиллар тизими орқали муайян таркибий қатламларга ажратиб таснифланди, лексик-семантик ҳамда прагматик вазифалари тўғрисидаги илмий қарашларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209. “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексиони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-августдаги №01/4-3551-сон маълумотномаси). Натижада синтаксем таҳлил муҳим методологик восита боълиб, у соъз ва бирикмаларнинг маъно ривожланиши, улардаги семантик оъзгаришлар ва контекстуал омиллар синтактик ва семантик полисемияларнинг метафоризация орқали қандай шаклланиши ҳамда уларнинг когнитив хусусиятлари ёритилиши ва уларни амалиётга татбиқ этилиши муҳим илмий асос сифатида қўлланилган;   
инглиз ва ўзбек тилларидаги процессуал, субстансиал ва квалификатив синтаксемаларнинг полисемия билан боғлиқ лисоний категориал, семантик ва синтактик хусусиятлари илк бор компонентли-синтактик таҳлил асосида аниқланган. Полисемияда синтаксемаларнинг ички, мазмуний семантик-структуравий таркиби, уларнинг дифференциал белгилар системаси, метафора ва метонимия воситасида юзага келадиган маъно кенгайиш жараёнлари ҳамда полисемиянинг синтактик тузилмаларга таъсир этиш омиллари ва механизмлари интегратив ёндашув асосида очиб берилган, чоғиштирилаётган ҳар икки тилда синтаксемаларни ўзига хос полисемиясини таъминловчи изоморф ва алломорф хусусиятлари билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Навоий вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланадиган “Ассалом янги кун”, “Диёр 24”, “Имконият”, “Нажот билимда”, “Инсон қадри”, “Таълимдаги ислоҳот” кўрсатувлари ва эшиттиришларида тадқиқотчи томонидан тўхталиб, жумладан, қиёсий тилшунослик ва лингвистика ривожида ўзининг алоҳида аҳамиятга эга бўлган назарий ва амалий таклифлари лавҳаларда ўз аксини топди (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-мартдаги №02-04/28 сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида полисемия ҳодисасининг қиёсий таҳлили билан боғлиқ айрим мулоҳазалар телерадиокомпания ижодий жамоасининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик муаммолари ҳақида мулоҳаза юритиш, теледастур материаллари илмийлигини бойитиш, мукаммаллаштириш ҳамда оммабоплигини кучайтириш масалаларига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish