Эргашев Тўлқинжон Тухтамуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Инглиз ва ўзбек тилларидаги неологизмлар таржимаси ва лексикографик талқини” 10.00.06. – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6344
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Жавлон Ёрматович, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/2026.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Чўпонов Отаназар Отажонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Махаммадов Бобур Эсанович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги неологизмлар таржимасидаги ўзига хос хусусиятларни аниқлаш ва уларнинг лексикографик талқинини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилида неологизмларнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётидаги ижтимоий, иқтисодий, технологик, маданий ўзгаришлар натижасида, жумладан, ўзбек тилида кўпроқ сиёсий вазиятнинг ўзгариши билан рўй бериши икки тилда амалга оширилган неологизмларга оид тадқиқотлар ҳамда неологизмларни семантик хусусиятлари таҳлили орқали очиб берилган;
ўзбек тилидаги неологизмларнинг миллий маданий хусусиятлар билан боғлиқлиги туфайли уларнинг инглиз тилига таржимасида лексик, грамматик ва прагматик номувофиқликлар юзага келиши ҳамда уларни бартараф этишда тўғридан тўғри сўз ўзлаштириш, калкалаш, изоҳли таржима самарали эканлиги неологизмлар таржимаси воситасида далилланган;
бирикмали терминлар кўпроқ неологизмлар техника ва илм-фан соҳаларидаги янги тушунчаларни ифодаловчи бирликлар сифатида ҳосил бўлганлиги туфайли бирикмали ва аббревиатура шаклидаги неологизмларнинг миқдори кўп эканлиги структур таҳлил асосида аниқланган;
инглиз тилида неологизмларнинг лексикографик талқини уларнинг луғатларга тўлиқ ижтимоийлашмаган даврдаёқ, ўзбек тилидаги умумий луғатларга умумтил лексикасига ўтгандан кейингина киритилиши икки тилдаги изоҳли, махсус луғатлар, тил корпуслари ва тезауруслар таҳлили воситасида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилидаги неологизмларни тадқиқ этиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилидаги неологизмларнинг миллий маданий хусусиятлар билан боғлиқлиги туфайли уларнинг инглиз тилига таржимасида лексик, грамматик ва прагматик номувофиқликлар юзага келиши неологизмлар таржимаси воситасида далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-июндаги №01/4-2611 рақамли маълумотномаси). Бу маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган;
инглиз тилида неологизмларнинг лексикографик талқини уларнинг луғатларга тўлиқ ижтимоийлашмаган даврдаёқ, ўзбек тилидаги умумий луғатларга умумтил лексикасига ўтгандан кейингина киритилиши икки тилдаги изоҳли, махсус луғатлар, тил корпуслари ва тезауруслар таҳлили воситасида далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Ислоҳот” радиоешиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-июлдаги №17-05/118-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттириш мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминлаш имконини берган;
инглиз тилида неологизмларнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётидаги ижтимоий, иқтисодий, технологик, маданий ўзгаришлар натижасида рўй бериши, ўзбек тилида кўпроқ сиёсий вазиятнинг ўзгариши билан рўй бериши икки тилда амалга оширилган неологизмларга оид тадқиқотлар таҳлили орқали очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-июлдаги №01/4-3151-сонли маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанинг илмий ва амалий аҳамияти ошишига хизмат қилган.