Игамбердиев Дилшод Холмуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мош донини фракцияларга ажратадиган ва тозалайдиган машина учун меъёрлагич-таъминлагич ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”, 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4717.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Абдукарим Атхамович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.13.01.
Расмий оппонентлар: Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, профессор;    Мамажанов Султонали Исломалиевич, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мош донини фракцияларга ажратадиган ва тозалайдиган машина учун меъёрлагич-таъминлагич ишлаб чиқиб, унинг параметрларини асослаш йўли билан комбайнларда йиғиштирилган мошли аралашмани тозалаш ва саралашда меҳнат сарфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
мош донини фракцияларга ажратадиган ва тозалайдиган машина учун меъёрлагич-таъминлагичнинг конструксияси ва технологик иш жараёни бункердаги мошли аралашмани машинанинг цилиндрик ғалвирига миқдорлаб, бир маромда узатишни таъминлаш кераклиги ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган меъёрлагич-таъминлагич параметрлари ва иш режимининг ўзгариш чегаралари унинг мошли аралашма билан ўзаро таъсирлашиш жараёнларини ифодалайдиган математик моделлар ва аналитик ифодалар асосида аниқланган;
меъёрлагич-таъминлагичнинг ишини мош донини фракцияларга ажратадиган ва тозалайдиган машина цилиндрик ғалвирининг иши билан синхронлаштириш шарти бункердаги мошли аралашмани ғалвир ичига талаб даражасида миқдорлаб, бир маромда йетказиб беришни таъминлаш кераклиги ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган;
куракчали дозаторнинг диаметри, куракчалари сони ва айланишлар сонининг мақбул қийматлари мошли аралашмани белгиланган меъёрда ва бир маромда узатиш технологик жараёнини адекват ифодалайдиган регрессия тенгламаларини биргаликда йечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мош донини фракцияларга ажратадиган ва тозалайдиган машина учун меъёрлагич-таъминлагич ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш мавзусида ўтказилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ишлаб чиқилган меъёрлагич-таъминлагич билан жиҳозланган мош донини фракцияларга ажратадиган ва тозалайдиган машина Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Оққўрғон туманларидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги № 05/01-05/02-05/04-03-181-сон маълумотномаси). Натижада фойдаланишдаги тўғридан-тўғри харажатларнинг 38 % га ва меҳнат сарфининг 20 % га камайишига эришилган;
тавсия этилган меъёрлагич-таъминлагич билан жиҳозланган мош донини фракцияларга ажратадиган ва тозалайдиган машинани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар ва чизмалар) “АГРИХИМ” МЧЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги № 05/01-05/02-05/04-03-181-сон маълумотномаси). Натижада, мош донларини фракцияларга ажратадиган ва тозалайдиган энергияресурстежамкор машинани ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish