Халдарбеков Мадамин Каримжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма буллёз эпидермолизли беморларда полихроматик поляризацияланган ёруғликдан фойдаланишни асослаш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tib906.
Илмий рахбар: Рахматов Акрам Баратович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Тib.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Дилором Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азимова Фатима Вахидовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик ва иммунологик бузилишларни ҳисобга олган ҳолда туғма буллёз эпидермолизнинг комплекс терапиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор туғма буллёз эпидермолиз (ТБЭ) минтақавий шароитларда клиник шакллари ва кечиш хусусиятлари тизимли равишда ўрганилиб, унинг ушбу ҳудуд беморларига хос клинико-биокимёвий ва иммунологик жиҳатлари ва оғирлик даражаси турлича экани исботланган;
туғма буллёз эпидермолиз билан оғриган беморлар қон зардобида руҳ ва D витамини даражаларининг физиологик нормадан сезиларли камайиши тери регенерация жараёнларига, иммун жавобга ҳамда касалликнинг клиник кўринишларига бевосита таъсир кўрсатиши исботланган;
иммунологик кўрсаткичлар ммуноглобулин E (IgE) ва C-реактив оқсил (CRP) даги ўзгаришлар касалликнинг клиник шакллари ҳамда яллиғланиш жараёнининг фаоллиги билан узвий боғлиқ экани исботланган;
туғма буллёз эпидермолиз билан оғриган беморларда терапия самарадорлигини ошириш, репаратив жараёнларни тезлаштириш ҳамда беморлардаги метаболик ва иммун бузилишларга дифференциал ёндашув асосида комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма буллёз эпидермолизли беморларда полихроматик поляризацияланган ёруғликдан фойдаланишни асослаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология бўйича илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда вилоят тери-венерология диспансерлари амалий фаолиятига жорий этилган.
биринчи илмий янгилик. илк бор туғма буллёз эпидермолиз (ТБЭ) минтақавий шароитларда клиник шакллари ва кечиш хусусиятлари тизимли равишда ўрганилиб, унинг ушбу ҳудуд беморларига хос клинико-биокимёвий ва иммунологик жиҳатлари ва оғирлик даражаси турлича экани исботланган. Ўзгаришларнинг оғирлик даражаси касаллик шаклига боғлиқ: дистрофик шаклда алмашинув ва иммун бузилишлар энг юқори даражада намоён бўлади. Микроэлементлар танқислиги коллаген синтези ва яра битиш жараёнларининг ёмонлашувига олиб келади. «Миксон» (руҳ сақловчи) препарати ва «Биоптрон» полихроматик поляризацияланган ёруғлик терапиясидан иборат комплекс даволаш усули юқори самарадорлик кўрсатди: руҳ ва D витамини даражалари нормаллашди, IgE ва CRP камайди, репаратив жараёнлар тезлашди, яллиғланиш реакциялари пасайди.Ушбу илмий натижалар қуйидаги буйруқлар асосида амалиётга жорий этилди: 2025 йил 10 апрель, Самарқанд вилояти ҳудудий филиали №12; 2025 йил 8 апрель, Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали №10-Т. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган даволаш усули иммун ва дерматологик ҳолатни барқарорлаштиради, тери шикастланишларининг битишини тезлаштиради, қайталанишлар сонини камайтиради ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Тошкент вилояти филиали маълумотларига кўра, даволаш самарадорлиги 61,8 % га ошган, ўртача даволаниш харажатлари эса 4 баробар камайган. Бу оғир ТБЕ шаклларини даволаш харажатларини сезиларли қисқартириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: туғма буллёз эпидермолиз билан оғриган беморлар қон зардобида руҳ ва D витамини даражаларининг физиологик нормадан сезиларли камайиши тери регенерация жараёнларига, иммун жавобга ҳамда касалликнинг клиник кўринишларига бевосита таъсир кўрсатиши исботланган. Тадқиқот натижаларига кўра, стандарт терапиядан сўнг руҳ ва D витамини даражалари пастлигича, IgE ва CRP эса юқорилигича қолади. Бу метаболик бузилишларнинг тўлиқ компенсация қилинмаганини ва яллиғланиш жавобининг сақланиб қолганини кўрсатади. Илмий натижалар 2025 йил 10 апрелдаги Самарқанд вилояти филиали №12 ва 2025 йил 8 апрелдаги Қашқадарё вилояти филиали №10-Т буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар стандарт даволашга қўшимча равишда минерал ва иммун бузилишларни коррекцияловчи патогенетик компонентларни киритиш зарурлигини исботлади. Бу қайталанишлар сонини камайтиради, тери нуқсонларининг битишини тезлаштиради ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Тошкент вилояти филиалида ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, даволаш самарадорлигининг ошиши туфайли стационарда ётиш муддати ўртача 10 кундан 7 кунга қисқарди, бу эса дори воситалари ва стационарда бўлиш харажатларини сезиларли камайтирди.
учинчи илмий янгилик. иммунологик кўрсаткичлар ммуноглобулин E (IgE) ва C-реактив оқсил (CRP) даги ўзгаришлар касалликнинг клиник шакллари ҳамда яллиғланиш жараёнининг фаоллиги билан узвий боғлиқ экани исботланган. Бу минерал алмашинув кўрсаткичларининг нормаллашуви, иммуноглобулин E (IgE) ва C-реактив оқсил (CRP) даражасининг пасайиши, эпидермис регенерация жараёнларининг яхшиланиши ва яллиғланиш белгилари камайиши орқали тасдиқланади. Клиник кузатувлар шуни кўрсатдики, ушбу терапия схемаси эрозиялар эпителизациясини тезлаштиради, янги пуфакчалар пайдо бўлиш вақтини чўзади, оғриқ синдромининг ифодаланишини камайтиради ва инфекцион асоратлар частотасини пасайтиради. Бу уни патогенетик жиҳатдан асосланган ва клиник самарали усул сифатида тавсифлайди. Олинган илмий натижалар қуйидаги буйруқлар асосида амалиётга жорий этилди: 2025 йил 10 апрель, Самарқанд вилояти филиали №12; 2025 йил 8 апрель, Қашқадарё вилояти филиали №10-Т. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган комплекс даволаш усули эрозияларнинг тезроқ битишини, яллиғланиш реакцияларининг пасайишини, ремиссия даврининг узайишини ва беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланишини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш муддатларининг қисқариши ва стационар харажатларининг камайиши иқтисодий самарадорликни таъминлади. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу усулни жорий этиш Тошкент вилояти филиали маълумотлари бўйича йилига ўртача 105–110 миллион сўм тежамкорликка олиб келган.
тўртинчи илмий янгилик. туғма буллёз эпидермолиз билан оғриган беморларда терапия самарадорлигини ошириш, репаратив жараёнларни тезлаштириш ҳамда беморлардаги метаболик ва иммун бузилишларга дифференциал ёндашув асосида комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган. Бу эпителизация жараёнининг тезлашиши ва ремиссиянинг барқарор шаклланиши билан бирга стандарт терапияга нисбатан юқорироқ клиник самарадорликни таъминлади. Клиник кузатувларга кўра, ТБЭнинг барча шаклларида (оддий, чегаравий, дистрофик, Киндлер синдроми) комплекс даволашдан сўнг беморларнинг 50–66,6 % ида сезиларли яхшиланиш, 33,3–50 % ида эса яхшиланиш кузатилган, ҳолбуки анъанавий терапияда сезиларли яхшиланиш кўрсаткичлари 28–38 % дан ошмаган. Ушбу илмий натижалар 2025 йил 10 апрель, Самарқанд вилояти филиали №12 ва 2025 йил 8 апрель, Қашқадарё вилояти филиали №10-Т буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мазкур даволаш усулини жорий этиш касаллик клиник белгиларининг тез регрессиясини, даволаш муддатининг қисқаришини, ремиссия даврининг узайишини ва беморлар ҳаёт сифатининг сезиларли яхшиланишини таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс даволаш усули стационарда ётиш муддатини 10 кундан 7 кунга қисқартирди ва даволаш харажатларини 1,5 баробар камайтирди. Тошкент вилояти филиали маълумотларига кўра, 50 нафар беморни даволашда умумий тежалган маблағ 48 миллион сўмни ташкил этган.