Саримсаков Акрамжон Усмановичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.02.03-“Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” - “Аррали жинлаш ва жинланган чигитларни саралаш машиналари ишчи органларини такомиллаштиришнинг илмий асослари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Т943
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.02
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор; Усманов Хайрулла Сайдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Мамахонов Аъзам Абдумажитович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аррали жинлаш ва жинланган чигитларни саралаш машиналари ишчи органларини такомиллаштиришни илмий асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аррали жинлаш жараёнида хомашё валиги зичлигини толадан ажраган чигитларнинг ишчи камерадан чиқариб юборилиш интенсивлигига бевосита боғлиқлиги аниқланган 
хомашё валигининг зичлигини камайтириш ва толадан ажраган чигитларни тезкор чиқариб юборишни таъминловчи пештоқ брус қисмига роликли-колосникли панжара ўрнатилган аррали жин ишчи камерасининг такомиллашган конструксияси ишлаб чиқилган;
тажрибавий тадқиқотлар ёрдамида олинган қийматлар асосида таклиф этилган жин ишчи камерасидаги роликли панжарали пештоқ брус колоснигининг диаметри ва оралиқ масофасининг рационал конструктив ва технологик параметрлари аниқланган;
саралагичдаги шнек таъсирида тўлиқ жинланган ва жинланмаган чигитларнинг ўзаро нисбий ҳаракатини вақтга боғлиқ ҳолда аниқлашнинг математик модел ишлаб чиқилган;
чигитларни самарали саралаш имконини берадиган чигит саралаш қурилмаси тўрли барабан сексияларининг рационал узунликлари жинланган чигитларнинг фраксион таркиби таҳлили асосида аниқланган;
саралагичнинг самарадорлигини ошириш мақсадида пахтанинг турли хил селексион навидаги чигитларнинг ўлчами асосида тўрли барабаннинг тешик шакли ва жойлашишининг оптимал параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аррали жинлаш ва жинланган чигитларни саралаш машиналари ишчи органларини такомиллаштиришнинг илмий асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган жин ишчи камерасининг янги конструксияси ва чигит саралаш қурилмаси “Наманган Тўқимачи cлустер” МЧЖ га қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 2 майдаги 03/25-930-сон маълумотномаси). Натижада жин ишчи камерасидан чигит чиқишининг 14-17 % га ошиши ҳисобига жин унумдорлиги 10-13 % га ортган, чигит шикастланиши эса 0,8 % га камайган. Электр двигатели юкламасининг камайиши натижасида соатига ўртача 11,8 % электр энергияси тежалиши аниқланган. Линтерлаш жараёнидаги 25 % чигитларни 2,5 % гача шикастланиши олди олинган. Мавсум давомида линтер машинаси томонидан сарфланадиган энергиянинг 24,6 % и тежалиши таъминланди. Шунингдек, РНС ускунаси ўрнига саралагични жорий этиш ҳисобига мавсум давомида қўшимча равишда мавжуд ускуна энергия сарфининг 25 % гача тежалишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish