Кочкарова Мадина Жаҳонгир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Аёллар марказларини архитектуравий такомиллаштириш йўллари”, 18.00.02 – Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/А109.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Юнусов Шукурулла Хайруллаевич, архитектура фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.А.01.М.
Расмий оппонентлар: Назарова Динара Анваровна, архитектура фанлари доктори, профессор; Умаров Азиз Мирфозилович, архитектура фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шаҳарларидаги мавжуд аёллар учун мўлжалланган бинолар, турли типдаги марказлар (реабилитация, саломатлик, тадбиркорлик ва ижтимоий маслаҳат марказлари)нинг архитектуравий ва шаҳарсозлик талаблари асосида замонавий намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон архитектурасида аёллар учун мўлжалланган биноларни (реабилитация, тадбиркорлик, соғломлаштириш ва гўзаллик марказлари) архитектуравий-типологик ва функсионал-режавий такомиллаштириш каби архитектура-режавий, композицион ечимларни асослаш, шунингдек меъморий-бадиий ифодани таъминлаш, энергиясамарадор ва барқарор ечимларни қўллаш каби лойиҳавий талаблари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон шаҳарсозлик тажрибасида мавжуд аёллар реабилитация, тадбиркорлик ва саломатлик биноларининг архитектура-тарҳий ва композицион ечимлари қиёсий таҳлил методи асосида баҳоланган ҳолда функсионал-режавий ечимларнинг етарли даражада шаклланмаганлиги, шаҳар муҳити билан интеграция даражасининг пастлиги каби камчиликлари аниқланиб, жойлаштириш, ер участкаси ва ҳудудга бўлган шаҳарсозлик ва меъёрий талаблар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда аёллар реабилитация марказларини лойиҳалаш бўйича функсионал ҳудудлар боғлиқлигини белгилаш, хизмат кўрсатиш жараёнларининг узлюксизлигини таъминлаш каби функсионал-режалаштириш тавсиялари ва меъёрлар ишлаб чиқилиб, уларни амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ШНҚ) киритиш учун илмий-техник асос яратилган;
аёллар реабилитация марказларида функсионал ўзаро жойлашувни меъёрлаш, асосий, ёрдамчи ва техник хоналар таркиби ҳамда майдонларини ажратиш, хоналар таркиби ва уларнинг минимал ҳамда оптимал майдонларини белгилаш каби бинонинг шаҳарсозлик муҳитига мос жойлаштирилиши ва хавфсизлик талабларини таъминлашга доир илмий асос тайёрланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аёллар марказларини архитектуравий такомиллаштириш йўллари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон архитектурасида аёллар учун мўлжалланган биноларни архитектуравий-типологик ва функсионал-режавий такомиллаштириш каби архитектура-режавий, композицион ечимлар, шунингдек меъморий-бадиий ифодани таъминлаш, энергиясамарадор ва барқарор ечимларни қўллаш каби лойиҳа талаблари ҳамда турар жой ва психологик хизматлар жойлашувига оид методик тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининиг 2024-йил 18-сентябрдаги далолатномаси). Натижада мавжуд бино аёллар реабилитация марказлари учун белгиланган функсионал, санитария-гигиеник ва ижтимоий-психологик мезонларга жавоб берувчи тўлақонли ижтимоий иншоот сифатида барпо этилган;
аёллар реабилитация марказларида функсионал ўзаро жойлашувни меъёрлаш, асосий, ёрдамчи ва техник хоналар таркиби ҳамда майдонларини ажратиш, хоналар таркиби ва уларнинг минимал ҳамда оптимал майдонларини белгилаш каби бинонинг шаҳарсозлик муҳитига мос жойлаштирилиши ва хавфсизлик талабларини таъминлашга доир таклифлар шаҳарсозлик ва меъёрий талаблар асосида Самарқанд вилояти Булунғур тумани Янги Ўзбекистон массиви ҳудуди учун аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг архитектуравий лойиҳавий таклифини ишлаб чиқилда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг 2023-йил 28-апрелдаги 77-сон маълумотномаси; Самарқанд вилояти Булунғур тумани хокимлигининг 2024-йил 9-июлдаги 05/05-117-сон далолатномаси). Натижада аёллар реабилитация марказларини лойиҳалаш бўйича ҳудудий шароитлар ва амалдаги меъёрларга мос намунавий архитектуравий ечим яратилган;
Ўзбекистонда аёллар реабилитация марказларини лойиҳалаш бўйича функсионал ҳудудлар боғлиқлигини белгилаш, хизмат кўрсатиш жараёнларининг узлюксизлигини таъминлаш каби функсионал-режалаштириш тавсиялари ва меъёрлар ишлаб чиқилиб, уларни амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ШНҚ) киритиш учун ишлаб чиқилган илмий-техник асослардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 28-майдаги 508-сон маълумотномаси). Натижада, аёллар реабилитация марказларини лойиҳалаш бўйича функсионал-режалаштириш тавсиялари ШНҚга киритилган.