Равшанов Азиз Хикматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:  
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё вилоятининг ривожланиш жараёнлари тарихи” (1991 – 2021 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  № В2025.3.PhD/Tar631 
Илмий раҳбар: Васиева Дилором Ибрагимовна, тарих фанлари номзоди, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети.              DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01.
    Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Эргашева Юлдуз Алимовна; тарих фанлари номзоди, доцент Тилаев Эрмат Раҳматович. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Қашқадарё вилоятининг ривожланиш жараёнлари тарихини илмий ва тарихий нуқтайи назардан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қашқадарё вилоятида ишга туширилган “Шўртан газ-кимё” мажмуаси, “Кўкдумалоқ газ” ва “Ҳисор нефт-газ” каби корхоналар Ўзбекистон нефт-газ саноати, “Оқсарой Гроуп” ширкати таркибидаги “Оқсарой Техтиле”, “Оқсарой Вортех”, шунингдек, “Султон тех гроуп”, “Радиант Силк” корхоналари эса республика енгил саноати ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишида муҳим рол ўйнаганлиги далилланган; 
Иқтисодий ислоҳотлар туфайли саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдорининг ортиб бориш динамикаси Қашқадарё вилояти мисолида шакллантирилиб, вилоятда янги саноат корхоналарнинг барпо этилиши, соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш билан қўшма корхоналар фаолиятининг йўлга қўйилиши, айниқса, воҳада Шўртан, Муборак газ конлари корхонасидаги модернизация ва диверсификациялаш жараёнларининг бошланиши, замонавий технологик дастурлар ва инновацион ишлаб чиқариш усуллари жорий этилиши, натижада, соҳада янги иш ўринлари яратилиши йиллар кесимида асосланган;         
Қашқадарё вилоятининг Қарши, Шаҳрисабз, Китоб ҳудудларида иқтисодий ривожланиш юқори бўлганлиги ўз ўрнида бу ерда ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларининг юқори бўлишига сабаб бўлганлиги, аксинча вилоятнинг Чироқчи, Деҳқонобод, Қамаши, Ғузор туманларида ҳар йилги қурғоқчилик ҳолати аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатганлиги, Миришкор, Муборак ҳудудларида аҳоли нисбатан сийрак бўлиб яшаса ҳам аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар, аҳолининг бандлик даражаси, сув ва газ билан таъминланганликнинг нисбатан юқори кўрсаткичлари билан характерланганлиги асосланган;                   Республикада таълим соҳасини такомиллаштиришга йўналтирилган давлат сиёсати амалга оширилган бўлса-да, аммо иш ҳақининг пастлиги ўқитувчиларни янги даромад манбаларини излашга мажбур қилганлиги, натижада, мактабларда кадрлар танқислиги, чекка қишлоқларида бошланғич синфларни педагог кадрлар билан таъминлаш муаммолари, қишлоқ жойларда мактаб биноларининг етишмаслиги, спорт залларига эҳтиёж катталиги, эскирган ўқув дастурлари асосида дарсларнинг ўтилиши, қўлланма, дарсликлар билан таъминлашдаги муаммолар Қашқадарё вилояти мисолида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё воҳасидаги тарихий ёдгорликларнинг таъмирланиши, тикланиши ва ўрганилиши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қашқадарё вилоятида ишга туширилган “Шўртан газ-кимё” мажмуаси, “Кўкдумалоқ газ” ва “Ҳисор нефт-газ” каби корхоналар Ўзбекистон нефт-газ саноати, “Оқсарой Гроуп” ширкати таркибидаги “Оқсарой Техтиле”, “Оқсарой Вортех”, шунингдек, “Султон тех гроуп”, “Радиант Силк” корхоналари эса республика енгил саноати ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишида муҳим рол ўйнаганлиги сингари хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурида тасдиқланган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тадбирларида фойдаланилган (Республика Маънавият-маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 16-августдаги 352-сонли далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Қашқадарё воҳасининг иқтисодий ҳаёти, ижтимоий аҳволини, мустақиллик давридаги тарихини манбалар асосида ёритиб беришга хизмат қилди.
Иқтисодий ислоҳотлар туфайли саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдорининг ортиб бориш динамикаси Қашқадарё вилояти мисолида шакллантирилиб, вилоятда янги саноат корхоналарнинг барпо этилиши, соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш билан қўшма корхоналар фаолиятининг йўлга қўйилиши, айниқса, воҳада Шўртан, Муборак газ конлари корхонасидаги модернизация ва диверсификациялаш жараёнларининг бошланиши, замонавий технологик дастурлар ва инновацион ишлаб чиқариш усуллари жорий этилиши, натижада, соҳада янги иш ўринлари яратилиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2021-йил 22-апрелда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021-йил 26-апрелдаги 02-40-617-сон маълумотномаси). Бу материаллар ушбу кўрсатувнинг мазмунини мукаммаллаштиришга, илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилди;
Қашқадарё вилоятининг Қарши, Шаҳрисабз, Китоб ҳудудларида иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари воҳанинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори бўлганлиги ўз ўрнида бу ерларда ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларининг юқори бўлишига сабаб бўлганлиги, аксинча вилоятнинг Чироқчи, Деҳқонобод, Қамаши, Ғузор туманларида ҳар йилги қурғоқчиликлар аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатганлиги, Миришкор, Муборак ҳудудларида аҳоли нисбатан сийрак бўлиб яшаса ҳам аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар, аҳолининг бандлик даражаси, сув ва газ билан таъминланганликнинг нисбатан юқори кўрсаткичлари билан характерланганлиги каби илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2021-йил 22-апрелда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021-йил 26-апрелдаги 02-40-617-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида мустақиллик шароитида Ўзбекистонда ҳудудлар тараққиётини ўрганиш ва тадқиқ этиш қанчалик муҳим вазифалардан бири эканлигини кўрсатиб беришга хизмат қилди;
Республикада таълим соҳасини такомиллаштиришга йўналтирилган давлат сиёсати амалга оширилган бўлса-да, аммо иш ҳақининг пастлиги ўқитувчиларни янги даромад манбаларини излашга мажбур қилганлиги, натижада, мактабларда кадрлар танқислиги, қишлоқ жойларда мактаб биноларининг етишмаслиги, қўлланма, дарсликлар билан таъминлашдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ўзгаришлар ҳамда янгиланишлар жараёнини аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият-маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 16-августдаги 352-сонли далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ҳудудлар тараққиётини тадқиқ этиш Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишлар тарғиботида ҳал қилувчи соҳалардан бири эканлигини асослаб бериш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish