Исақов Илёсжон Исломжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни ижтимоий ҳимоясининг фалсафий тадқиқи” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1305
(Семинар баёнига асосан мавзу қисман ўзгартирилиб қайта эълонга берилди)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ўринбоев Давлатжон Бахтиёрович. Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек Исломович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Холмирзаев Нодиржон Низомжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш жараёнининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг аксиологик (қадр-қиммат, меҳр-оқибат, адолат) жиҳатларини такомиллаштириш, ёшларда экзистенсиал (ўзликни англаш, эркинлик, ишонч) туйғуларни мустаҳкамлаб, субект–обект муносабатлари диалектикасида жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдам берувчи инсоний қадриятларни шакллантириши фалсафий асосланган;
глобаллашув шароитида ижтимоий ҳимоя тизимидаги ижтимоий институтлар фаолиятининг норматив-аксиономик (қонун ва институционал асослар ҳамда умуминсоний қадриятлар) асосларини ривожлантириш, жамиятда инсон қадрини улуғлайдиган қадриятли тизимни шакллантириши очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда ота-она қарамоғидан маҳрум ёшларнинг ижтимоий интеграцияси (жамият ҳаётига тўлиқ қўшилиши)ни таъминлаш, уларда экзистенсиал идентификацияни (ўз менини англаши) келтириб чиқариб, ёшларда ўз хатти-ҳаракатлари, фикрлари ва қарорларини ахлоқий нуқтайи назардан баҳолай олиш компетенсияларини ривожлантириши мантиқий исботланган;
жамиятда инсонпарварлик ва адолат тамойилларининг онтологик яхлитлиигини таъминлаш, инсон-жамият-давлат бирлигида ижтимоий адолат ва ишонч тамойилларини мустаҳкамлаши орқали ота-она қарамоғидан маҳрум ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг аксиологик (инсонпарварлик, тенглик, бирдамлик, ахлоқийлик) детерминантлари кишиларда маънавий иммунитетни юксалтириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг ижтимоий-фалсафий таҳлилига доир тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий янгилик ва тавсиялари амалиётдан ўтди:
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ижтимоий ҳимояси эркинлик, масъулият ва ижтимоий адолат категориялари асосида социал-фалсафий, онтологик ва аксиологик бирлик сифатида консептуал жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” режасининг 52-банди “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясида” белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 4-августдаги 10/504-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлашда ва уларнинг ўқув натижаларини яхшилашга хизмат қилган.
мазкур тоифадаги ёшларнинг шахсий ва ижтимоий ривожига таъсир кўрсатувчи омиллар социализация, идентификация, маргиналлик ва стигмалашув каби фалсафий категориялар нуқтаи назаридан тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг ижтимоий субективлик ва ўзини англаш динамикасини белгиловчи механизмлари аниқланганлигига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари телеканалда эфирга узатилган “Қадриятлар бешиги” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси”нинг 2025-йил 12-сентябрдаги 01-33/667-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлашда ва уларнинг ўқув натижаларини яхшилашга хизмат қилган.
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ижтимоий ҳимоясининг миллий тизими хорижий тажрибалар билан қиёсий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этилиб, меъёрий-ҳуқуқий қарашлар ва институционал амалиёт ўртасидаги тизимли-назарий номутаносибликлар ҳамда уларнинг аксиологик оқибатлари очиқланганлигига доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг бир қатор дастурлари (“Таълим ва тараққиёт”, “Ёшлар учун”, “Ёшлар ва биз” дастурларида 2024-2025 йил ноябр декабр-март ойларидаги сонлари)да ссенарийлар тайёрланди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 05-09-1426-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва илмий хулосалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ижтимоий ҳимояси ҳақидаги билимларни назарий асосда тизимлаштирилиб, фалсафий фанлар учун янги илмий ресурслар яратишга хизмат қилган.
ёшлар ижтимоий ҳимоясини такомиллаштиришга қаратилган инсонпарварлик, ижтимоий адолат ва коммуникатив аксиология тамойилларига асосланган, шахснинг фаол субект сифатида ривожланишини қўллаб-қувватловчи ижтимоий ҳимоя ёндашувлари ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат” социал-дернократик партияси томонидан ўтказилган илмий-амалий конференциялар, семинарлар ҳамда бошқа маданий - маърифий тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал – дернократик партиясининг Сиёсий Кенгашининг 2025-йил 24-сентябрдаги 08-04-49-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлашда ва уларнинг ўқув натижаларини яхшилашга хизмат қилган.