Фарманова Зухра Тулкиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Баҳоланган ва шартли мажбуриятлар ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4520.
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар ҳисобини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
баҳоланган мажбуриятларни тан олишда зарур бўлган юридик ва конструктив жавобгарликнинг мавжудлиги, иқтисодий ресурсларнинг чиқиб кетиш эҳтимоли ва жавобгарлик қийматининг ишончли баҳоси билан бир қаторда, конструктив жавобгарликларнинг бажарилиш муддатининг аниқланган диапазони мавжуд бўлиши ҳам илмий жиҳатдан асосланиши таклиф этилган;
кутилаётган қиймат, энг катта эҳтимолли ягона натижа ва дисконтланган қиймат усули орқали аниқланган баҳоланган мажбуриятларнинг узоқ муддатли қисмини 7990- “Узоқ муддатли баҳоланган мажбуриятлар” счётида, баҳоланган мажбуриятларнинг жорий қисмини эса 6999- “Узоқ муддатли баҳоланган мажбуриятлар-жорий қисми” номли ишчи счётларида баҳоланган мажбуриятларни ҳисобини амалий қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари тизими таклиф этилган;
шартли мажбурият сифатида таснифланган мажбурият вақт ўтиши билан иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурсларнинг чиқиб кетиш эҳтимоли ортганда, баҳоланган мажбурият сифатида молиявий ҳисоботда тан олиниши илмий асосланган;
молиявий ҳисоботга илова сифатида баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активларнинг молиявий таъсири ҳисоб баҳоси, тавсифи ва характери каби маълумотларни ўзида акс эттирувчи изоҳли шакл ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Баҳоланган ва шартли мажбуриятлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
баҳоланган мажбуриятларни хўжалик юритувчи субект томонидан олдинги ҳодисалар натижасида мавжуд юридик ёки конструктив жавобгарликка, ушбу жавобгарликни бажариш учун ўзидан иқтисодий ресурсларнинг чиқиб кетиш эҳтимоли ва жавобгарлик қийматини ишончли баҳоланиши каби тан олиш мезонларига қўшимча сифатида конструктив жавобгарликларнинг бажарилиш муддатининг диапазони (интервали) мавжуд бўлиши таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 2024 йил 1 ноябрдаги 1-сонли баённомага мувофиқ амалиётга жорий этилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025 йил 20 январдаги 05/15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, “Тошкентдонмаҳсулотлари”  АЖ таркибига кирувчи корхоналарда баҳоланган мажбуриятларни тан олишнинг янги конструкив жавобгарликларнинг бажарилиш муддати диапазони (интервали) мезони қўлланилиши баҳоланган мажбуриятларни тан олиш ва улар билан боғлиқ ҳисоб-китобларни молиявий ҳисоботларда акс эттиришда шаффофликка эришилган;
кутилаётган қиймат, энг катта эҳтимолли ягона натижа ва дисконтланган қиймат усули орқали аниқланган баҳоланган мажбуриятларнинг узоқ муддатли қисмини 7990 - “Узоқ муддатли баҳоланган мажбуриятлар” счётида, баҳоланган мажбуриятларнинг жорий қисмини эса 6999 - “Узоқ муддатли баҳоланган мажбуриятлар-жорий қисми” номли ишчи счётларида баҳоланган мажбуриятларни ҳисобини амалий қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари тизими таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 2024 йил 1 ноябрдаги 1-сонли баённомага мувофиқ амалиётга жорий этилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025 йил 20 январдаги 05/15-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф этилаётган счётларни амалиётга жорий этилиши натижасида жамият томонидан баҳоланган мажбуриятларни йил давомида “Узоқ муддатли баҳоланган мажбуриятлар” ва “Узоқ муддатли баҳоланган мажбуриятлар-жорий қисми” номли ишчи счётида жамғариб бориб ҳисобот даври мобайнида баҳоланган мажбурият суммасини аниқлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишда аниқликка эришилган.
хўжалик юритувчи субект томонидан шартли мажбурият сифатида таснифланган мажбурият вақт ўтиши билан иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурсларнинг чиқиб кетиш эҳтимоли ортганда, баҳоланган мажбурият сифатида молиявий ҳисоботда тан олиниш таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 2024 йил 1 ноябрдаги 1-сонли баённомага мувофиқ амалиётга жорий этилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025 йил 20 январдаги 05/15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдаги иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурсларнинг чиқиб кетиши эҳтимоллигини аниқлаш бўйича берилган усулларни амалиётга қўллаш натижасида шартли мажбуриятларни молиявий ҳисоботда баҳолаш ва акс эттиришда аниқликка эришилган.
хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий ҳисоботига илова сифатида баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активларнинг молиявий таъсири ҳисоб баҳоси, тавсифи ва характери каби маълумотларни ўзида акс эттирувчи изоҳли шакллар “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 2024 йил 1 ноябрдаги 1-сонли баённомага мувофиқ амалиётга жорий этилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025 йил 20 январдаги 05/15-сон маълумотномаси)..Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 1-сон БҲХС талаблари бўлган фойдали молиявий маълумотнинг фундаментал сифат тавсифлари ва маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари каби талабларини таъминлаш асосида молиявий ҳисобот фойдаланувчилари тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish