Устаджалилов Достонбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
«Миллий иқтисодиётда кластерларни ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1759.
Илмий раҳбар: Хашимов Пазлиддин Зухурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.1.01.10.
Расмий оппонентлар: Нурислам Тухлиев, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Шерқулов Шохрух Эркин ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда кластерларни ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра “кластер” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кластер муносабатлари асосида бирлашган иқтисодиёт субъектлари ҳатти-ҳаракати ва иқтисодий хулқини “фасилитатор” механизми асосида мувофиқлаштириш, иштирокчиларнинг даромад манбалари ва истеъмол структурасини барқарорлаштириш ҳамда қўйилган мақсадларнинг ўзаро манфаатдорлик асосида бўлишини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндашиш орқали такомиллаштирилган;
республикада жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кластерлар фаолиятини ривожлантиришга улар томонидан охирги бир йил мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажми ва географиясидан келиб чиққан ҳолда давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига табақалаштирилган тартибда ўрта муддатли экспорт-олди молиялаштириш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган;
республикада инновацион кластерларни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини янги турдаги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган кластерларга уларни ташкил этиш учун киритилган инвестициялар ҳажмидан қатий назар махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган барча фискал ва монетар имтиёзларни бериш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
республикада мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ривожлантиришга уларнинг иштирокчиларига шу турдаги маҳсулотларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача бўлган қисмини давлат томонидан қисқа муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий иқтисодиётда кластерларни ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
“кластер” тушунчасининг иқтисодий мазмунини кластер муносабатлари асосида бирлашган иқтисодиёт субъектлари ҳатти-ҳаракати ва иқтисодий хулқини “фасилитатор” механизми асосида мувофиқлаштириш, иштирокчиларнинг даромад манбалари ва истеъмол структурасини барқарорлаштириш ҳамда қўйилган мақсадларнинг ўзаро манфаатдорлик асосида бўлишини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндашиш орқали такомиллаштириш таклифи олий таълим муассасаларида барча иқтисодий йўналиш талабалари учун мўлжалланган “Инновацион иқтисодиёт” дарслигига киритилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқув-услубий кенгашининг 2024-йил 28-мартдаги 6-сонли қарори). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида бўлажак мутахассислар кластернинг асосий таркибий элементлари ҳамда уларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг самарали воситалари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиш имкониятига эга бўладилар.
республикада жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кластерлар фаолиятини ривожлантиришга улар томонидан охирги бир йил мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажми ва географиясидан келиб чиққан ҳолда давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига табақалаштирилган тартибда ўрта муддатли экспорт-олди молиялаштириш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги ПФ-2-сон “Пахта тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тегишли бўлим ва бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 6 июндаги 05-17-5-4781-сонли маълумотномаси). Илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатимизда кластерлар таркибида фаолият юритувчи ташкилотларнинг экспорт ҳажмини оширишга эришилади.
республикада инновацион кластерларни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини янги турдаги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган кластерларга уларни ташкил этиш учун киритилган инвестициялар ҳажмидан қатий назар махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган барча фискал ва монетар имтиёзларни бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-116-сон “Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-саноат технологиялар паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг тегишли бўлим ва бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 6 июндаги 05-17-5-4781-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада кластерларни ривожлантириш жараёнларига хорижий ва маҳаллий технологик инвесторларни жалб қилиш, улар томонидан инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишга эришилади.
республикада мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ривожлантиришга уларнинг иштирокчиларига шу турдаги маҳсулотларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача бўлган қисмини давлат томонидан қисқа муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимида янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг тегишли бўлим ва бандларини тайёрлашда фойдаланилди. Илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада мева-сабзавотчилик соҳасида фаолият юритувчи кластер иштирокчиларининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга эришилади.