Рахматов Темур Сотиболдиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон тижорат банклари хизматларини методологик асосларини такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Iqt702.
Илмий маслахатчи: Насимов Бахтиёр Васиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Якубова Шамшинур Шухратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ALFRAGANUS UNIVERSITY.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банклари хизматларини методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “банк хизматлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий воситачилик, риск ва ликвидлик трансформацияси, тўлов-инфратузилма, ахборот ва консалтинг функцияларини ягона рақамли экотизим доирасидаги интеграциясига асосланган модулли ва персоналлашган молиявий хизматлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштирилган;
тижорат банклари хизматларини диверсификация даражасини банк хизматлари самарадорлик индекси (БХИ) орқали ифодалашда асосий кўрсаткичларнинг белгилаб берилган вазнлардан келиб чиққан ҳолда “юқори самарадорлик” (0,75 < БХИю ≤ 1,00), “ўртадан юқори самарадорлик” (0,50 < БХИўю ≤ 0,75), “ўрта самарадорлик”                        (0,25 < БХИў ≤ 0,50), “паст самарадорлик” (0,00 < БХИп < 0,25) миқдорий чегараларини интеграл тарзда шакллантириш асосланган;
жисмоний шахслар учун муддатли фоиз ставкалари, аҳолининг инфляцион кутилмалари ва миллий валютадаги депозитлар бўйича жами муддатли фоиз ставкалари ўзаро таъсирини баҳолаш учун авторегрессив тақсимланган лаг (ARDL) эконометрик модели асосида тижорат банклари томонидан миллий валютада жалб қилинган депозитлар ҳажми ўсишининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
кредит бўйича тўланадиган фоиз даромадлари, хизмат кўрсатиш харажатлари, риск даражаси, кросс-селлинг ва бошқа хизматлардан олинаётган қўшимча даромадлар асосида ҳар бир чакана мижоз учун “Мижоз қиймати ва хизмат самарадорлиги коэффициенти” махсус интеграл кўрсаткичи орқали чакана кредит портфелини “риск–даромад–хизмат харажати” триадаси асосида оптималлаштириш таклиф этилган;
тижорат банкини мижоз учун комплекс молиявий шерик даражасига олиб чиқишда интеграл муносабат самарадорлиги индексига асосланган “депозит–кредит–тўлов” пакетлаштириш модели депозит фоизининг бир қисмини кредит фоизини пасайтиришга йўналтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон тижорат банклари хизматларини методологик асосларини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “банк хизматлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини молиявий воситачилик, риск ва ликвидлик трансформацияси, тўлов-инфратузилма, ахборот ва консалтинг функцияларини ягона рақамли экотизим доирасидаги интеграциясига асосланган модулли ва персоналлашган молиявий хизматлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштиришга оид муаллифлик таърифидан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Пул ва банклар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октабрдаги 387-сон буйруғи). Ушбу янгиланган таърифнинг ўқув манбаларга киритилиши натижасида талабаларнинг тижорат банклари хизматлари тўғрисидаги назарий билимлари ва амалий кўникмаларини чуқурлаштириш имкони яратилган;
тижорат банклари хизматларини диверсификация даражасини банк хизматлари самарадорлик индекси (БХИ) орқали ифодалашда асосий кўрсаткичларнинг белгилаб берилган вазнлардан келиб чиққан ҳолда “юқори самарадорлик” (0,75 < БХИю ≤ 1,00), “ўртадан юқори самарадорлик” (0,50 < БХИўю ≤ 0,75), “ўрта самарадорлик”                            (0,25 < БХИў ≤ 0,50), “паст самарадорлик” (0,00 < БХИп < 0,25) миқдорий чегараларини интеграл тарзда шакллантиришга доир таклиф АТБ «Микрокредитбанк» ва                                АТ «Алоқабанк» томонидан “Тижорат банкларида рақамли экотизимни ривожлантириш ва мижозларга масофавий хизмат кўрсатишнинг замонавий банк маҳсулотлари кўламини кенгайтириш дастури”ни ишлаб чиқишда амалиётга татбиқ этилган. (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 20-январдаги 03-14/1293-сон далолатномаси ва АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 20-январдаги 05-04/374-сон далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банклар фақатгина фоизли даромадлар келтирадиган банк хизматларини эмас, балки фоизсиз даромадлар келтирадиган хизмат турларини ҳам кенгайтириш лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
жисмоний шахслар учун муддатли фоиз ставкалари, аҳолининг инфляцион кутилмалари ва миллий валютадаги депозитлар бўйича жами муддатли фоиз ставкалари ўзаро таъсирини баҳолаш учун авторегрессив тақсимланган лаг (ARDL) эконометрик модели асосида тижорат банклари томонидан миллий валютада жалб қилинган депозитлар ҳажми ўсишининг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари               АТБ «Микрокредитбанк» ва АТ «Алоқабанк» томонидан фойдаланилган. (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 20-январдаги 03-14/1293-сон далолатномаси ва АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 20-январдаги 05-04/374-сон далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банкларида анъанавий ва инновацион операциялар ривожланишининг асосий параметрларини узоқ муддатли истиқболда мувофиқлаштириш имкони яратилган;
кредит бўйича тўланадиган фоиз даромадлари, хизмат кўрсатиш харажатлари, риск даражаси, кросс-селлинг ва бошқа хизматлардан олинаётган қўшимча даромадлар асосида ҳар бир чакана мижоз учун “Мижоз қиймати ва хизмат самарадорлиги коэффициенти” махсус интеграл кўрсаткичи орқали чакана кредит портфелини “риск–даромад–хизмат харажати” триадаси асосида оптималлаштиришга доир таклиф АТБ «Микрокредитбанк» ва АТ «Алоқабанк» томонидан “Тижорат банкларида рақамли экотизимни ривожлантириш ва мижозларга масофавий хизмат кўрсатишнинг замонавий банк маҳсулотлари кўламини кенгайтириш дастури”ни ишлаб чиқишда амалиётга татбиқ этилган. (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 20-январдаги 03-14/1293-сон далолатномаси ва АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 20-январдаги 05-04/374-сон далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банклар томонидан анъанавий хизматларни қулай шаклда тақдим этиш, барқарор ресурс манбаи бўлган муддатли ва жамғарма депозитларни кенг жалб қилиш ҳамда чакана кредитлаш ҳажмини ошириш имкони яратилган;
тижорат банкини мижоз учун комплекс молиявий шерик даражасига олиб чиқишда интеграл муносабат самарадорлиги индексига асосланган “депозит–кредит–тўлов” пакетлаштириш модели депозит фоизининг бир қисмини кредит фоизини пасайтиришга йўналтириш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф АТБ «Микрокредитбанк» ва                АТ «Алоқабанк» томонидан “Тижорат банкларида рақамли экотизимни ривожлантириш ва мижозларга масофавий хизмат кўрсатишнинг замонавий банк маҳсулотлари кўламини кенгайтириш дастури”ни ишлаб чиқишда амалиётга татбиқ этилган. (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 20-январдаги 03-14/1293-сон далолатномаси ва АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 20-январдаги 05-04/374-сон далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларига мос, қулайлаштирилган тарифлар асосидаги банк хизматлари пакетини яратиш ва фоизсиз даромадлар улушини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish