Ниёзматов Элнур Хусин ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
“Ҳозирги ўзбек шеъриятида ташхис ва тазод санъатлари тадрижи” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil3014
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Милиев Сувонқул, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Болтаева Гулчеҳра Шокировна, филология фанлари доктори, профессор; Матякубов Саъдулла Гаипович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ташхис ва тазоднинг образли тафаккур ва бадиий санъатлар тизимидаги аҳамиятини аниқлаш ва ҳозирги ўзбек шеъриятидаги тадрижини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ташхис санъатининг мумтоз адабиётдаги анъанавий тасвир обектлар(табиат унсурлари, самовий жисмлар) доирасидан чиқиб, ҳозирги ўзбек шеъриятида инсон руҳияти билан боғлиқ мавҳум-психологик тушунчалар (хаёл, хиёнат, сукунат) ҳамда ижтимоий-маиший деталлар тасвирига кўчиш жараёнидаги тадрижий эволюсияси ва янгиланган поетик функсиялари очиб берилган;
ҳозирги ўзбек шеърияти материалларининг қиёсий таҳлили асосида ташхис санъатининг янги тематик-функсионал таснифи (инсон ҳис-туйғулари, тана аъзолари, моддий борлиқ унсурлари ва топонимлар ташхиси) ишлаб чиқилган ҳамда унинг поетик образ яратишдаги тизим ясовчи (структурообразующий) аҳамияти далилланган;
тазод санъатининг анъанавий “ошиқ-маъшуқа”, “рақиб-ошиқ” каби дидактик-лирик муқобиллардан замонавий шеъриятдаги “мен – сен” парадигмаси орқали “ижодкор – жамият”, “шахс – тақдир”, “борлиқ – йўқлик” каби фалсафий-экзистенсиал зиддиятларни ифодалаш воситасига айланиш қонуниятлари ва контекстуал (нолуғавий) антонимларнинг шеърий матндаги ўрни асосланган;
ташхис ва тазод санъатларининг ҳозирги шеъриятда ўзаро ҳамда бошқа бадиий санъатлар (нидо, истиора, киноя) билан синтезлашган (қоришиқ) ҳолда келиши натижасида кўп қатламли, мураккаб ассоциатив образлар ва янгича фалсафий мазмун яратишдаги лингвопоетик имкониятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Диссертацияда олинган илмий натижалар қуйидагича амалиётга жорий қилинган:
1.    Диссертацияда ишлаб чиқилган ташхис санъатининг янгиланган тематик-функсионал таснифидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлида 2021-2022-йилларда бажарилган “Ўзбек тили (Давлат тили) фанидан адабий ўқишни ташкил этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш (умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлар дарслиги асосида)” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасида (НукусПИнинг 2024-йил 21-майдаги №01-20-09/834 маълумотномаси) кенг фойдаланилган. Лойиҳа натижалари асосида “Адабий ўқиш (10-синф...)” ва “Адабий ўқиш (11-синф...)” электрон нашрлари яратилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг ДГУ14919 ва ДГУ14918 сонли гувоҳномалари олинган.
2.    Тадқиқотнинг ташхис ва тазоднинг поетик образ яратишдаги аҳамияти ҳамда бошқа санъатлар билан қоришиқ қўлланилиши ҳақидаги назарий хулосаларидан Давлат илмий-техник дастурлар доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ОТ-ФИ-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-апрелдаги № 01/4-1789 сонли маълумотномаси).
3.    Диссертацияда ишлаб чиқилган ташхис ва тазоднинг янгиланган тематик таснифлари ҳамда уларнинг поетик мазмун ифодалашдаги хусусиятларига оид таҳлилий материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали” ДМ (27.05.2024. 02-12-321-маълумотнома) “Сийрат”, “Зиё дарғалари” илмий-маърифий кўрсатувларида ҳамда “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ (31.05. 2024. 04-36-698- маълумотнома) “Бедорлик”, “Ғазал бўстони”, “Адабий жараён” эшиттиришлари (2022-2024) ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. Натижада кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-маърифий жиҳатдан салоҳияти ортишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish