Рахматов Абдухолиқ Фарходовичнинг ф
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги ерларини экологик-хўжалик жиҳатдан такомиллаштиришнинг географик асослари (Сурхондарё вилояти мисолида)», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Gr256.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсуфжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Усмонов Маъруф Рустамович, география фанлари доктори, профессор; Намозов Жўрабек Абдуазизович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилояти ер фонди таркибидаги қишлоқ хўжалиги ерлари табиий-ландшафт таркибининг ўзгариш даражаси, ер ресурсларини экологик-хўжалик жиҳатдан зўриқиши бўйича даврий ва ҳудудий ўзгаришлар динамикасини аниқлаш орқали қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг самарали йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муайян ҳудуддаги ер фондининг экологик-хўжалик ҳолати мазкур ҳудуддаги ландшафт табиий таркибини экологик-гомоген гуруҳларга ажратиш орқали баҳолаш услуби туманлар кесимидаги ер кадастр маълумотларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
Сурхондарё вилояти ер фонди табиий ландшафт таркибининг ўзгариш даражаси ва қишлоқ хўжалиги антропоген босим кўрсаткичлари асосида баҳоланиб, экологик-хўжалик жиҳатидан зўриқиш даражасининг даврий ўзгаришлар ва унга таъсир этган омиллар аниқланган;
Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг экологик-хўжалик нуқтайи назаридан ҳудудий ўзгаришлари ундан тезкор фойдаланиш оқибатида маъмурий туманлари доирасида турлича эканлиги асосланган ва харитаси ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилояти ер фондидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ландшафт ва хўжалик кўрсаткичларини табиий-аграр имконият жиҳатидан баҳолаш асосида 3 босқичдан (ер тоифалари, ер турлари, экин майдонлари) иборат таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг экологик-хўжалик ҳолатини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
муайян ҳудуддаги ер фондининг экологик-хўжалик ҳолати мазкур ҳудуддаги ландшафт табиий таркибини экологик-гомоген гуруҳларга ажратиш орқали баҳолаш услубидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-315-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ер фондининг экологик-хўжалик ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилиш, ўзгаришлар динамикасини қайд этиш, экологик-хўжалик мувозанатни сақлаган ҳолда қишлоқ хўжалигини юритиш имконияти яратилган;
Сурхондарё вилояти ер фонди табиий ландшафт таркибининг ўзгариш даражаси ва қишлоқ хўжалиги антропоген босим кўрсаткичлари асосидаги баҳолашларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-315-сон маълумотномаси). Натижада, ер фондининг табиий ландшафт таркиби ва ер ресурслари ҳолатини қишлоқ хўжалиги фаолиятидан келиб чиқган ҳолда баҳолаш имконини берган;
Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш натижасида юз берган ўзгаришлар бир вақтнинг ўзида экологик-хўжалик нуқтаи назаридан маъмурий туманлар даражасида ажратилган гуруҳлаштиришлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-315-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят маъмурий туманларининг экологик-хўжалик жиҳатдан зўриқиш даражаси аниқланган ҳамда ер тузиш ишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Сурхондарё вилояти ер фондидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ландшафт ва хўжалик кўрсаткичларини табиий-аграр имконият жиҳатидан таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 2-июндаги 05/06-04-315-сон маълумотномаси). Натижада, Сариосиё, Узун туманлари ер тоифаларини белгилашда геоморфологик, иқлимий, гидрологик хусусиятларни инобатга олувчи ва қишлоқ хўжалиги экологик мувозанатни сақлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган.