Матякубова Ноила Шакиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек-инглиз “Алигнер” тизимининг лингвистик ва дастурий таъминоти”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3673.
Илмий раҳбар: Хамроева Шаҳло Мирджановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (бир марталик кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи,  филология фанлари доктори, профессор. Атабоев Нозимжон Бобожон ўғли, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек-инглиз параллел корпусларини ишлаб чиқишда матнларни мослаштириш дастури ‒ “Алигнер” воситасининг лингвистик асослари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Алигнер” дастурий воситасининг умумий хусусиятлари тавсифланган, табиий тилни қайта ишлашда “Алигнер”нинг аҳамияти ва қўлланилиш соҳалари ҳамда мослаштириш усуллари, алгоритмлари параллел корпусни мослаштиришга оид ёндашувлар аниқланган; 
бирикмани мослаштиришда сўз бирикмалар мослиги бўйича, абзац ва гапларни мослаштиришда эса содда гап ва унинг турларининг мослигига оид муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш усуллари очиб берилган;
ўзбек-инглиз “Aligner” тизими учун сўз ва турли типдаги: эркин ва турғун бирикмаларни мослаштиришда “one-to-one”, “one-to-many”, “many-to-one”, “many-to-many” лексик маълумотлар базаси тамойилида лингвистик таъминотнинг назарий асослари ишлаб чиқилган;
ўзбек ва инглиз тилларида бирикмаларни корпус методологияси асосида бирикма таркибида қатнашган сўзларнинг грамматик муносабатларини аниқлашнинг назарий асослари аниқланган; параллел корпусни ишлаб чиқишда матнга ишлов беришнинг параллел гаплар шаклига келтириш, сегментларга ажратиш ва мослигини аниқлаш босқичлари асослаб берилган ҳамда амалий қўллаш механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек-инглиз тилларидаги параллел матнларни мослигини аниқлаш тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
“Алигнер” дастурий воситасининг умумий хусусиятлари тавсифланган, табиий тилни қайта ишлашда “Алигнер”нинг аҳамияти ва қўлланилиш соҳалари ҳамда мослаштириш усуллари, алгоритмлари параллел корпусни мослаштиришга оид аниқланган ёндашувларга оид илмий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган  АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-мартдаги № 01/902-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбек-инглиз “Алигнер” тизими ёрдамида таржима сифатини яхшилаш, ўзбек ва инглиз тилидаги матнларни параллел корпус шаклига келтиришда асосий восита сифатида қўлланилган;
бирикмани мослаштиришда сўз бирикмалар мослиги бўйича, абзац ва гапларни мослаштиришда эса содда гап ва унинг турларининг мослигига оид муаммолар ва уларни бартараф этиш усуллари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида илмий лойиҳани бажариш тўғрисида 1-сонли шартномаси доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 12-мартдаги 01-04/1-2716-сонли далолатномаси). Натижада, “Алигнер” тизими матнларни автоматик таҳлил қилиш ва тизимлаштириш имкониятига эга бўлгани учун таълим жараёнини бошқаришни оптималлаштиришга қаратилган ҳисобот таҳлилларини солиштириш ва мувофиқлаштириш, корпоратив, техник ва режалаштириш ҳужжатларини ўзбек ва инглиз тилларида мослаштиришда фойдаланилган;
Ўзбек-инглиз “Алигнер” тизими учун сўз, бирикмаларни мослаштириш лингвистик таъминоти Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали ижодкорлари “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти”, “Тил-миллат кўзгуси” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси 2025-йил 7-майдаги 05-09-626-сонли маълумотномаси). Натижада, лингвистик таъминот “… замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан ўсиб келаётган ёш авлодга чет тилларини ўргатиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида уларнинг жаҳон сивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш” тўғрисидаги Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг ПҚ-1875-сонли Қарори ижроси ва бугунги ўзбек тилини жаҳот тили даражасига чиқаришда қилинаётган ҳаракатларни тўлиқ ёритиб беришда маълумот сифатида фойдаланилган;
Ўзбек-инглиз “Алигнер” тизими сўз, бирикма; содда, қўшма ва мураккаб гапларни мослаштириш алгоритми, ўзбек-инглиз “Алигнер” дастурий таъминоти ишлаб чиқилган ва тадқиқот натижалари олий таълим муссасаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 7-май 02/01-01-161-сонли маълумотномаси). Натижада, ўзбек-инглиз тилларидаги параллел корпусларни мослаштирувчи дастур замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этишни ташкиллаштиришда қўлланилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish