Комилов Жаҳонгир Давлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар циррози этиологияли спонтан бактериал асцит перитонит даво усулини  мақбуллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.2.PhD/Tib3628.
Илмий раҳбар: Уроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт инстиути, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Жигар циррози фонида ривожланган спонтан бактериал перитонитнинг ташҳислаш ва даво натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор спонтан бактериал перитонит этиологиясида Enterococcus faecalis каби граммусбат микроорганизмларнинг мавжудлиги уларда даволаш стратегияларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги аниқланган;
илк бор спонтан бактериал перитонит даволашда меропенем, альбумин ва улинастатин комбинациясининг юқори самарадорликка эгалиги ва бу комбинация ўлим кўрсаткичини 2,4 мартага камайтиришга ёрдам бериши исботланган;
илк бор парацентез амалиётини бажаришда асоратларни олдини олиш мақсадида УТТ остида бажариш стандарт усул сифатида жорий этиш, касалхонага ётқизилгандан кейинги парацентез биринчи суткада бажариш, спонтан бактериал перитонит ташҳисини эрта қўйиш ва яллиғланиш маркерлари сифатида С-реактив оқсил (СРО), асцит суюқлигида умумий оқсил, лейкоцитар эстеразани аниқлаш усуллари спонтан бактериал перитонит ташҳислаш жараёнидаги аҳамияти аниқланган;
илк бор «оқимли цитометрия» усули орқали лаборатор текширувларни тез ва аниқ бажариш, даволашнинг 3-4 суткаларида қайта текшириш ва динамик парацентез ўтказиш даволаш самарадорлигини баҳолаш ва спонтан бактериал перитонитни эрта аниқлаш имконияти аниқланган ва жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонитда қўлланилган комплекс даво натижалари таҳлилига асосланиб даволаш алгоритми яратилиб унинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 2-декабрдаги 30/19 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: биринчи марта жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонит даво натижаларини таққослаш йўли орқали ўрганилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган натижалар ўзининг назарий аҳамиятига эга бўлиб, жигар циррози билан касалланган беморларда спонтан бактериал перитонитни даволаш хусусиятларини қиёсий ўрганишга катта ҳисса қўшади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалиёт маълумотлари РШТЁИМ Сирдарё филиалига (2025 йил, № 108/1 буйруғи) ва РШТЁИМ Хоразм филиалига (2025 йил, 151-“I” буйруғи) амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу янги даволаш улулини қўллаш, асоратларнинг сонини камайтириш, даволаш сифатинии яхшиланиш ва беморларда ўлим хавфини камайтиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: касалхонада ётишнинг ўртача давомийлигини 6 кунга камайтириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2300000 сўмга, буджетдан ташқари маблағларни 1150000 сўмга камайтирилган. Хулоса: жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонит даво натижаларини таққослаш йўли орқали ўрганиш касалликнинг асоратларни ва ўлимни кўрсаткичларини сезиларли даражада камайтиришга, даволаш натижаларини яхшилашга эришилган.
иккинчи илмий янгилик: жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонит асоратининг учраш даражаси, унинг кечишини ўзига хослиги, келтириб чиқарувчи хавф омилларининг ўрни ва ахамияти ўрганилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар циррози фонида ингичка ичакда бактерияларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши сабабли кузатиладиган бактериал транслокация СБП ривожланиши сабабли организмда тизимли яллиғланишнинг ривожланиши полиорган етишмовчиликга олиб келади, Чайлд-Пью бўйича В ва С синфларида ўлим кўрсаткичи 24% ни ташкил этиши ушбу тоифа беморларда юқори хавф гурухига таалуқли эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлари РШТЁИМ Сирдарё филиалига (2025 йил, № 108/1 буйруғи) ва РШТЁИМ Хоразм филиалига (2025 йил, 151-“I” буйруғи) амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: жигар циррози билан касалланган, Чайлд-Пью бўйича В ва С синфларга мансуб беморлардаги хавф омилларининг юқорилиги ушбу беморларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга имкон яратган. Иқтисодий самарадорлиги: беморнинг касалхонада даволаниш даври ўртача 3 кун қисқарилиши билан 1150000 сўмга харажатлар камайган, дори дармонлар харажати эса 575000 сўмга камайган. Хулоса: жигар циррози билан касалланган, Чайлд-Пью бўйича В ва С синфларга мансуб беморлардаги хавф омилларининг юқорилиги ушбу беморларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга ижобий таъсир кўрсатган.
учинчи илмий янгилик: жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонит асоратининг комплекс даволашда дифференциал ёндашувлар, яъни фаол консерватив усулга Улинастатин препаратининг таъсири ва пункцион усуллар самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар циррози сабабли келиб чикган спонтан бактериал перитонитни кенг қамровли даволашда Улинастатин дори моддасини қўлланилиши организмдаги тизимли яллиғланиш реякциясини камайтиришга, иммун тизимидаги ўзгаришларни барқарорлаштиришга, жигар ҳужайраларини тикланиш қобилиятини ошириш ва шу билар бир қаторда жигар етишмовчилигини бартараф этишга самарали натижасини кўрсатган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган маълумотлар РШТЁИМ Сирдарё филиалига (2025 йил, № 108/1 буйруғи) ва РШТЁИМ Хоразм филиалига (2025 йил, 151-“I” буйруғи) амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонит асоратининг комплекс даволашда дифференциал ёндашувлар, яъни фаол консерватив усулга Улинастатин препаратининг таъсири ва пункцион усуллар беморларда кузатилиши мумкин бўлган асоратлар ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонит билан касалланган беморларни даволашда Улинастатин воситасини қўллаш, даволаш харажатларини қисқартиришга ёрдам берган, бир нафар бемор ҳисобига 383000 сўм бюджет маблағлари ва 192000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берди. Хулоса: Улинастатин препаратининг комплекс даолашга кўшимча равишда қўлланилиши ушбу тоифадаги беморларни клиник – лабаратор кўрсаткичларини яхшиланиши 2-3 кунга тезлашишига, стационар даволанишни 2-3 кунга қисқаришига, беморларнинг яшаб қолиш даражасини 91,1%га, Child-Pugh С функционал синфидаги беморларнинг яшаб қолиш 42,4% га ошишига эришиш мумкинлигини кўрсатган.
тўртинчи илмий янгилик: жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонитда қўлланилган комплекс даво натижалари таҳлилига асосланиб даволаш алгоритмини яратилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Даволаш алгоритми асосида СБПга шубха қилган ҳолда қорин бўшлиғи пункцияси билан олинган АС да микроорганизмларнинг мавжудлиги ҳамда асцит суюқлигидаги нейтрофиллар сони 1 мм3 250 тадан кўп бўлиши СБП классик кўриниши мавжудлигидан далолат беради ва Улинастатин асосида комплекс даволашни дарҳол бошлашга кўрсатма бўлади. Асцит суюқлигидаги нейтрофиллар сони 1 мм3 250 тадан кам ҳолатда бўлиши СБП эҳтимоллиги жуда юқори эканлиги ва СБПнинг профилактикаси мақсадида ҳамда яқин ва узоқ муддатларда кўзатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш мақсадида дарҳол Улинастатин асосида комплекс даволашни бошлаш кераклигидан далолат беради. Бундан ташқари СБП эҳтимоллиги юқорилигини аниқлаш мақсадида энг сезгир усул бу АСдаги лейкоцитларнинг эстераза активлигини аниқлаш усули эканлиги исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Сирдарё филиалига (2025 йил, № 108/1 буйруғи) ва РШТЁИМ Хоразм филиалига (2025 йил, 151-“I” буйруғи) амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган даволаш усули асоратлар фоизини сезиларли даражада камайтиришга, даволаш сифатини яхшиланишига ва беморларнинг тикланиш муддатларини қисқартиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: беморнинг касалхонада ётиш вақтини ўртача 3 кун қисқариши билан, 1 нафар бемор ҳисобига 1150000 сўм бюджет маблағлари ва 383000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган. Хулоса: ишлаб чиқилган янги даволаш усули, жигар циррози этиологияли спонтан бактериал перитонит билан касалланган беморларни даволаш алгоритмидан фойдаланиб комплекс даволаш самарали усул эканлиги исботланган. 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish