Ҳамдамов Улуғбек Рўзиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оёқ веноз трофик яраларини комплекс даволашни такомиллаштириш” ихтисослик шифри: 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Tib1190.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахмонов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ирназаров Акмал Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Қурбаниязов Зафаржон Бабаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқ веноз трофик яраларини комплекс даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор варикоз ва посттромбофлебитик шакллар ажратилиб, веноз трофик яра билан беморларнинг кенг қамровли клиник-демографик хусусиятлари таҳлил қилинган;
яра жараёни оғирлигини объектив баҳолаш ва беморларни даволаш тактикасига тайёрлаш учун интеграл кўрсаткичлар индекси ишлаб чиқилган;
веноз трофик яраларда даволаш тактикасини клинико-микробиологик стратификация қилишга асосланган усул ҳамда гемодинамик профил ва яра жараёнининг фазавий хусусиятларини инобатга олган ҳолда беморларни персоналлаштирилган олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган (ихтиро учун патент IAP 166121, 19.01.2026 й);
варикоз этиологияли яраларда эпителизацияни тезлаштириш ва рецидивларни камайтиришда эрта эндовеноз лазер облитерацияни патоморфологик самарадорлиги асосланган;
илк бор VAC-терапияни ўз ичига олган фазага мос маҳаллий даволаш протоколи, салбий клиник оқибатлар хавфини башоратлаш модели ишлаб чиқилиб, постромбофлебитик синдромда эндоваскуляр реканализация ва стентлашнинг юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 02 декабрдаги 30/26 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор варикоз ва посттромбофлебитик шакллар ажратилиб, веноз трофик яра билан беморларнинг кенг қамровли клиник-демографик хусусиятлари таҳлил қилинган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк маротоба веноз трофик яраларнинг варикоз ва посттромбофлебитик шакллари клиник кечиши, яра давомийлиги, асоратлар хавфи ва даволашга жавоб бериши жиҳатидан сезиларли фарқ қилишини инобатга олган ҳолда, уларни аниқ дифференциация қилиш зарурлиги исботланган, бу беморларни индивидуал ёндашув асосида бошқариш имконини яратган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2025 йилдаги 77A/F-сон), Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.08.2025 йилдаги 96-сон ва 97-сон), Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (29.08.2025 йилдаги 92-сон) ли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: веноз трофик яраларнинг этиологик шаклларини аниқ ажратиш асоратлар хавфини камайтириш, ногиронлик даражасини пасайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: веноз трофик яралар билан оғриган беморларнинг варикоз ва посттромбофлебитик шаклларини клинико-демографик жиҳатдан аниқ дифференциация қилиш орқали даволаш тактикаси бошиданоқ тўғри танланиши таъминланган. Бу эса нотўғри тактика натижасида юзага келадиган такрорий госпитализациялар, қўшимча диагностика ва даволаш харажатларини камайтириш имконини берган. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига ўртача 1200000 сўм миқдоридаги ортиқча харажатларни олдини олишга эришилган. Хулоса: веноз трофик яраларнинг варикоз ва посттромбофлебитик шакллари клиник кечиши ва даволаш жиҳатидан сезиларли фарқ қилиши кўрсатилиб, уларни аниқ дифференциация қилиш индивидуал даволаш тактикасини танлаш, асоратлар хавфини камайтириш ва терапия самарадорлигини ошириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: яра жараёни оғирлигини объектив баҳолаш ва беморларни даволаш тактикасига тайёрлаш учун интеграл кўрсаткичлар индекси ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган индекслар беморларни даволаш тактикасини танлашдан олдин объектив стратификация қилиш, асоратлар хавфини баҳолаш ва даволаш босқичларини аниқ режалаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2025 йилдаги 77A/F-сон), Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.08.2025 йилдаги 96-сон ва 97-сон), Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (29.08.2025 йилдаги 92-сон) ли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Объектив баҳолаш орқали кеч ва асоратли ҳолатларнинг камайишига, беморларни ўз вақтида тўғри йўналтиришга эришилиб, асоратларни камайтириш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги: веноз зарарланишнинг мультисегментарлик индекси ва индекс септик юклама индексларини қўллаш орқали беморларни объектив стратификация қилиш, асоратлар хавфи юқори бўлган ҳолатларда ортиқча консерватив даволашни чеклаш ва мақсадли хирургик аралашувни ўз вақтида бажариш имкони яратилган. Бу ҳолат госпитализация муддатини ўртача 4 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш харажатларини 1 нафар беморга 1120000 сўмга камайтирган (1 кун – 280 000 сўм). Хулоса: ишлаб чиқилган интеграл кўрсаткичлар индекслари яра жараёни оғирлигини объектив баҳолаш, беморларни стратификация қилиш ва даволаш тактикасини аниқ режалаштириш имконини берган хамда амалиётга жорий этиш асоратли ҳолатларни камайтириш, ўз вақтида мақсадли хирургик аралашувни бажариш ва госпитализация муддатини қисқартириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: веноз трофик яраларда даволаш тактикасини клинико-микробиологик стратификация қилишга асосланган усул ҳамда гемодинамик профил ва яра жараёнининг фазавий хусусиятларини инобатга олган ҳолда беморларни персоналлаштирилган олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган (ихтиро учун патент IAP 166121, 19.01.2026 й). Илмий янгиликнинг аҳамияти: яра фазасига қараб веноз гемодинамикани коррекция қилиш вақти ва ҳажмини белгилаш орқали даволашда изчиллик ва самарадорлик таъминланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2025 йилдаги 77A/F-сон), Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.08.2025 йилдаги 96-сон ва 97-сон), Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (29.08.2025 йилдаги 92-сон) ли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: яра битиш муддатининг қисқариши, такрорий яллиғланишлар ва рецидивларнинг камайишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: яра фазалари ва веноз гемодинамикани коррекция қилишни боғловчи комплекс алгоритмни қўллаш натижасида яра битиш муддати қисқарган, такрорий яллиғланишлар ва асоратлар камайишига эришилган. Бу эса қўшимча антибактериал терапия, маҳаллий даволаш воситалари ва такрорий мурожаатларга эҳтиёжни камайтирган. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига ўртача 1500000 сўм харажат тежалган. Хулоса: клиник-микробиологик стратификацияга асосланган ва веноз гемодинамика ҳамда яра жараёни фазаларини инобатга олган персоналлаштирилган алгоритм асосида веноз трофик яраларни даволаш самарадорлигини таъминлаган ва натижада яра битиш муддатини қисқариб, рецидивлар ва асоратларнинг камайтириш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: варикоз этиологияли яраларда эпителизацияни тезлаштириш ва рецидивларни камайтиришда эрта эндовеноз лазер облитерацияни патоморфологик самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: юзаки веноз рефлюксни эрта бартараф этиш яранинг тез битиши ва узоқ муддатли барқарор натижаларга эришишга имкон бериши асослаб берилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2025 йилдаги 77A/F-сон), Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.08.2025 йилдаги 96-сон ва 97-сон), Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (29.08.2025 йилдаги 92-сон) ли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: яра битиш муддатининг қисқариши, такрорий яллиғланишлар ва рецидивларнинг камайишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: варикоз этиологияли ВТЯда эрта ЭВЛО қўллаш яра битишини тезлаштириб, рецидивлар сонини сезиларли камайтирди. Бу ҳолат такрорий госпитализациялар, узоқ муддатли маҳаллий даволаш ва меҳнатга лаёқатсизлик даврини қисқартирди. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига ўртача 2300000 сўм миқдоридаги харажатларни камайтиришга эришилган. Хулоса: варикоз этиологияли веноз трофик яраларда эрта эндовеноз лазер облитерацияни қўллаш яра эпителизациясини тезлаштириш ва рецидивларни камайтиришда юқори самарадорликка эга эканлиги исботланиб, яра битиш муддатини қисқартириб ва узоқ муддатли барқарор натижаларга эришиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: илк бор VAC-терапияни ўз ичига олган фазага мос маҳаллий даволаш протоколи, салбий клиник оқибатлар хавфини башоратлаш модели ишлаб чиқилиб, постромбофлебитик синдромда эндоваскуляр реканализация ва стентлашнинг юқори самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: фазо-адаптив ёндашув яранинг бактериал юкламасини камайтириб, эндоваскуляр реканализация ва стентлаш натижасида магистрал веналар ўтказувчанлигини тиклаш веноз гипертензияни камайтириб, яранинг барқарор битишини таъминлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.09.2025 йилдаги 77A/F-сон), Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.08.2025 йилдаги 96-сон ва 97-сон), Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (29.08.2025 йилдаги 92-сон) ли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган даволаш ёндашуви натижасида асоратлар сонини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнатга лаёқатли аҳолида ногиронлик хавфини қисқартиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: посттромбофлебитик синдром фонидаги ВТЯда эндоваскуляр реканализация ва стентлаш, VAC-терапияни қўллаш орқали яраларнинг барқарор битиши таъминланган, узоқ давом этувчи консерватив даволаш ва кўп маротаба госпитализациялар эҳтиёжи камайган. Госпитализация муддати ўртача 5 кунга қисқариб, 1 нафар бемор ҳисобига 1400000 сўм шифохона харажатлари ҳамда 450000 сўм дори-дармон харажатлари тежалишига эришилган. Хулоса: посттромбофлебитик синдром фонидаги веноз трофик яраларда VAC-терапияни ўз ичига олган фазага мос маҳаллий даволаш протоколи ҳамда эндоваскуляр реканализация ва стентлашни қўллаш яра битишининг барқарорлигини таъминлаб, фазо-адаптив ёндашув бактериал юкламани ва веноз гипертензияни камайтириб, асоратлар сонининг камайишига ҳамда беморлар ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилиш қилиш имконини берди.