Тухтаева Умида Дилмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги туғилган чақалоқларда эрта неонатал сепсис ривожланишининг клиник ва иммуногенетик жиҳатлари" 14.00.36 – Аллергология ва иммунология ва 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1794.
Илмий раҳбар: Камалов Зайнитдин Сайфутдинович тиббиёт фанлари доктори, 
профессор; Рахманкулова Зухра Жандаровна тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.Tib.26.01 рақамли кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муллаева Лола Жавлоновна, тиббиёт фанлари доктори, 
доцент; Мухаммедова Шаҳноза Толибовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги туғилган чақалоқларда эрта неонатал сепсис ривожланишининг клиник ва иммуногенетик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
перинатал даврда инфекцион-яллиғланиш жараёни сабабли муддатидан олдин туғилганлар оналарида иситма, ҳомиладорликни тўхтатиш хавфи, ифлосланган амниотик сувлар, йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши ҳолатлари муддатига етиб туғилганлар оналарига нисбатан ишонарли равишда кўпроқ учраши хамда патологиянинг тез, прогрессирловчи ва оғир кечиши, этиологиясида грамманфий флора устунлик қилиши аниқланган.
илк бор эрта неонатал сепсисда муддатига етиб ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларда яллиғланиш жараёнининг кучайиши сабабли яллиғланишга хос (IL-6, TNF-α) ва қарши (IL-10) цитокинлар миқдорининг меъёрга нисбатан ишонарли ортиши исботланган;  
илк бор ўзбек миллатига мансуб муддатига етиб ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларда IL-6 174 C/G (rs1800795) генининг гомозиготали GG генотипи эрта сепсис ривожланиш хавфининг генетик омили эканлиги ва   гетерозиготали CG генотипи эса протектив омили эканлиги исботланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб чақалоқларда TNFα -308G/A генининг аллел вариантлари ва генотиплари орасида А аллел ва гетерозиготали G/A генотипи  эрта сепсис ривожланишига мойиллик омили эканлиги, G аллел ва гомозиготали GG генотипи эса протектив омили эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Янги туғилган чақалоқларда эрта неонатал сепсис ривожланишининг клиник ва иммуногенетик жиҳатларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: перинатал даврда инфекцион-яллиғланиш жараёни сабабли муддатидан олдин туғилганлар оналарида иситма, ҳомиладорликни тўхтатиш хавфи, ифлосланган амниотик сувлар, йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши ҳолатлари муддатига етиб туғилганлар оналарига нисбатан ишонарли равишда кўпроқ учраши хамда патологиянинг тез, прогрессирловчи ва оғир кечиши, этиологиясида грамманфий флора устунлик қилиши аниқланганлиги  бўйича «Янги туғилган чақалоқлар эрта неонатал сепсисида иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Илмий кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги  №11-сонли баённомаси билан тасдиқлаган). Мазкур таклиф Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 02.04.2025 йилдаги №41/1-сонли  ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 14.01.2025 йилдаги №19-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 26 июндаги №20/43-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши эрта неонатал сепсисли чақалоқларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади;  иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро ва Самарқанд вилоятлари кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари амалий фаолиятларига жорий этилиши  янги туғилган чақалоқлар эрта неонатал сепсисида иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамиятини аниқлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 500000 сўмгача тежаш ва  даволаш самарадорлигини оширишга имкон яратади;  хулоса: перинатал даврда инфекцион-яллиғланиш жараёни сабабли юзага келадиган хавф омилларини аниқлаш хамда патологиянинг тез, прогрессирловчи ва оғир кечиши, этиологиясида грамманфий флора устунлик қилиши асосланган;  
иккинчи илмий янгилик: илк бор эрта неонатал сепсисда муддатига етиб ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларда яллиғланиш жараёнининг кучайиши сабабли яллиғланишга хос (IL-6, TNF-α) ва қарши (IL-10) цитокинлар миқдорининг меъёрга нисбатан ишонарли ортиши исботланганлиги бўйича «Янги туғилган чақалоқлар эрта неонатал сепсисида иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Илмий кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги  №11-сонли баённомаси билан тасдиқлаган). Мазкур таклиф Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 02.04.2025 йилдаги №41/1-сонли  ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 14.01.2025 йилдаги №19-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 26 июндаги №20/43-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши эрта неонатал сепсисли чақалоқларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади;  иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро ва Самарқанд вилоятлари кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари амалий фаолиятларига жорий этилиши  янги туғилган чақалоқлар эрта неонатал сепсисида иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамиятини аниқлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 500000 сўмгача тежаш ва  даволаш самарадорлигини оширишга имкон яратади;  хулоса: эрта неонатал сепсисда муддатига етиб ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларда яллиғланиш жараёнининг кучайиши сабабли яллиғланишга хос (IL-6, TNF-α) ва қарши (IL-10) цитокинлар миқдорининг меъёрга нисбатан ишонарли ортиши асосланган;
учинчи илмий янгилик: илк бор ўзбек миллатига мансуб муддатига етиб ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларда IL-6 174 C/G (rs1800795) генининг гомозиготали GG генотипи эрта сепсис ривожланиш хавфининг генетик омили эканлиги ва   гетерозиготали CG генотипи эса протектив омили эканлиги исботланганлиги бўйича «Янги туғилган чақалоқлар эрта неонатал сепсисида иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Илмий кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги  №11-сонли баённомаси билан тасдиқлаган). Мазкур таклиф Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 02.04.2025 йилдаги №41/1-сонли  ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 14.01.2025 йилдаги №19-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 26 июндаги №20/43-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши эрта неонатал сепсисли чақалоқларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади;  иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро ва Самарқанд вилоятлари кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари амалий фаолиятларига жорий этилиши  янги туғилган чақалоқлар эрта неонатал сепсисида иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамиятини аниқлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 500000 сўмгача тежаш ва  даволаш самарадорлигини оширишга имкон яратади;  хулоса: ўзбек миллатига мансуб муддатига етиб ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларда IL-6 174 C/G (rs1800795) генининг гомозиготали GG генотипи эрта сепсис ривожланиш хавфининг генетик омили эканлиги ва   гетерозиготали CG генотипи эса протектив омили эканлиги асосланган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ўзбек миллатига мансуб чақалоқларда TNFα -308G/A генининг аллел вариантлари ва генотиплари орасида А аллел ва гетерозиготали G/A генотипи  эрта сепсис ривожланишига мойиллик омили эканлиги, G аллел ва гомозиготали GG генотипи эса протектив омили эканлиги исботланганлиги бўйича «Янги туғилган чақалоқлар эрта неонатал сепсисида иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Илмий кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги  №11-сонли баённомаси билан тасдиқлаган). Мазкур таклиф Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 02.04.2025 йилдаги №41/1-сонли  ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 14.01.2025 йилдаги №19-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 26 июндаги №20/43-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши эрта неонатал сепсисли чақалоқларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади;  иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро ва Самарқанд вилоятлари кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари амалий фаолиятларига жорий этилиши  янги туғилган чақалоқлар эрта неонатал сепсисида иммунологик маркерларнинг прогностик аҳамиятини аниқлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 500000 сўмгача тежаш ва  даволаш самарадорлигини оширишга имкон яратади;  хулоса: ўзбек миллатига мансуб чақалоқларда TNFα -308G/A генининг аллел вариантлари ва генотиплари орасида А аллел ва гетерозиготали G/A генотипи  эрта сепсис ривожланишига мойиллик омили эканлиги, G аллел ва гомозиготали GG генотипи эса протектив омили эканлиги асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish