Кишанов Руслан Уразгалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ер ости қувурларининг сейсмодинамикаси масалаларида инерция кучи таъсирини баҳолаш», 05.09.02–“Геотехника” (Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси) (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2717 
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Диёрбек Абдугаппорович, техника фанлари доктори, етакчи илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти. 
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: ЎзР ФА М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.05/2025.27.12.Т.10.02. 
Расмий оппонентлар: Салямова Клара Джаббаровна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Алмуратов Шавкат Нарпулатович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ер ости қувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатига инерция кучининг таъсири даражасини баҳолаш ҳамда қувурлар тизимларини сейсмик таъсирларга ҳисоблашнинг соддалаштирилган услубини ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўғри чизиқли ер ости қувурларининг сейсмик таъсирлардаги гармоник, сўнувчи гармоник ва импулсли юкламаларда бўйлама тебранишларини ҳисоблаш услуби ҳамда уларни ечишнинг сонли алгоритмлари чекли айирмалар усули асосида ишлаб чиқилган; 
инерция кучи таъсири инобатга олмаган ҳолга ер ости қувурлари сейсмодинамикаси масалаларини сонли ва аналитик ҳисоблашнинг квазисатитк усули  ишлаб чиқилган; 
грунт билан қовушқоқ-эластик ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда турли материалли ер ости қувурлари сейсмодинамикаси масалаларида инерция кучининг таъсирини баҳолашда, қовушқоқ-эластик оʻзаро та'сир коеффициенти қийматини ўзгартириш ҳисобига қувурнинг мустаҳкамлиги аниқланган;
сеймик таъсирларга сонли ва аналитик ҳисоблашлар асосида ер ости қувурларини сейсмик мустаҳкамлиги масалаларида инерция кучи таъсир чегараси аниқлаш орқали сейсмик таъсирларга ҳисоблашнинг соддалаштирилган услуби ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ер ости қувурларининг сейсмодинамикаси масалаларида инерция кучи таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
инерция кучи таъсири инобатга олинмаган ер ости қувурлари сейсмодинамикаси масалаларини сонли ва аналитик ҳисоблаш усули Тошкент шаҳри «М39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон» автомобил йўлининг 35 километридаги «Андижон – Ўш» автомобил йўли орқали кесишиш жойида барпо этиладиган объектда қувурлар дюкерларини лойиҳалаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025 йил 1 декабрдаги 03-6015-рақамли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиниши меҳнат унумдорлигини 15 фоизгача ошириш ҳамда ҳисоблаш вақтини 2 – 3 баравар қисқартиш имконини берган, натижада ер ости қувурининг мустаҳкамлиги ва чидамлилигини 1,15 баравар заҳира билан ҳисоблаш имконини берган.
тўғри чизиқли ер ости қувурларининг сейсмик таъсирларда бўйлама тебранишларини ҳисоблаш усули Маҳтумқули (Тараққиёт) кўчасида ва Дўрмон қароргоҳи чорраҳагича йўл ўтказгичлар қурилишининг 2-босқичидаги диаметри Д=2,5 м ва узунли л=6700 м бўлган ер ости сув ўтказиш қувурини лойиҳалаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025 йил 1 декабрдаги 03-6015-рақамли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиниши ҳудуднинг сейсмик жадаллилигига қараб ер қазиш ишларини 10 – 15% қисқартирирш ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish