Нарзиев Шовкиддин Муртозаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Спортда шикастланишлар ва касб касалликлари бўйича тезкор ахборот йиғиш тизимларини ишлаб чиқиш”, 05.10.01 – “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Т577
Илмий маслаҳатчи: Сулайманов Суннатилла Сулайманович – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.03 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Озода Мухаммадсодиқ қизи, техника фанлари доктори, профессор; Артиқов Зохиджон Собирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Лазаренков Александр Михайлович (Белоруссия Республикаси), техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спортчилар меҳнат хавфсизлигини тизимли ошириш, спорт фаолиятида шикастланишлар ва касб касалликларини реал вақт режимида мониторинг оптималлаштириш, илмий-методик жиҳатдан асосланган электрон платформасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
спортда шикастланишлар ва касб касалликларнинг юзага келиш эҳтимоллиги, спорт турларининг хавфлилик даражаси, машғулотлар давомийлиги астрономик соатларда ўзгариши ҳисобга олиниб, спортда шикастланишлар ва касб касалликларни бўйича тезкор ахборот йиғишнинг адаптив илмий-методик модели такомиллаштирилган;
спортда маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатишда замонавий ахборот технологиялари самарали қўлланилиб, меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими реал вақт режимида бошқарув механизми ва мониторинг жараёни такомиллаштирилган;
спортчиларнинг меҳнат хавфсизлигини ошириш, сон ва сифат кўрсаткичлари жадаллигини баҳолаш ҳамда мониторинг қилишнинг “моницС” электрон платформаси структуравий-функсионал модели ишлаб чиқилган;
спортчиларнинг меҳнатга лаёқацизлик кунларини камайтириш ва ҳафталар, кунлар ҳамда соатлар бўйича хавфлилик коеффициентлари кўрсаткичларининг боғлиқлигини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
спорт ташкилотлари фаолиятининг самарадорлик баланси, спортда меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини инобатга олиб, ижтимоий ва иқтисодий баҳолаш имконини берувчи “ҳаракат + даромад + натижа” интеграллашган консепсияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортда шикастланишлар ва касб касалликлари бўйича тезкор ахборот йиғиш тизимлари ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ишлаб чиқилган “моницС” электрон платформаси Қўшработ ва Шайхонтоҳур туман Спорт мактабларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги №02-16/10616-сон маълумотномаси). Натижада спорт билан шуғулланиш фаоллиги бўйича маълумотларни йиғиш, ёш, жинс, ҳудуд, спорт тури каби мезонлар асосида реал вақт режимида 80% таҳлил қилиш имконини берган.
Хавф динамикасини ҳисобга олган ҳолда, ҳафталар, кунлар ва соатлар бўйича хавфлилик коеффициентларини аниқлашга мўлжалланган математик модел Қўшработ ва Шайхонтоҳур туман Спорт мактабларига ҳамда Ренессанс таълим университети Спорт фаолияти йўналишига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги №02-16/10616-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг машғулотлар давомида жароҳатланиш частотаси, оғирлиги, хавфлилиги 40% га камайиш имконини берган.
“ҳаракат + даромад + натижа” интеграллашган консепсияси Қўшработ ва Шайхонтоҳур туман Спорт мактабларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги №02-16/10616-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий самарадорлик 40%, иқтисодий самарадорлик ҳар бир нафар спортчи учун 350 000 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish