Қабулова Дилноза Рустамовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Хоразм минтақавий аёл исмларининг функсионал-семантик ва лингвокултурологик хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil5460
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05 рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Курбониёзов Гулмирза Алламберганович, филология фанлари доктори, профессор; Худайберганов Равшан Юсупович, филология фанлари номзоди, доцент в.б.
Етакчи ташкилот:  Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек антропонимикаси асосида минтақавий аёл исмларининг лексик-семантик ҳамда лингвокултурологик тадқиқини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек ономастикасида илк бор Хоразм минтақавий аёл исмлари яхлит лисоний тизим сифатида тадқиқ этилиб, уларнинг тил тизимидаги ўрни, миллий антропонимиконнинг бойишидаги аҳамияти, минтақавий ўзига хослиги ҳамда шаклий ва маъновий белгилари асослаб берилган; 
Хоразм минтақавий аёл исмларининг коммуникатив, экспрессив, културологик (маданий), аксиологик, аффектив, волютатив, дейктик, дискурс, индикатор каби функсиялари замонавий антропоцентрик ва лингвокултурологик парадигмалар асосида тизимлаштирилиб, уларнинг нутқий воқеланиш хусусиятлари мисоллар орқали далилланган; 
Хоразм воҳаси минтақавий антропонимлари (асосан, аёлларнинг исмлари) илк бор тўпланган ва илмий таснифлаш жараёнида ички тизимга солинган ҳолда, ишонч ва ақидага асосланган, табиат ва инсон муносабатларини акс эттирувчи, эзгу ниятларни ифодаловчи исмлар каби мавзуий-семантик гуруҳларга ажратилиб таҳлил қилинган; 
Хоразм минтақасида шаклланган аёл исмларининг лингвокултурологик таҳлили асосида уларнинг генезиси ва тарихий тараққиётидаги даврий босқичлар, хусусан, исломгача бўлган давр, ўрта асрлар, ХВИИ–ХХ аср бошларидаги антропонимик жараёнлар, шўро даври ҳамда замонавий неоантропонимларнинг пайдо бўлиш хусусиятлари илмий далиллар билан ўрганилган бўлиб, уларда миллий-маданий ўзига хосликнинг акс этиш механизмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хоразм минтақавий аёл исмларининг функсионал-семантик ва лингвокултурологик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида: 
антропонимикада аёл исмларининг ўрни ва минтақавий аёл исмларининг функсионал, лексик-семантик ҳамда лингвокултурологик хусусиятларининг аҳамиятини ёритувчи материаллардан ЎзРФА Қорақалпогʻистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 30-январдаги №48/1-сонли маълумотномаси). Натижада фолклордаги номлар таҳлилига янгича қарашлар минтақавий аёл исмлари таҳлилидаги таснифлар билан тўлдирилишида тадқиқот иши назарий асос бўлиб хизмат қилган.
 тадқиқотнинг антропонимларнинг вужудга келишида даврий ўзгаришларнинг аҳамияти аниқланган таҳлиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 1-июлдаги №1155-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида тадқиқотчи томонидан амалга оширилган ўзбек номшунослигидаги даврий ўзгаришлар, ундаги номлар тадқиқида тарихий ва замонавий аёл исмларининг  таҳлили зарурий манба вазифасини ўтаган.
Хоразм минтақавий аёл исмларининг лингвокултурологик хусусиятларини белгилаш асносида аёл исмларида ҳар бир халқ миллий маданиятининг акс этиши юзасидан олинган натижалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил 21-июн куни эфирга узатилган “Ассалом Хоразм!” дастурида  ҳамда  2024-йил 3-август куни “Тилимизни ўрганамиз” радиоешиттиришида фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 26-февралдаги №201-сонли маълумотномаси). Мазкур чиқишларда ҳар қандай тилнинг ривожида номлар, хусусан, атоқли отлар муҳим аҳамият касб этиши, бугунги кунда халқимиз орасида исм қўйиш билан богʻлиқ муаммолар хусусида тўхталиб, исм қўйиш маданияти бўйича тавсиялар берилган.
Хоразм минтақавий аёл исмларининг коммуникатив, экспрессив, културологик (маданий), аксиологик, аффектив, волютатив, дейктик, дискурс, индикатор каби функсиялари замонавий парадигмалар ёрдамида изоҳланган диссертация илмий натижаларидан Хоразм вилояти Маҳмуд Замахшарий номидаги ахборот-кутубхонаси фаолияти доирасида ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-2025-йилларда “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” миллий дастури асосида 2020-йил 14-декабр 781-сон Қарори ижроси бўйича белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказининг 2025-йил 20-июндаги №01-02/107-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот иши ҳудудий ономастик бирликлар лексикаси учун зарурий илмий маълумот бериши, ўзбек номшунослиги бўйича махсус семинарларни ташкил қилишда амалий жиҳатдан ёрдам бериши исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish