Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшметов Иззат Дўсимбатовичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон кўмирлари сувли дисперсиялари асосида янги турдаги ёқилғи яратиш технологияси», 02.00.11–«Коллоид ва мембрана кимёси» ихтисослиги (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчилар институтини тамомлаган/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т17.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси институти илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги 16.07.2013.K/T.14.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Агзамходжаев Анварходжа Атаходжаевич кимё фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Салимов Зокиржан, техника фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги; Аминов Собир Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон кўмирлари асосида сувли кўмир ёқилғи суспензияларини олиш ва уларни саноат корхоналарининг ўчоқли қурилмаларида қўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Ангрен қўнғир ва Шарғун тошкўмирларининг физик-кимёвий хоссалари (намлик, кул миқдори, учувчан моддалар миқдори, карбоксил ва гидроксил гуруҳлар, иссиқлик чиқариш қобилияти) аниқланган, улар асосида олинган сувли кўмир ёқилғи суспензияларнинг коллоид-кимёвий – реологик хусусиятлари аниқланган ҳамда юқори ва паст кулли Ангрен ва Шарғун тошкўмирлари асосида сувли кўмир ёқилғи суспензиялар олинган;

сувли кўмир ёқилғи суспензияга қўшиладиган турғунлаштирувчи ва юмшатувчи қўшимчаларнинг (NaOH, Ca(OH)2, СФМ) мақбул миқдорлари топилган. Ёқилғига NaOH ва Ca(OH)2 турғунлаштирувчилар миқдорини унинг массасидан 0,5–2,0% оралиғида қўшганда, сувли кўмир ёқилғи суспензиянинг қовушқоқлиги ортган, силжишнинг динамик кучланиши эса камайган, ҳарорат 200 0С дан 600 0С гача оширилганда сувли кўмир ёқилғи суспензия қовушқоқлиги 1,5–2,0 баробар камайган, силжишнинг динамик кучланиши эса 2 баробар ортган;

қўнғир кўмир асосида олинган сувли кўмир ёқилғи суспензия қовушқоқлиги тошкўмир асосида олинган сувли кўмир ёқилғи суспензия қовушқоқлигига нисбатан бирмунча юқорилиги аниқланган, масалан, агарда ушбу қиймат 2БПК маркадаги қўнғир кўмир асосида олинган сувли кўмир ёқилғи суспензия учун 2,52 Па·с ни ташкил этган бўлса, унда 1ССКОМ маркадаги тошкўмир асосидаги сувли кўмир ёқилғи суспензия учун 1,84 Па·с га тенг эканлиги аниқланган;

сувли кўмир ёқилғи суспензия таркибидаги кўмир заррачалари ўлчами 50 мкм гача бўлган (80%) фракциялардан ташкил топган ёқилғининг структуравий қовушқоқлик, турғунлик, оқувчанлик ва ёнувчанликга таъсири аниқланган. 2БПК, 2БОМСШ-Б1, 2БОМСШ-Б2 ва 1ССКОМ маркалардаги кўмирлар асосида олинган сувли кўмир ёқилғи суспензиялар учун қаттиқ фазалар миқдори мос равишда 38–40%, 44–46%, 49–51% ва 52–55% ни ташкил этган;

2БПК, 2БОМСШ-Б1, 2БОМСШ-Б2 маркалардаги Ангрен қўнғир кўмирларини мазут билан модификациялаш (ёқилғи массасидан 4–16%) орқали турғун ва юқори иссиқлик чиқариш қобилиятига эга сувли кўмир ёқилғи суспензиялар олинган. 2БПК маркадаги кўмир асосида олинган сувли кўмир ёқилғи суспензия учун мақбул шароитда ёқилғининг иссиқлиқ чиқариш қобилияти 2900 ккал/кг ташкил этиши кўрсатилган;

ёндириш ўчоқларида ёқилғи ҳамда ҳавони олдиндан иситиб берадиган янги факел горелкасини қўллаш асосида сувли кўмир ёқилғи суспензиянинг мўътадил ва тўлиқ ёниш технологияси оптимал режимлари аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистон қўнғир ва тошкўмирлари асосида сувли кўмир ёқилғи суспензия олиш ва уни ёқиш жараёнида анъанавий суюқ нефть ёқилғиси ўрнига қўллаш бўйича ишлаб чиқилган технологик регламент Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан тасдиқланган. Сувли кўмир ёқилғи суспензияни олиш ва ёқиш технологиялари саноат миқёсида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 2013–2014 йилларда тажриба-саноат синовларидан ўтказилиб, ўчоқни реконструкциялаш асосида амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 2013 йил 21 июль ва 2014 йил 20 ноябридаги далолатномалари ҳамда 2015 йил 24 мартдаги 1818-сон маълумотномаси). Мазут ўрнига тавсия этилган СКЁС ёқилганда, йиллик иқтисодий самара 291,6 млн. сўмни ташкил этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish