Аллаберганова Фируза Ибрахимовнанинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
 Ўзбек ва инглиз тилларида сўз бирикмаларининг қўшма сўзларга айланиш хусусиятлари 10.00.06. – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3818 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Жуманиязов Атабай, филология фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Таҳирович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Жумабоева Жамила филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида сўз бирикмаларининг қўшма сўзларга айланиш хусусиятлари ва луғат таркибининг бойиш анъаналарини илмий таҳлил қилишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон тилшунослиги назарияларидаги сўз бирикмалари ва қўшма сўзлар  таснифи, ўзаро дифференсацияси бўйича мавжуд илмий фикрларга танқидий ёндашган ҳолда, ўзбек ва инглиз тилларида ушбу бирликлар ясалишининг лисоний ҳамда фалсафий омиллари аниқланиб, уларнинг тилдаги аҳамияти очиб берилган; 
чоғиштирилаётган тиллардаги сўз бирикмалари ва қўшма сўзларда ҳар бир тилга хос миллий тафаккур ҳамда руҳият акс этиши ушбу бирликларга нафақат лисоний жиҳатдан, балки ҳам фалсафий, ҳам психологик нуқтайи назардан баҳо бериш лозимлиги, шунингдек, уларда маъно мустараклашуви ва ҳар бирининг мулоқотда алоҳида вазифалари мавжудлиги мисоллар ёрдамида далилланган;   
чоғиштирилаётган тиллар учун сўз бирикмаларини ажратиб ёзиш ва қўшма сўзларни қўшиб ёзиш масалалари, уларнинг тавсиф-таснифланиши масалаларидаги айрим чалкашликларга танқидий муносабатлар билдирилиб, мавжуд таърифлар конкретлаштирилган ҳамда иккала тилда ҳам сўз бирикмаларининг қўшма сўзларга айланишдаги ўзига хосликлари асосланган;
миллий тилимиз ва инглиз тилида сўз бирикмаларининг қўшма сўзларга айланиш анъаналари, хусусан, лексемалашув жараёни таҳлили асосида ушбу бирликларнинг тил луғат таркибининг бойиб боришига кўмаклашиши, тилнинг ифода қудратини ҳам ошириши исботланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги сўз бирикмаларининг қўшма сўзларга айланиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
чоғиштирилаётган тиллардаги сўз бирикмалари ва қўшма сўзлар дифференциацияси, уларнинг ясалиши ва маъно муштараклашувидаги лисоний ва фалсафий омилларга оид илмий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 2024-йил 2-декабрдаги №04/1-3483-маълумотномаси). Натижада  электрон платформада келтирилган сўз бирикмалари ва қўшма сўзларнинг изоҳлари илмий-манбавий жиҳатдан такомиллашган; 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши мўлжалланган ИЛ-27-4722022413 рақамли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида “КОМПАРАТИВИСТИКА” илмий электрон журналининг 6-сонида “Ўзбек ва инглиз тилларида сўз бирикмалари ва қўшма сўзларнинг маъно муштараклашуви хусусиятлари” мавзусида мақола нашр қилинган (Cомпаративе Студиес журналининг 24-майдаги 04-04-1/2501-сонли маълумотномаси). Натижада электрон платформани яратишдаги инновацион лойиҳани янги фактик маълумотлар билан бойитиш ҳамда таълим сифатини ошириш имкони яратилган; 
инглиз ва ўзбек тилларида сўз бирикмалари ва қўшма сўзларнинг ясалиши, уларнинг имло қоидалари ҳамда улардан нутқимизда фойдаланиш борасида билдирилган илмий-амалий фикр-мулоҳазалардан, шунингдек, уларнинг семантик имкониятлари борасидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020–2025-йилларда “Китобхонлик маданиятини ривожантириш ва қўллаб-қувватлаш” миллий дастури асосида 2020-йил 14-декабр 781-сон Қарори ижроси бўйича белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавив коммуникациялар агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхонаси фаолияти доирасида ташкил қилинган “Тил ва тафаккур” номли лойиҳада фойдаланилган (2025-йил 10-январдаги №02-01/09-маълумотнома). Натижада диссертациядаги илмий янгиликлар ўзбек ва инглиз тили изоҳли луғатлари, жонли тилидан излаб топилган сўз бирикмалари ва қўшма сўзларни манбалар асосида чуқур таҳлил қилиш бўйича тадқиқотчи томонидан чоп қилинган бир қанча илмий мақола ҳамда тезислар Хоразм вилояти Маҳмуд Замахшарий номидаги ахборот кутубхона марказининг ҳттпс://т.мелмурожаатакмхоразм wеб сайтида ва ҳттпс://т.мелхоразмакмл телеграмм каналида жойланган, шунингдек, ўқув залига тақдим қилинган ва китобхонларда мавзу бўйича батафсил тушунча ҳосил бўлишига эришилган;
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги қонунига асосан Аллаберганова Фируза Ибрахимовнанинг “Сўз бирикмаларининг қўшма сўзларга айланиш тенденсиялари” номли дастури Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан маълумотлар базасининг расмий рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ДГУ 2025-йил 6-февралидаги № ДГУ 48467 рақамли гувоҳномаси). Натижада ўзбек тилида сўз бирикмаларининг қўшма сўзларга айланиш тенденсиялари ва луғат таркибининг бойиш анъаналари ва уларнинг жонли нутқда фаоллик даражалари инобатга олинган ҳамда уларни фойдаланувчиларга атрофлича слайдлар ва тестлар орқали тушунтирилган; 
ўзбек ва инглиз тилларида кодификация қилинган ва ҳали кодификация қилиб улгурилмаган, яъни ҳозирча фақат оғзаки нутқда фаол фойдаланиладиган сўз бирикмалар асосида шаклланган қўшма сўзларнинг мазмун-моҳияти ва семантик хусусиятлари ҳақидаги хулосаларидан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Нажот – билимда” радиоешиттиршида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-апрелдаги 133-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий радиоешиттиришларнинг илмий-оммабоплиги, илмий-маънавий савияси ошиши ҳамда тингловчиларга тилимизга янги кириб келган ушбу тип қўшма сўзларнинг аҳамияти ва ўзига хосликлари кенгроқ етиб бориши таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish