Элмуродова Нигина Бахтиер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буйрак трансплантатининг реципиентларини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврларида мониторинг хусусиятлари», 14.00.32 – Трансплантология ва сунъий аъзолар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.1.PhD/Tib4349.
Илмий раҳбарлар: Маткаримов Зохиджон Турдалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,  DSc.06/2025.27.12.Tib.08.01.
Расмий оппонентлар: Султанов Пулат Каримович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юсупов Усман Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Миллий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: буйрак трансплантацияси ўтказилган аёлларда хавф омилларини аниқлаш ҳамда буйрак трансплантати функциясини сақлаб қолиш ва ҳомиладорлик натижаларини яхшилашга қаратилган ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак трансплантациясини ўтказган аёлларда ҳомиладорлик III триместрда трансплантат функциясининг транзитор пасайиши билан кечганлиги, бироқ адекват мониторинг ва нефропротектив терапияни ўз вақтида коррекция қилинганда унинг узоқ муддатли яшовчанлигига салбий таъсир кўрсатмагани аниқланган;
ҳомиладорлик даврида этник ва популяцион эҳтимолий омиллар билан боғлиқ такролимус концентрациясининг пасайиши кузатилиши сабабли иммунносупрессив терапияни индивидуаллаштириш зарурлиги ҳамда трансплантат дисфункциясини эрта бахолашда натрий желатиназ билан боғлиқ липокалин — NGAL, цистатин C, пешобда микроальбуминнинг юқори диагностик аҳамияти исботланган;
буйрак трансплантациясини ўтказган аёлларда ҳомиладорлик хавф омилларини баҳолаш шкаласи ҳамда ҳомиладорликни режалаштириш ва мониторинг қилишнинг индивидуаллаштирилган тактикасини таъминловчи комплекс бошқарув модели ишлаб чиқилган;
тиббий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шароитида ҳомиладорликни режалаштириш босқичида ўтказилган эрта ва комплекс прегравидар тайёргарлик ҳисобига буйрак трансплантация ўтказган ҳомиладорларда ҳамда соғлом ҳомиладор аёлларда Спилбергер–Ханин шкаласи бўйича психоэмоционал ҳолат кўрсаткичлари ўртасида статистик аҳамиятли фарқлар мавжуд эмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўтказилган тадқиқотлар асосида буйрак трансплантатининг реципиентларини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврларида мониторинг хусусиятларини ўрганиш натижасида қуйидаги илмий маълумотлар жорий этилган:
биринчи илмий янгилик: буйрак трансплантациясини ўтказган аёлларда ҳомиладорлик III триместрда трансплантат функциясининг транзитор пасайиши билан кечганлиги, бироқ адекват мониторинг ва нефропротектив терапияни ўз вақтида коррекция қилинганда унинг узоқ муддатли яшовчанлигига салбий таъсир кўрсатмагани аниқланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 6 ноябрдаги 40-сонли буйруқ), шунингдек Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 3 октябрдаги 157-I-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 17.11.2025 йилдаги 29/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган қонуниятлар буйрак трансплантацияси ўтказган аёлларда ҳомиладорликни юритиш сифатини яхшилашга, асоратларни ўз вақтида олдини олишга, ҳомиладорлик ва туғруқнинг хавфсизлигини оширишга, трансплантат функциясини сақлашга ҳамда аёлларнинг репродуктив ва ижтимоий статусини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: физиологик тарзда креатинин даражаси 10-15% гача ўсган, гломеруляр фильтрациясида клиник аҳамиятли декомпенсация белгилари кузатилмаган ҳомиладор реципиентлар амбулатор шароитда кузатилган. Бир тўлиқ текширувнинг ўртача қиймати — 1500000 сўм, бутун гестация даврида кузатув ва мониторинг харажатлари — бир беморга ўртача 31500000 сўмни ташкил этган. Алоҳида асоратлари бор ва трансплантат функционал зўриқиши белгилари кузатилган беморларда 7–10 кунлик режали госпитализация талаб этилган. Бир кунлик стационар харажати — 450000 сўм, бир бемор учун даволаш цикли — 4500000 сўмгача етган. Амбулатор даволаш орқали бир курс учун 4500000 сўм, бутун гестация даврида ҳолатига қараб бештагача курс ўтказилиши мумкин ва ўз навбатида бутун курс учун беморларга — 22500000 сўмгача иқтисод қилингган. Хулоса: буйрак трансплантати функцияси барқарор бўлган ҳолларда ҳомиладорлик хавфсиздир, трансплантатнинг яшовчанлигини пасайтирмайди, аёлнинг ҳаёт сифатини ва ижтимоий мослашувини яхшилайди ҳамда ҳар бир бемор учун бутун гестация даврида 22500000 сўмгача иқтисодий самара беради;
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик даврида этник ва популяцион эҳтимолий омиллар билан боғлиқ такролимус концентрациясининг пасайиши кузатилиши сабабли иммунносупрессив терапияни индивидуаллаштириш зарурлиги ҳамда трансплантат дисфункциясини эрта бахолашда натрий желатиназ билан боғлиқ липокалин — NGAL, цистатин C, пешобда микроальбуминнинг юқори диагностик аҳамияти исботланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 6 ноябрдаги 40-сонли буйруқ), шунингдек Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 3 октябрдаги 157-I-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 17.11.2025 йилдаги 29/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган иммуносупрессив терапия ва эрта биомаркерлар NGAL, цистатин C, пешобда микроальбуминдан фойдаланиш трансплантат функциясидаги бузилишларни ўз вақтида аниқлаш, асоратлар ва госпитализациялар сонини камайтириш, она ва бола яшовчанлигини ошириш, умуман олганда ҳаёт сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш тизими учун ижтимоий-иқтисодий юқотишларни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: NGAL, цистатин C ва пешобда микроальбумин кўрсаткичлари меъёрда бўлган беморларга госпитализация талаб қилинмаган, бундай реципиентларда ҳомиладорлик кечиши бир маромда бўлган. Улар фақат режалаштирилган лаборатор-инструментал текширувлардан ўтган бўлиб, бир бемор учун бутун гестация давридаги умумий харажат 31500000 сўмни ташкил этган. Ўткир рад этиш ёки трансплантация қилинган буйракнинг дисфункциясида қўшимча харажатлар талаб этилган: бир кунлик стационар — 450000 сўм, 10 кунлик даволаниш — 4500000 сўм, иммуносупрессия препаратларидан фойдаланилган ҳолда бир даволаш курси — тахминан 15000000 сўм. Шундай қилиб, асоратли ҳолатларни даволаш учун ўртача харажат 19500000 сўмгача ошиши мумкинлиги аниқланган. Хулоса: таклиф этилган ёндашувларни қўллаш госпитализациялар сонини камайтириш, трансплантат ва она яшовчанлигини ошириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва ҳар бир бемор учун бир курс даволашда ўртача 19500000 сўм иқтисодий самара беради;
учинчи илмий янгилик: буйрак трансплантациясини ўтказган аёлларда ҳомиладорлик хавф омилларини баҳолаш шкаласи ҳамда ҳомиладорликни режалаштириш ва мониторинг қилишнинг индивидуаллаштирилган тактикасини таъминловчи комплекс бошқарув модели ишлаб чиқилганлиги Қорақалпоғистон Республикаси У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 6 ноябрдаги 40-сонли буйруқ), шунингдек Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 3 октябрдаги 157-I-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 17.11.2025 йилдаги 29/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган хавфни баҳолаш ва юритиш тизими она ва перинатал касалланиш кўрсаткичларининг камайиши, трансплантат функциясининг сақланиши, буйрак трансплантациясии ўтказган аёлларнинг репродуктив потенциали ошиши, аёлларнинг ижтимоий интеграциясига, ҳаёт сифатини яхшилашга ва демографик кўрсаткичларнинг ўсиши каби ижтимоий самараларни беради. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак трансплантация қилинган реципиентларда ҳомиладорлик асоратлари хавфини баҳолаш тизимини жорий этиш, тўғри маршрутизацияни таъминлаш орқали маблағларни тежаш имконини берди: юқори хавфли беморлар — махсус ихтисослаштирилган марказларга йўналтирилган, паст ва ўрта хавфли беморлар — ҳудудий перинатал марказларда кузатилган. Шу билан республика марказларида бир беморга тўғри келадиган текширув, туғруқ ва стационар даволаш харажати ўртача 12500000 сўм, ҳудудий марказларда — 5400000 сўмни ташкил этган. Бу эса бир бемор ҳисобида 7100000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: профилактик ва коррекцион чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш психоэмоционал барқарорликни сақлашга, трансплантат функциясини барқарор ушлаб туришга, ҳомиладорлик хавфсизлигини оширишга, соғлиқни сақлаш тизими харажатларини бир бемор ҳисобида 5800000 сўмгача камайтиришга имкон беради;
тўртинчи илмий янгилик: тиббий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шароитида ҳомиладорликни режалаштириш босқичида ўтказилган эрта ва комплекс прегравидар тайёргарлик ҳисобига буйрак трансплантация ўтказган ҳомиладорларда ҳамда соғлом ҳомиладор аёлларда Спилбергер–Ханин шкаласи бўйича психоэмоционал ҳолат кўрсаткичлари ўртасида статистик аҳамиятли фарқлар мавжуд эмаслиги исботланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 6 ноябрдаги 40-сонли буйруқ), шунингдек Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 3 октябрдаги 157-I-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 17.11.2025 йилдаги 29/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тиббий кузатув ва ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш тўғри ташкил этилган шароитда буйрак трансплантацияси ўтказган ҳомиладорлар аёлларда психоэмоционал мослашув барқарор сақланади, тўлиқ ижтимоий фаолият давом этади, ҳомиладорликнинг муваффақиятли кечишига туртки беради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: психоэмоционал ҳолати барқарор, иммуносупрессив терапия тартибига риоя қилган ҳомиладор реципиентларда қўшимча диагностика талаб қилинмаган, амбулатор мониторинг ва терапияни эрта коррекция қилиш орқали трансплантат функцияси барқарор сақланган, асоратлар хавфи камайтирилган. Бунинг натижасида режадан ташқари госпитализация харажати (бир бемор учун ўртача) — 4500000 сўм,  қўшимча қимматбаҳо текширувлар — 1300000 сўм, булар мавжуд бўлмаган ҳолатларда бир бемор учун умумий иқтисодий самара — 5800000 сўмни ташкил этган. Хулоса: профилактик ва коррекцион чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш психоэмоционал барқарорликни сақлашга, трансплантат функциясини барқарор ушлаб туришга, ҳомиладорлик хавфсизлигини оширишга, соғлиқни сақлаш тизими харажатларини бир бемор ҳисобида 5800000 сўмгача камайтиришга имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish