Жалилов Баҳодир Амиралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5403.
Илмий раҳбар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Буранова Лола Вахабовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кичик бизнес субектларини кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субектларига бериладиган кредитларнинг миқдорини тижорат банклари ресурслари ҳажмида барқарор ресурсларнинг улушини ошириш йўли билан кўпайтириш учун оддий ва имтиёзли акцияларнинг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш орқали эмиссион даромаднинг регулятив капитал ҳажмидаги салмоғини ошириш асосида регулятив капиталнинг миқдорини кўпайтириш, регулятив капиталнинг ўсиш суръати билан пассивларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш, РЕПО шарти бўйича сотиладиган қимматли қоғозларни сотиш ҳажмини ошириш, фондли мажбуриятларнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини ошириш ҳисобига банклараро кредитларнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини пасайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш ва мажбуриятлари таркибини оптималлаштириш йўли билан уларнинг кичик бизнес субектларини кредитлаш имкониятини кенгайтириш учун, муддациз мажбуриятлар билан муддациз кассали активлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш, транзаксион депозитларнинг барқарор қолдиғини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш, узоқ муддатли активларнинг ўсиш суръати билан узоқ муддатли мажбуриятларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинадиган инвестициялар ҳажмини ошириш орқали даромад келтирадиган рисксиз активларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғини ошириш таклиф қилинган;
тижорат банклари кредитлари фоиз ставкаларининг паст ва барқарор даражасини таъминлаш, уларнинг депозит базасининг барқарорлигига эришиш йўли билан кичик бизнес субектларига бериладиган микрокредитларнинг ҳажмини ошириш имкониятлари (соф фоизли спред кўрсаткичининг умумеътироф этилган мўътадил даражасига (1,25 % + инфляция) эришиш, қайта молиялаш инструментларидан комплекс фойдаланишни йўлга қўйиш, депозитларнинг барқарор қолдиғини брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғининг халқаро банк амалиётида умумеътироф этилган меъёрий даражасига эришиш) асослаб берилган; 
кичик бизнес субектларининг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш ва уларнинг дебитор қарздорлигини айланиш тезлигини ошириш йўли билан мазкур субектларнинг тижорат банкларининг кредитларидан фойдаланиш даражасини ошириш учун кичик бизнес субектларининг кредит тўловига лаёқатлилигини молиявий коеффициентлар бўйича баҳолаш тизимини сифат мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кичик бизнес субектларини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида: 
кичик бизнес субектларига бериладиган кредитларнинг миқдорини тижорат банклари ресурслари ҳажмида барқарор ресурсларнинг улушини ошириш йўли билан кўпайтириш таклифи  “Ўзмиллийбанк” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025-йил 25-мартдаги 02-5/2037-03-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзмиллийбанк” АЖ барқарор ресурсларининг миқдори 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 7,6 фоизга ошгани ҳолда, муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи 7,7 фоизли пунктга ошган;
тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш ва мажбуриятлари таркибини оптималлаштириш йўли билан уларнинг кичик бизнес субектларини кредитлаш имкониятини кенгайтириш таклифи “Ўзмиллийбанк” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025-йил 25-мартдаги 02-5/2037-03-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзмиллийбанк” АЖда ликвидлиликни қоплаш меъёрий коеффициенти 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 0,32 пунктга ошган;
тижорат банклари кредитларининг паст ва барқарор даражасини таъминлаш, уларнинг депозит базасининг барқарорлигига эришиш йўли билан кичик бизнес субектларига бериладиган микрокредитлар ҳажмини ошириш таклифи “Ўзмиллийбанк” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025-йил 25-мартдаги 02-5/2037-03-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан кичик бизнес субектларига берилган микрокре¬дитлар ҳажми 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 2,1 баробарга ошгани ҳолда, мазкур микрокредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкаси 1,0 фоиз бандга пасайган;
кичик бизнес субектларининг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш ва уларнинг дебитор қарздорлигини айланиш тезлигини ошириш йўли билан мазкур субектларнинг тижорат банкларининг кредитларидан фойдаланиш даражасини ошириш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2025-йил 18-мартдаги 19/02-140-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида кичик бизнес субектларининг “Туронбанк” АТБ кредитларидан фойдаланиш даражаси 2024-йилнинг ИВ чораги якунида І чораги якунига нисбатан 23,9 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish