Бобоёрова Мафтуна Ҳаққул қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қандолат маҳсулотлари бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.2.PhD/Iqt2267.
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Азларова Мунира Мухаммадамин қизи, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори , доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандолат маҳсулотлари бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш боʻйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини ривожлантиришнинг маркетинг стратегиялари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ҳудудий ва тармоқлар кесимидаги рақобатбардошлик, экологик барқарорлик ва рискларга чидамлиликни таъминлашга хизмат қилувчи, макро, мезо ва микро даражада интеграциялашган маркетинг консепсияси нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
корхонада қандолат маҳсулотлари ассортиментининг барқарор қисмини ҳисоб-китобга асосланган ядро-портфел сифатида, узоқ муддатли талаб, фойдалилик, технологик имконият ва бренд позициясини биргаликда инобатга олган ҳолда АБC–ХЙЗ таҳлил ва ички меёрлар орқали шакллантириш таклифи асосланган;
қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маркетинг бўлимлари ходимлари фаолиятини мотивация, брендни қабул қилиш, коммуникация, бренд аҳамияти омиллари асосида брендни тарғиб қилишдаги иштирокини “стратегик” (21 ≤ БЕИ ≤ 25), “мувофиқлаштирувчи” (16 ≤ БЕИ ≤ 20), “нейтрал” (11 ≤ БЕИ ≤ 15), “паст” (6 ≤ БЕИ ≤ 10) ва “салбий” (0 ≤ БЕИ≤5) диапазонларда баҳолаш орқали бренд нуфузини ошириш асосланган;
Ўзбекистонда қандолат маҳсулотлари бозорини маркетинг стратегиялари асосида ривожланишини инобатга олган ҳолда 2030 йилгача қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қандолат маҳсулотлари бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини ривожлантиришнинг маркетинг стратегиялари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ҳудудий ва тармоқлар кесимидаги рақобатбардошлик, экологик барқарорлик ва рискларга чидамлиликни таъминлашга хизмат қилувчи, макро, мезо ва микро даражада интеграциялашган маркетинг консепсияси нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган назарий ва услубий ёндошувдан олий таълим талаблари учун тавсия этилган “Брендни бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025 йил 3 июл санадаги 265-30 сон буйруғи билан берилган нашр гувоҳномаси). Мазкур ёндошувнинг янги мазмунда киритилиши олий таълим муассасалари талаблари ҳамда бўлғуси мутахассисларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган; 
корхонада қандолат маҳсулотлари ассортиментининг барқарор қисмини ҳисоб-китобига асосланган ядро-портфел сифатида, узоқ муддатли талаб, фойдалилик, технологик имконият ва бренд позициясини биргаликда инобатга олган ҳолда АБC–ХЙЗ таҳлил ва ички меёрлар орқали шакллантириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги “Сладус” масъуияти чекланган жамиятининг.маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026 йил 
2 февралдаги 05-33-864-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада  танланган стратегик йўналишлар экспортдаги даврий нобарқарорлик даражасини 25 фоизга, захира маблағларидан фойдаланиш даражасини 10–12 фоизга камайтиришга эришилган; 
қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маркетинг бўлимилари ходимлари фаолиятини мотивация, брендни қабул қилиш, коммуникация, бренд аҳамияти омиллари асосида брендни тарғиб қилишдаги иштирокини стратегик (21≤БЕИ≤25), мувофиқлаштирувчи (16≤БЕИ≤20), нейтрал (11≤БЕИ≤15), паст (6≤БЕИ≤10) ва салбий (0≤БЕИ≤5) диопазонларда баҳолаш орқали бренд нуфузини ошириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги “Сладус” масъуияти чекланган жамиятининг.маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026 йил 2 февралдаги 05-33-864-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида корхонанинг маркетинг бўлими фаолиятини самарали ташкил этиш, ресурсларни стратегик гуруҳларга йўналтириш имкони яратилган ва корхонанинг маркетинг харажатларини 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 12 фоизга қисқаришига эришилган;
Ўзбекистонда қандолат маҳсулотлари бозорини маркетинг стратегиялари асосида ривожланишини инобатга олган ҳолда 2030 йилгача қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026 йил 2 февралдаги 05-33-864-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 2030-йилгача ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish