Эронов Самарбек Қурбонназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёшлари дунёқарашини юксалтиришда ишонч ва эътиқоднинг ўрнини”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fal1091.
Илмий раҳбар: Бозоров Дилмурод Мирзарасулович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07
Расмий оппонентлар: Мусаев Одил Рахматович – фалсафа фанлари доктори, профессор, Ташанов Абдухолиқ Дайнович – фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тилар институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ёшлари дунёқараши юксалтиришда ишонч ва эътиқоднинг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар дунёқарашидаги ишонч ва эътиқод ҳақидаги қарашларнинг генезиси, гносеологик жараёнидаги аҳамияти, глобаллашув жараёни ва маънавий таҳдидлар шароитидаги заруратини фалсафий ва ахлоқий соҳаларидаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқликда ривожлангани очиб берилган;
ишонч ва эътиқоднинг изчил, прагматик, шартли хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш асосида унинг билим шакллари билан ўзаро боғлашининг гносеологик асослари ва эвристик имкониятлари ҳақидаги Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг қарашларида асосий онтологик муаммо бўлганлиги исботланган;
ишонч ва эътиқоднинг асосий назарий ва фалсафий тушунчалари классик, ноклассик ва постноклассик рационализм доирасидаги тадқиқотлар манбалар асосида ўрганилиб, унинг асосий субстанциялари сифатида ахлоқ - маънавий комиллик сари ҳаракатланиш орқали фозил шахс-инсон ҳаётининг, тақдирининг белгиланиши эканлиги ҳақидаги қарашлар шакллантирилган;
Учинчи ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёнида маърифатли жамиятга эришишга оид ислоҳотлар доирасида баркамол шахсни шакллантириш вазифалари билан ишонч ва эътиқод ўртасидаги муносабатнинг диалектик фалсафаси ғояларининг ҳамоҳанглиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ёшлари дунёқарашини юксалтиришда ишонч ва эътиқодга оид компаративистик таҳлилга қаратилган илмий ва амалий аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
ёшлар дунёқарашидаги ишонч ва эътиқод ҳақидаги қарашларнинг генезиси, гносеологик жараёнидаги аҳамияти, глобаллашув жараёни ва маънавий таҳдидлар шароитидаги заруратини фалсафий ва ахлоқий соҳаларидаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқликда ривожлангани очиб берилганлги оид илмий тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз маънавий тарбия тизимини такомиллаштириш. жумладан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъуливатини ошириш” 37-банди “Янги Ўзбекистон ёшларининг маънавий портрети”ни яратиш лойиҳаси бўйича Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва вазирлик ва идоралар билан амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 20-феврал 2024-йил 82-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон ёшлари дунёқарашини юксалтиришда ишонч ва эътиқоднинг ўрнини англашнинг консептуал моделлари ва ижтимоий-фалсафий жиҳатларини таҳлил қилишга илмий-методик манбаа бўлиб хизмат қилган;
ишонч ва эътиқоднинг изчил, прагматик, шартли хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш асосида унинг билим шакллари билан ўзаро боғлашининг гносеологик асослари ва эвристик имкониятлари ҳақидаги Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг қарашларида асосий онтологик муаммо бўлганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг 2020-2024 йилларда мўлжалланган сайлов олди дастурида келтирилган ВИ. “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”да келтирилган вазифаларида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 14-феврал 2024-йил 02/02-12-сонли маълумотномаси). Натижада, партия аъзоларида ўсиб келаётган ёш авлод онгида юксак маданият эгаси ҳақидаги қарашлар шаклланишига самарали таъсир кўрсатган;
ишонч ва эътиқоднинг асосий назарий ва фалсафий тушунчалари классик, ноклассик ва постноклассик рационализм доирасидаги тадқиқотлар манбалар асосида таҳлил қилиниб, унинг асосий субстанциялари сифатида ахлоқ – маънавий комиллик сари ҳаракатланиш орқали фозил шахс – инсон ҳаётининг, тақдирининг белгиланиши эканлиги ҳақидаги қарашларга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 20-январдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази” фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 2-бандида белгиланган талаба-ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини ва уламинг интеллектуал салоҳиятини оширишда илмий асосланган тарғиботнинг замонавий ва таъсирчан методларини ишлаб чиқилган вазифаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024 йил 25 мартдаги № /Т/Д-1/1-01-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, илмий-назарий ва маънавий-маърифий тадбирларни бажаришда, марказнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ортишига хизмат қилган;
Учинчи ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёнида маърифатли жамиятга эришишга оид ислоҳотлар доирасида баркамол шахсни шакллантириш вазифалари билан ишонч ва эътиқод ўртасидаги муносабатнинг диалектик фалсафаси ғояларининг ҳамоҳанглигига оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги фаолияти самарадорлигини ошириш, хусусан, Ўзбекистон тараққиёти, демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этишда ёшлар дунёқарашини юксалишидаги асосий тушунчалардан ҳисобланган ишонч ва эътиқод муаммосини ўрганиш ҳамда ёшларга узлюксиз таълим бериш ва мақсадли тарбиялаш орқали комиллик сифатларига эга бўлишга қаратилган Агентликнинг муҳим тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 31-январ 2024-йил 02-01/02/15/15-02/1053- сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшлари онгида уларнинг дунёқарашини юксалтиришда ишонч ва эътиқоднинг муҳим аҳамият касб этишини сингдиришда ташкил этилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигининг хизмат қилган.