Далиев Аҳтам Шарафутдиновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ҳудудларни комплекс ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш (шаҳар уй-жой инфратузилмаси материаллари асосида)” 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Iqt431.
Илмий маслаҳатчи: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Назаров Шарофиддин Ҳакимович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.I.01.10 
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, академик Абдурахманов Қаландар Хаджаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рузметов Бахтияр; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эргашев Эркин Ироқович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақаларда уй-жой инфратузилмаси объектларидан самарали фойдаланиш ҳисобига ҳудудларни комплекс ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақаларда уй-жой инфратузилмасини ривожлантиришга соҳага инвестициялар жалб қилишнинг шаффофлигини таъминлаш, уй-жой фонди учун ажратиладиган фойдали яшаш майдонини 10-15% гача ошириш, хонадонлар типи ва аҳоли эҳтиёжи ўртасидаги номутаносибликни 1-3% гача қисқартириш, дренаж ва шу билан боғлиқ иншоотларнинг хизмат муддатини 20-30% га узайтириш тизимини жорий қилиш орқали эришиш таклифи асосланган.
минтақаларда аҳоли яшаш пунктлари учун ажратиладиган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга  ҳудудларда бир кишига тўғри келадиган умумий яшаш майдони (16<УЙМ<25 м2), яшил ҳудуд (6<ЙҲ<8 м2), спорт (0,7<С<0,9 м2), дам олиш (0,1<ДО<0,4 м2), хўжалик (0,3<Х<0,5 м2) ва болалар ўйин майдончалари (0,7<БУ<0,9 м2) учун ажратиладиган ер майдонларининг энг юқори ва қуйи чегарасини белгилаб қўйиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
минтақаларда уй-жой инфратузилмасини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини ҳар бир ҳудуднинг табиий ресурс салоҳияти, инвестицион жозибадорлиги ва рақобат устунликларини ҳисобга олган соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг бизнес хатарларини иқтисодиёт субъектлари ўртасида оптимал тақсимлаб бериш  тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган.
минтақаларда ноқишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш методологиясини ҳудудларда уй-жой инфратузилмасини оптималлаштиришнинг кўп мезонли моделига “Демографик прогнозлаштириш (ДМ), (5<ДМ<20 йил)”, “Муҳандислик тармоқлари юкламаси (МРЙ), (3<МРЙ<5 фоиз)” ва “Инсоляция даражаси (ИД), (1<ИД<3 фоиз)” кўрсаткичларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган.
ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг интеграциялашган моделини яратиш асосида ҳудудлар иқтисодий ўсишининг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш боʻйича таклифлар асосида:
минтақаларда уй-жой инфратузилмасини ривожлантиришга соҳага инвестициялар жалб қилишнинг шаффофлигини таъминлаш, уй-жой фонди учун ажратиладиган фойдали яшаш майдонини 10-15% гача ошириш, хонадонлар типи ва аҳоли эҳтиёжи ўртасидаги номутаносибликни 1-3% гача тушириш, дренаж ва шу билан боғлиқ иншоотларнинг хизмат муддатини 20-30% га узайтириш тизимини жорий қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 июндаги ҚЛ-109-сон “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг 7-моддаси 13 хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалар Қўмитасининг 2026 йил 3 январдаги 04/7/10-11-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш Агентлигининг 2026-йил 15-январдаги 01-05/191-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши кўп вариантли ечимлар асосида бошқарув қарорларини қабул қилишдаги хатоликни 20-25 фоизга камайтиришга имкон беради.
минтақаларда аҳоли яшаш пунктлари учун ажратиладиган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга  ҳудудларда бир кишига тўғри келадиган умумий яшаш майдони (16<УЙМ<25 м2), яшил ҳудуд (6<ЙҲ<8 м2), спорт (0,7<С<0,9 м2), дам олиш (0,1<ДО<0,4 м2), хўжалик (0,3<Х<0,5 м2) ва болалар ўйин майдончалари (0,7<БУ<0,9 м2) учун ажратиладиган ер майдонларининг энг юқори ва қуйи чегарасини белгилаб қўйиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 июндаги ҚЛ-109-сон “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг 25-моддаси 3-хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалар Қўмитасининг 2026 йил 3 январдаги 04/7/10-11-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш Агентлигининг 2026-йил 15-январдаги 01-05/191-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши ҳудудий режалаштиришнинг барқарорлигини ошириш ва минтақаларда ер майдонларидан фойдаланиш ҳамда турар-жой қурилиши параметрларини 8-12 фоизга оптималлаштириш ва аҳоли эҳтиёжларига мослик коеффициентини 0,87-0,92 гача ошириш имконини беради. 
минтақаларда уй-жой инфратузилмасини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини ҳар бир ҳудуднинг табиий ресурс салоҳияти, инвестицион жозибадорлиги ва рақобат устунликларини ҳисобга олган соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг бизнес хатарларини иқтисодиёт субъектлари ўртасида оптимал тақсимлаб бериш  тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорининг 3-иловаси 28-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалар Қўмитасининг 2026 йил 3 январдаги 04/7/10-11-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳар бир ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали уй-жой инфратузилмасининг ривожланишига эришилади. 
минтақаларда ноқишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш методологиясини ҳудудларда уй-жой инфратузилмасини оптималлаштиришнинг кўп мезонли моделига “Демографик прогнозлаштириш (ДМ), (5<ДМ<20 йил)”, “Муҳандислик тармоқлари юкламаси (МРЙ), (3<МРЙ<5 фоиз)” ва “Инсоляция даражаси (ИД), (1<ИД<3 фоиз)” кўрсаткичларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 июндаги ҚЛ-109-сон “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг 16-моддаси 2-хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалар Қўмитасининг 2026 йил 3 январдаги 04/7/10-11-сонли, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институтининг 2025- йил 1-декабрдаги 41-01-1/3241-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши уй-жой инфратузилмасини режалаштириш параметрларининг аниқлигини 15-20 фоизга ошириш имконини беради.
ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини яратиш  асосида ишлаб чиқилган ҳудудлар иқтисодий ўсишининг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз ссенарийларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон - 2030”» стратегияси тўғрисида”ги фармони 48, 49, 59, 60 мақсадлари самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалар Қўмитасининг 2026 йил 3 январдаги 04/7/10-11-сонли маълумот). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида илмий-техникавий ривожланганлик даражаси ва ялпи жамғарилган капитал бўйича юқори иқтисодий салоҳиятга эга ҳудудларда мақсадли самарадорлик кўрсаткичларига эришиш таъминланади.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish