Максумова Дилдора Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яшил иқтисодиёт шароитида саноат тармоғининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш”, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt1703
Илмий раҳбар: Касимов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карабаева Гулнора Шарафитдиновна – иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади яшил иқтисодиёт шароитида саноат тармоғининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат тармоғининг барқарорлик, хавфсизлик ва яшил ўзгариш йўналишларини тизимли аниқлаш, таққослаш ва бошқариш мақсадида интеграл кўрсаткичлар ва ссенарийлар таҳлилига асосланган бошқарув жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган “Саноат тармоғининг барқарор – хавфсиз – яшил омилли” модели таклиф этилган;
саноат барқарорлигини баҳолашнинг интеграл кўрсаткичлар тизими асосида “Яшил саноат барқарорлик индекси” (ЯСБИ) ва унинг ЯСБИ < 0,5 – паст барқарорлик,
0,5 ≤ ЯСБИ ≤ 0,7 – ўрта барқарорлик, ЯСБИ > 0,7 – юқори барқарорлик (яшил иқтисодиёт шароитига мос) чегаравий мезонлари ишлаб чиқилган;
яшил ва рақамли трансформацияни бошқаришнинг интеграциялашган механизмини жорий этиш орқали сунъий интеллект, яшил сертификатлаш ва инсон капиталини ривожлантириш моделларининг ягона бошқарув тизимини яратиш ҳамда “греен скиллс” ва рақамли кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш орқали саноат модернизацияси учун барқарор кадр базасини яратиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон саноати тармоғининг иқтисодий барқарорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган узоқ муддатли прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яшил иқтисодиёт шароитида саноат тармоғининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат тармоғининг барқарорлик, хавфсизлик ва яшил ўзгариш йўналишларини тизимли аниқлаш, таққослаш ва бошқариш мақсадида интеграл кўрсаткичлар ва ссенарийлар таҳлилига асосланган бошқарув жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган “Саноат тармоғининг барқарор – хавфсиз – яшил омилли” модели бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-январдаги 05-33-690-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат тармоғида хавфсизлик ва барқарорликни ошириш билан бирга яшил инновациялар орқали тармоқ рақобатбардошлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлаш чораларини ишлаб чиқилишга эришилган;
саноат барқарорлигини баҳолашнинг интеграл кўрсаткичлар тизими асосида “Яшил саноат барқарорлик индекси” (ЯСБИ) ва унинг ЯСБИ < 0,5 – паст барқарорлик, 0,5 ≤ ЯСБИ ≤ 0,7 – ўрта барқарорлик, ЯСБИ > 0,7 – юқори барқарорлик – юқори барқарорлик (яшил иқтисодиёт шароитига мос) чегаравий мезонлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-январдаги 05-33-690-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат тармоғининг комплекс иқтисодий барқарорлик даражасини иқтисодий, ресурс-энергетик, экологик ва технологик-инновацион мезонлар орқали ягона нормаллаштирилган интеграл индекс асосида баҳолаш имконияти яратилган;
яшил ва рақамли трансформацияни бошқаришнинг интеграциялашган механизмини жорий этиш орқали сунъий интеллект, яшил сертификатлаш ва инсон капиталини ривожлантириш моделларининг ягона бошқарув тизимини яратиш ҳамда “греен скиллс” ва рақамли кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш орқали саноат модернизацияси учун барқарор кадр базасини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятига жорий этилган (Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг 2025-йил
18-декабрдаги 01/1015-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида миллий саноатда экологик ва иқтисодий самарадорликни бир вақтнинг ўзида таъминлайдиган, узоқ муддатли “яшил-рақамли” ривожланиш модели ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 24-октябрдаги 673-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Ўзбекистон саноати тармоғининг иқтисодий барқарорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган узоқ муддатли прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-январдаги 05-33-690-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат тармоғини яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва прогноз ссенарийлари асосида узоқ муддатли истиқболдаги кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлашга эришилган.