Жўраева Маҳлиё Дусмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср иккинчи ярми ўзбек шеъриятида ғазал жанрининг поетик хусусиятлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2025.2.PhD/ Fil3741.
Илмий раҳбар: Эркинов Афтондил Садирханович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрнинг ИИ ярми ўзбек шеъриятида ғазал жанрига мурожаат, ғазаллар поетикаси: вазн, қофия ва шеърий санъатлар тизими, уларнинг ўзига хос тематик-структурал таснифи, шоирлар ижодида анъана ва новаторлик масалалари ҳамда давр ғазалчилигининг адабий-услубий тамойилларини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг ИИ ярми шеърияти намоёндалари ижодидаги ғазалларнинг мавзу кўлами, шакли, қофия, вазн ва шеърий санъатлар тизимида мумтоз анъаналар давомийлиги ҳамда новаторлик белгилари, хусусан, жанрда гибридлашув муаммоси очиб берилган;
Ҳабибий, Чустий, Чархий, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Сирожиддин Саййид каби ижодкорларнинг ушбу юзйилликда яратилган ғазалларида мумтоз поетик образларнинг трансформацияга учраши изоҳланган ва  космик жисмлар билан боғлиқ образлар ушбу даврга келиб янгича маъно ифодалагани, шеъриятда космонавтларга аталган ғазаллар ва космонавтлар образининг вужудга келиши илмий аспектда далилланган;
мазмун-мундарижасига кўра ғазалларнинг тўққиз тури, шаклига кўра олти тури аниқланган, жумладан ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий-таълимий ғазаллар сони аввалги даврларга нисбатан юқори эканлиги ва бунинг сабаблари илмий асосланган; 
ўзбек мумтоз адабиётида, хусусан, ХХ асрнинг иккинчи ярми ғазалиётида кўп учровчи шеърий санъатлар билан бир қаторда ноёб ва мураккаб маънавий, лафзий ва муштарак санъат турларидан издивож, ибҳом, иттифоқ, каломи жомиъ, таштир, тажзия, тасриъ, тавшиҳ кабилар давр шоирлари ғазаллари мисолида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида ғазал жанрининг поетик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХХ асрнинг ИИ ярми шеърияти намоёндалари ижодидаги ғазалларнинг мавзу кўлами, шакли, қофия, вазн ва шеърий санъатлар тизимида мумтоз анъаналар давомийлиги ҳамда новаторлик белгилари, хусусан, жанрда гибридлашув муаммоси ҳақидаги назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-майдаги 01/04-2199-сон  маълумотномаси). Натижада Ҳабибий, Чустий, Чархий, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Сирожиддин Саййид каби шоирлар томонидан ХХ асрнинг иккинчи ярмида яратилган ғазалларнинг ўзбек ғазалиёти тарихида янги босқични бошлаб берганини илмий асослашга замин яратилган;
ижодкорларнинг ушбу юзйилликда яратилган ғазалларида мумтоз поетик образларнинг трансформацияга учраши изоҳланган, хусусан, космик жисмлар билан боғлиқ образлар ушбу даврга келиб янгича маъно ифодалагани, шеъриятда космонавтларга аталган ғазаллар ва космонавтлар образининг вужудга келиши билан боғлиқ тушунчалар таҳлилига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2023-йилларда бажарилган ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш (википедия электрон энциклопедияси меъзонлари асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-майдаги 01/04-2200-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек миллий маданиятига ва мумтоз адабиётига хос бўлган баъзи атамаларнинг ўзгаришга учраши ва янгича маъно касб этиши билан боғлиқ илмий хулосалар мақолалар базаси материалларини бойитган;
мазмун-мундарижасига кўра ғазалларнинг тўққиз тури, шаклига кўра олти тури аниқланган, шулардан ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий-таълимий ғазаллар сони аввалги даврларга нисбатан юқори эканлиги ва бунинг сабаблари таҳлилига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-майдаги 01/04-2200-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек миллатининг ХХ асрнинг ИИ ярмидаги маданий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақида қимматли маълумотлар берувчи лирик шеърлар, жумладан, ғазаллар орқали халқ минталитетининг ХХ асрнинг ИИ ярмига хос қиёфасини намоён этиш билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар мазкур лойиҳани назарий маълумотлар билан бойитган; 
Ўзбек мумтоз адабиётида, хусусан, ХХ асрнинг иккинчи ярми ғазалиётида кўп учровчи шеърий санъатлар билан бир қаторда ноёб ва мураккаб маънавий, лафзий ва муштарак санъат турларидан издивож, ибҳом, иттифоқ, каломи жомиъ, таштир, тажзия, тасриъ, тавшиҳ кабилар давр шоирлари ғазаллари мисолида илмий таҳлил қилинган, уларнинг ғазалларда муҳим аҳамият касб этишига оид илмий хулосалардан  “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио компанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 4-июндаги 15-33/401 рақамли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг ғазалиётда бадиий санъатларнинг ўрнига, шеъриятда кўп қўлланилган анъанавий шеърий санъатлар билан бир қаторда ноёб ва мураккаб маънавий, лафзий ва муштарак санъат турларига оид билимлари бойишига, тасаввурлари кенгайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish