Артикова Дилдора Эгамбергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Ўзбек ва инглиз тилларидаги оилавий муносабатларни ифодаловчи мақолларда гендер хусусиятлар 10.00.06. – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5636 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Наргиза Эркиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Рўзметов Сурож Аллаберганович филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Садуллаева Нилуфар Азимовна филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги оилавий муносабатларга оид мақоллар таркибидаги гендер хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни чоғиштирма таҳлил қилиш орқали мазкур тилларда мавжуд бўлган умумийлик ва миллий хусусиятларни очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек ва инглиз тилларидаги халқ мақолларидаги эркак ва аёл образлари ташқи кўриниш, ёш, ақлий қобилият, хулқ-атвор ва характер каби асосий тўртта категория бўйича тизимли равишда таснифланганлиги ҳамда гендер стереотипларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари далилланган;
эр-хотинлик муносабатларига оид гендер стереотипларининг чоғиштирма таҳлили бўйича ўзбек мақолларида эр-хотин муносабатлари кўпроқ патриархал қарашларга асосланиб, эркакнинг етакчи, аёлнинг эса рўзғор юритувчи роллари устунлик қилса, инглиз мақолларида эса эр-хотин ўртасидаги ҳамкорлик, тенглик, шахсий эркинлик, шунингдек, никоҳга танқидий ёндашув, хотин танлашда эҳтиёткорлик ва аёлнинг мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи асослангани исботланган; 
ота-она ва ўғил-қиз муносабатларига оид гендер хусусиятлари юзасидан ўзбек мақолларида ўғил ота шанини кўтарувчи, сулола давомчиси, давлат устуни, қиз эса уй, меҳр-муҳаббат рамзи бўлса-да, вақтинчалик меҳмон сифатида тасвирланиши ҳамда инглиз мақолларида ота-онанинг ўғил ва қизга тенг ёндашуви, шахсий эркинлик ва индивидуал қадриятларни эʼзозлаш каби тамойиллар орқали ифодаланиши асосланган;
бошқа оилавий муносабатларга оид гендер стереотиплари орқали ўзбек мақолларида қариндошлик ришталарининг ижтимоий назорат, шараф, анъана асосида мустаҳкамлиги, аёллар ўртасида рақобат, айрим аёл образларининг салбий талқинлари, инглиз мақолларида эса бундай муносабатларнинг кам ифодаланганлиги, нейтрал ёки индивидуал ёндашувлар устунлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги оилавий муносабатларга оид мақолларнинг гендер хусусиятлари тадқиқ қилиш жараёнида олинган натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги халқ мақолларидаги эркак ва аёл образлари ташқи кўриниш, ёш, ақлий қобилият, хулқ-атвор ва характер каби категориялар бўйича тизимли равишда таснифланганлиги ҳамда гендер стереотипларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларига оид хулосалардан Португалиянинг Тавира шаҳрида “Халқаро Мақолшунослик ташкилоти” (АИП-ИАП, УНЕСCО) томонидан ўтказилган “18-Халқаро мақолшунослик коллоквиуми” доирасидаги илмий семинарни ташкиллаштиришда фойдаланилган (Халқаро мақолшунослик ташкилоти (АИП-ИАП, УНЕСCО)нинг 2024-йил 11-ноябрдаги 508563151-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий семинарнинг савиясини ошириш ва илмий семинар қатнашувчиларига оилавий муносабатларга оид мақолларнинг гендер хусусиятларини яққол очиб беришга эришилган;
эр-хотинлик муносабатларига оид гендер стереотипларининг чоғиштирма таҳлили бўйича ўзбек мақолларида эр-хотин муносабатлари кўпроқ патриархал қарашларга асосланиб, эркакнинг етакчи, аёлнинг эса рўзғор юритувчи роллари устунлик қилса, инглиз мақолларида эса эр-хотин ўртасидаги ҳамкорлик, тенглик, шахсий эркинлик, шунингдек, никоҳга танқидий ёндашув, хотин танлашда эҳтиёткорлик ва аёлнинг мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи асосланганлигига оид хулосалардан 2019-2024 йилларда Хоразм Маъмун академиясида бажарилган А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамташтирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган. Натижада Огаҳий “Асарлар” силсиласининг айрим жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш жараёнида таржима сифатини оширишга эришилган.
ота-она ва ўғил-қиз муносабатларига оид гендер хусусиятлари юзасидан ўзбек мақолларида ўғил ота шанини кўтарувчи, сулола давомчиси, давлат устуни, қиз эса уй, меҳр-муҳаббат рамзи бўлса-да, вақтинчалик меҳмон сифатида тасвирланиши ҳамда инглиз мақолларида ота-онанинг ўғил ва қизга тенг ёндашуви, шахсий эркинлик ва индивидуал қадриятларни эʼзозлаш каби тамойиллар орқали ифодаланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетининг “Эрасмус+ дастурининг Прожеcт № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC)” грант лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 23-декабрдаги 04/11-13998-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа иши доирасидаги турли матнларнинг таржима жараёнини осонлаштириш ва таржима сифатини яхшилашга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз мақолларида бошқа оилавий муносабатларга оид гендер стереотиплари орқали ўзбек мақолларида қариндошлик ришталарининг ижтимоий назорат, шараф, анʼана асосида мустаҳкамлиги, аёллар ўртасида рақобат, айрим аёл образларининг салбий талқинлари, инглиз мақолларида эса бундай муносабатларнинг кам ифодаланганлиги, нейтрал ёки индивидуал ёндашувлар устунлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм” теледастурининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-июлдаги 555-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув янги материал, илмий асосланган далиллар билан бойитилган ҳамда томошабинларнинг оилавий муносабатлардаги гендер масаласининг талқинига оид билимларини оширишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish