Мухтаров Эркинжон Кобилжоновичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълимда квант механикаси фанини рақамли технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10162
Илмий раҳбар: Зайнабидинов Сирожиддин Зайнабидинович, академик, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.18.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Отажонов Салимжон Мадрахимович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Абдуллаева Насиба Жўраевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Квант механикасининг фундаментал мавзу ва тажрибаларини аниқлаш, улар учун компютер дастурларини ишлаб чиқиш ва ушбу дастурлар асосида мазкур фан бўйича олий таълим муассасалари талабалари томонидан самарали ва тўлиқ ўзлаштиришга кўмаклашувчи ўқитиш методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
квант механикаси фанининг олий таълим тизимидаги ўқитиш мазмуни ва рақамли технологиялар асосида ўқитиш методикасининг назарий-методик асослари аниқланиб, замонавий таълим ёндашувлари – виртуал лаборатория асосида ўқитиш, симуляцияларга асосланган таълим ва визуализацияланган ўқитиш моделларини уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
квант механикасини ўқитиш жараёнида талабалар билимини кенгайтириш ва уларнинг илмий-тадқиқотга йўналтирилган ўқув фаолиятини фаоллаштириш мақсадида рақамли воситалар интеграцияси асосида самарали таълим муҳити яратиш методикаси такомиллаштирилган;
квант механикаси фанининг асосий мавзуларини интерактив моделлаштириш асосида ўқитиш бўйича рақамли ссенарийлар ва визуал воситалардан фойдаланишга оид комплекс методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;
квант механикасини ўқитишга мўлжалланган ўзбек тилидаги интеграллашган рақамли ўқув мажмуаси ишлаб чиқилди - унда интерактив моделлаштириш, тестлаш ва автоматик таҳлил тизимлари ягона педагогик платформага бирлаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда квант механикаси фанини рақамли технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Квант механикаси фанининг мураккаб назарий тушунчаларини босқичма-босқич ўзлаштиришга ёрдам берувчи методик ёндашувлар, талабаларнинг мустақил фикрлаши, мантиқий таҳлил қилиш ва масалаларни ечиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи машқлар, назарий материаллар ва уларнинг амалий татбиқи ўртасидаги узвий боғлиқликни кучайтириш, таълим бериш тамойилларига асосланган методик таъминотнинг амалдаги ҳолатини аниқлашга оид таклифлар “Квант механикасидан машқлар, тавсифий масалалар ва уларнинг ечимлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2023 йил 27 Мартдаги 68-сон қарорига асосан берилган 68-485 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабалар томонидан мураккаб квант тушунчаларининг қабул қилиниши таъминлаш, таълим жараёнини интерактив ва талабаларга йўналтирилган шаклга келтириш ҳамда таълим бериш тамойилларига йўналтирилган методик таъминотнинг амалдаги ҳолатини аниқлашга шароит яратилган.
Симуляциялар асосида талабалар томонидан квант механикасининг назарий тушунчалари, хусусан, зарранинг тўлқин функсияси ва эҳтимоллик зичлиги каби мураккаб категорияларни визуал ва интерактив шаклда ўзлаштириш самарадорлигини оширишга доир материаллар “Пҳет Интераcтиве Симулатионс” дастурида физика фанидан виртуал лаборатория ишларини бажариш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2021-йил 31 Майдаги 237-сонли буйруғига асосан берилган 237-018 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада амалий машғулотларда назарий билимларни қўллаш самарадорлиги ортган.
Рақамли технологияларни таълим жараёнига интеграциялаш, назарий материаллар, математик формулалар, график тасвирлар ва интерактив элементларни узвий уйғунликда тақдим этиш орқали квант механикасининг мураккаб тушунчаларини ўзлаштириш жараёнини соддалаштиришга хизмат қилувчи методик ёндашув “Квант механикасидан машқлар, тавсифий масалалар ва уларнинг ечимлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли қарорига асосан берилган 68-485 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабалар томонидан мавзуларни тушуниш даражаси, масалаларни ечиш малакаси ва мустақил таълим самарадорлиги ошган.
Квант потенсиал ўра тушунчасини ўзлаштиришда замонавий рақамли технологияларни, хусусан, визуализация ва интерактив симуляцияларни қўллаш орқали талабалар томонидан абстракт назарий тушунчаларнинг англанишини соддалаштириш, зарранинг тўлқин функсияси, эҳтимоллик зичлиги, энергия квантланиши каби асосий тушунчалар визуал ва амалий шаклда ўрганилиши “Квант механикасидан масалалар ечиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли қарорига асосан берилган №280050 нашр гувоҳномаси). Натижада “Квант потенсиал ўра” мавзуси бўйича ўқув жараёнининг интерактивлиги, талабаларнинг когнитив фаоллиги ва фан бўйича тушунчаларни шакллантириш мазмуни бойитилган.