Джабаров Бекзод Таировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Электротехника мақсадлари учун маҳаллий ва иккиламчи хом ашё асосида электр изолясияли композицион материалларнинг самарали таркиблари ва уларни олиш технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6090.
Илмий раҳбар: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараққиёт” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш, илмий даражаси ва унвони: Мамадалимов Абдугафур Тешабоевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги; Туляганова Васила Суннатилаевна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё- технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва иккиламчи электротехник хомашёлар асосида электроизолясион композисион материалларнинг самарали таркиблари ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10-30 масса қисм оптимал миқдордаги полимер композициянинг электроизоляцион, физик-механик хоссалари ва оқувчанлиги яхшиланган ҳолда деталларни шакллантиришда қисқариши камайган эпоксид композицияларнинг электрофизик ва физик-механик хоссаларини органоминерал тўлдирувчилар - талък, каолин, волластонитнинг тури ва миқдорига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
физик-механик хоссаларининг яхшиланиши 10-40 масса қисм миқдорида минерал тўлдирувчилар ва пахта линтини киритиб мустаҳкамлаш ҳисобига композицияларнинг термомеханик таъсирларга чидамлилигини ошиши аниқланган;
юқори физик-механик ва электроизоляцион  хусусиятларга эга бўлган бир қатор электроизоляцион  композицион эпоксид ва фуран-эпоксид материаллар ва улар асосидаги қопламаларнинг самарали таркиблари ишлаб чиқилган;
электротехника саноати машина ва механизмларининг ишчи органлари учун листли текстолит материаллар ва деталлар тайёрлашнинг мақбул технологик параметрлари аниқланган;
электротехник мақсадлар учун электроизоляцион  композицион эпоксид ва фуран-эпоксид материалларни олишнинг самарали ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электротехника мақсадларида маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида электр изоляцияловчи композицион материалларнинг самарали таркиблари ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган электр изоляцияловчи композицион эпоксид полимер материаллар ва улардан фойдаланган ҳолда текстолитлар Чирчиқ шаҳридаги “ЭЛУС” МЧЖ ва Сирдарё ИЕС филиалидаги “ИЕС” АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 2 декабрдаги 04-13-6709-сон маълумотномаси). Натижада, электроизоляцион текстолит материаллар ва улардан тайёрланган электротехник асбоб ва аппаратларнинг юқори электроизоляцион ва физик-механик хоссалари билан хизмат муддатини 1,5-2 баробарга ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган электроизоляцион композицион эпоксидли ва фуран-эпоксидли полимер материаллар ва улардан фойдаланган ҳолда текстолитлар олишнинг самарали ресурстежамкор технологияси «КОМПОЗИТ НАНОТЕХНОЛОГИЯСИ» МЧЖ ишлаб чиқариш базасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 2 декабръдаги  04-13-6709-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган текстолитларни қўллаш орқали электроизоляцион материалларни деярли 2 баробарга арзонлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish