Даулетбаева Дилбар Дастановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасининг ҳозирги замон урбанизацияси ва унинг ҳудудий хусусиятлари”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Gr314.
Илмий раҳбар: Ходжаева Гуля Аширбаевна, география фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Gr.04.11.
Расмий оппонентлар: Низамиев Абдурашит Гумарович, география фанлари доктори, профессор; Қурбанов Шухрат Бекметович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасининг ҳозирги замон урбанизацияси жараёнлари ва муаммоларининг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш орқали уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган илмий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар ва шаҳарчаларнинг генетик типологияси ва функционал шаклланиш жараёнига таъсир этувчи табиий, тарихий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа омиллар тадқиқ этилган ва уларнинг генетик ва функционал типологиясининг назарий жиҳатлари такомиллаштирилган; 
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар аҳоли пунктларининг генетик ва функционал типологиясини ўзида акс эттирган “урбанизация даражаси”, “шаҳар аҳоли пунктларининг генетик типологияси” ва “шаҳар аҳоли пунктларининг функционал типологияси” карталари илк бор 1:2500000 маштабда АрcГИС дастури асосида яратилган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ туманлари, шаҳар ва шаҳарчалар аҳолиси ва уларнинг шаҳарлашув индексининг миқдорий кўрсаткичларининг ўзгариш динамикаси экстраполяция усули ёрдамида 2030, 2035 ва 2040-йилларга прогноз параметрлари ишлаб чиқилган; 
Қорақалпоғистон Республикасида урбанистик салоҳиятни ошириш, шаҳар ва шаҳарчаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш (йирик қишлоқларни шаҳарчага, айрим шаҳарчаларни эса шаҳарга айлантириш) юзасидан ташкилий, маъмурий-ҳудудий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича илмий амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон шаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари, мавжуд муаммолари ҳамда истиқболли ривожланиш имкониятларини аниқлашга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва шаҳарчаларининг генетик типологияси ҳамда уларнинг шаклланишига таъсир этувчи табиий, тарихий ва ижтимоий-иқтисодий омилларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 10-январдаги “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5623-сон Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Ушбу натижалар ҳудудларнинг табиий ва тарихий шароитлари билан уйғун урбанистик ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш, шаҳар ва шаҳарчаларнинг генетик типологиясини аниқлаш орқали уларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини баҳолашда амалий аҳамият касб этади (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 14-ноябрдаги 02-06/9-11/1351-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар тизимининг барқарор ривожланиш моделини шакллантиришда илмий асос яратилган;
ишлаб чиқилган Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар аҳоли пунктларининг генетик ва функционал типологик таснифланишини акс эттирган 1:2500000 масштабли карталардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармонида белгиланган “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” ва “барқарор урбанизация” йўналишларини амалга оширишда фойдаланилмоқда (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бюджет, иқтисодий ислохотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитасининг 2025-йил 17-ноябрдаги 07-07/696-сон маълумотномаси). Мазкур карталар Қорақалпоғистон Республикасининг урбанистик салоҳиятини ҳудудлар кесимида баҳолаш, шаҳарлараро алоқалар тизимини таҳлил қилиш ҳамда стратегик ривожланиш йўналишларини аниқлашда амалий асос бўлиб хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва шаҳарчалари аҳолиси сонининг 2030, 2035 ва 2040-йилларга прогноз кўрсаткичлари ПФ–60-сон Фармонида белгиланган “ҳудудларда аҳолининг мувозанатли жойлашуви” ва “янги урбанистик марказлар ташкил этиш” вазифаларини амалга оширишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 19-апрелдаги ПҚ–124-сон “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросида демографик прогноз маълумотлари сифатида татбиқ этилиши мумкин (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 14-ноябрдаги 02-06/9-11/1351-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар асосида шаҳар ва шаҳарчалар аҳолиси ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда, транспорт, уй-жой, ижтимоий инфратузилма обектларини режалаштириш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида урбанистик салоҳиятни ошириш ҳамда йирик қишлоқларни шаҳарчага, айрим шаҳарчаларни эса шаҳарга айлантиришга оид илмий-амалий тавсиялар ПФ–5623-сон Фармони ва ПҚ–124-сон Қарорида белгиланган вазифалар билан уйғун равишда, шаҳарсозлик сиёсатини такомиллаштиришга йўналтирилган. Ушбу тавсиялар асосида минтақанинг табиий-иқтисодий имкониятлари, демографик салоҳияти ҳамда ҳудудий жойлашув хусусиятларига кўра, янги урбанистик бирликларни шакллантириш, шаҳар мақомини бериш мезонларини илмий асослаш имконияти яратилади (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бюджет, иқтисодий ислохотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитасининг 2025 йил 17-ноябрдаги  07-07/696-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасида урбанизация жараёнларини илмий асосда бошқариш, шаҳар ва шаҳарчаларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга хизмат қилувчи илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish