Атакулова Наргизахон Алижоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Глобал таълим муҳитида талабаларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Ped370
Илмий маслаҳатчи: Сафарова Рохатой Гайбуллаевна, педагогика фанларидоктори,профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмийкенгаш
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеумуратович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришнинг назарий педагогик асослари, шарт-шароитлари, механизмларини аниқлаш ҳамда талабаларда соғлом маънавий дунёқарашни ривожлантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишданиборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантириш мазмуни таълим жараёнидаги бадиий, ижтимоий ва психологик контекстда негбинлик фалсафаси, эзгуликка интилиш, инсонпарварлик ва ҳаёцеварлик ғояларини конструктив қуриш ҳамда таҳлил этишга йўналтирилган когнитивликни фаоллаштирувчи баҳолаш кўрсаткичларини трансформацион белгилаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари инсонга олий қадрият сифатида ёндашиш, жамият фаровонлиги учун ҳаракат қилиш, садоқатни намоён этиш, ҳаётни улуғлаш каби тамойилларнинг эмоционал интеллектни мустаҳкамлаш даражасини комплекс баҳоловчи стратегияларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришнинг инновацион методлари коллаборация муҳитида таълим жозибадорлигини таъминловчи ижодий лойиҳаларнинг тизимлилик, интенсивлик, когнитивлик, рефлекция, билимлар трансформациясини амалга оширишни назарда тутувчи импровизацион ёндашувларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминоти шахсда маънавий, ижтимоий, интеллектуал ва глобал баркамолликни таъминловчи омиллар интеграциясининг намоён бўлишини белгиловчи глобал фуқаролик, толерантлик ва маданиятлараро мулоқот компетенсиялари тарбиянинг акмеологик даражасини аниқловчи мезонларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели миллий ва глобал қадриятлар интеграциясига асосланган виртуал ва реал таълим муҳити ўртасидаги узвийликни таъминлашга асосланган инновацион фикрлаш, ижтимоий лойиҳага раҳбарлик қилиш, маънавий танлов қилиш қобилияти каби акмеологик ёндашувга таянган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришнинг долзарблиги таълим жараёнидаги бадиий, ижтимоий ва психологик контекст мазмунида акс этган негбинлик фалсафаси, эзгуликка интилиш, инсонпарварлик ва ҳаёцеварлик ғояларини конструктив қуришга асосланган когнитивликни фаоллаштирувчи баҳолаш кўрсаткичларини трансформацион белгилаш орқали далилланганамалий таклиф ва тавсиялардан З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2020-2023 йилларда бажарилган М-ОТ-2020-3 “Таржимашунослик ва луғатшунослик инновация марказини ташкил этиш асосида луғат ва матн таржимони интеллектуал платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда кенг фойдаланилган (З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университети 2025 йил 15- июлдаги 01-2825-сонли маълумотномаси). Натижада “Педагогика” фани талабаларда соғлом маънавий дунёқарашни ривожлантиришга оид назарий ёндашувлар билан бойитилган.
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари инсонга олий қадрият сифатида ёндашиш, жамият фаровонлиги учун ҳаракат қилиш, садоқатни намоён этиш, ҳаётни улуғлаш каби тамойилларнинг эмоционал интеллектни мустаҳкамлаш даражасини комплекс баҳоловчи “360-даражали фикр-мулоҳаза” методни қўллаш орқали илмий асосланганмаълумотлардан З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2020-2022 йилларда бажарилган ФЗ-202001064 “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлар (МТТ) нинг замонавий дидактик методикаси таъминотини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университети 2025 йил 15- июлдаги 01-2825-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда соғлом маънавий дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик-психологик йўналишлари, шарт-шароитлари, мазмуни ва уни танлаш принципларини такомиллаштирилган.
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантириш воситалари, усуллари, методлари коллаборация муҳитида таълим жозибадорлигини таъминловчи ижодий лойиҳаларнинг тизимлилик, интенсивлик, когнитивлик, рефлекция, билимлар трансформациясини амалга оширишни назарда тутувчи "фикрлар учрашуви" импровизацион ёндашувини қўллаш асосида такомиллаштирилган таклифлар 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-0909111822 “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини ривожлантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2025 йил 10 июлдаги 22-01-182/22-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогик жараёнларда талабалар маънавиятини юксалтиришга оид дидактик ёндашувлар такомиллаштирилган.
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар шахсда маънавий, ижтимоий, интеллектуал ва глобал баркамолликни таъминловчи омиллар интеграциясининг намоён бўлишини белгиловчи глобал фуқаролик, толерантлик ва маданиятлараро мулоқот компетенсиялари тарбиянинг акмеологик даражасини аниқловчи мезонларни киритиш орқали такомиллаштирилган маълумотлардан “Умумий педагогика”, “Тарбиявий иш методикаси” дарсликларидан ва “Педагогик деонтология ва компетентлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси оилй таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 09-сентябрдаги 02/01-01-346-сонли маълумотномаси). Натижада, Олий педагогик таълим жараёнининг методик таъминоти ривожлантирилган.
талабаларда маънавий дунёқарашни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели миллий ва глобал қадриятлар интеграциясига асосланган виртуал ва реал таълим муҳити ўртасидаги узвийликни таъминлашга ҳамда иродали ҳаракат ва жасорат, ҳиссий эмпатияга асосланган инновацион фикрлаш, ижтимоий лойиҳага раҳбарлик қилиш, маънавий танлов қилиш қобилияти, каби акмеологик ёндашувга таянган ҳолда такомиллаштирилгантавсиялар “Мактабгача таълимни бошқаришнинг илмий асослари”дарслиги мазмунига сингдирилилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021йил 20 октябрдаги 441-сонли буйруғи). Натижада, педагогикага оид ўқув-методик мажмуалар мазмуни бойитилган.