Араббоева Махфузахон Акрамжоновнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
“Она тили таълимида ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини ривожлантириш технологияси” (Миллий ўқув дастури асосидаги 6-7-синфлар мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4959
Илмий раҳбар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ниёзматова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили таълимида ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини ривожлантириш технологиясига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини шакллантиришнинг дидактик таъминоти она тили дарсларида лингвистик ва нутқий компетенсияларни ривожлантириш малака талабларига таълим олувчиларнинг коммуникатив, эмпатик ва жамоавий фаолиятини умумлаштиришга кўра Миллий ўқув дастури талабларига мослаштириш орқали трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларни баҳолаш мезонлари ўқувчиларнинг самарали мулоқот қилиш, ҳамкорликда ишлаш, муаммоларни ҳал этиш, мустақил қарор қабул қилиш, муносабат билдириш ҳамда фаол фуқаролик кўникмаларини шакллантириш структурасига она тили дарсларида таълим олувчиларнинг нутқий фаолият турларини яхлит ривожлантиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларни ривожлантириш модели интеллектуал, мотивацион, эмоционал, иродавий ва ўзини ўзи бошқариш таркибий қисмлардан иборат мазмуний блокка тизимли, компетенсиявий, фаолиятли, креатив ёндашувлар воситасида инновацион таълим технологиялари ва усулларини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини ривожлантиришнинг методик тизими “Менга сўз беринг”, “Муаммо ва сабаб”, “Исмли саволлар”, “Катта китоб лойиҳаси” каби таълим технологияларини тингловчиларнинг коммуникатив, корпоратив, интеллектуал ҳамда фаол фуқаролик каби компетенсияларини шакллантириш тизимига ижодий фаолият орқали нутқий фаолиятни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили таълимида ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини ривожлантириш технологияси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини шакллантиришнинг дидактик таъминоти она тили дарсларида лингвистик ва нутқий компетенсияларни ривожлантириш малака талабларига таълим олувчиларнинг коммуникатив, эмпатик ва жамоавий фаолиятини умумлаштиришга кўра Миллий ўқув дастури талабларига мослаштириш орқали трансформациялаш асосида такомиллаштиришга доир таклифларидан З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университетида 2017-2019-йилларда бажарилган ОТ-Ф-1-17 – “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада муҳим манба сифатида фойдаланилган (Андижон давлат университети томонидан 2025-йил 4-июлда берилган 04-2677-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар орасида маънавий бегоналашувнинг олдини олиш ва уларни ижтимоий ҳаётда фаоллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини ва дидактик талабларини аниқлашга эришилган;
ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларни баҳолаш мезонлари ўқувчиларнинг самарали мулоқот қилиш, ҳамкорликда ишлаш, муаммоларни ҳал этиш, мустақил қарор қабул қилиш, муносабат билдириш ҳамда фаол фуқаролик кўникмаларини шакллантириш структурасига она тили дарсларида таълим олувчиларнинг нутқий фаолият турларини яхлит ривожлантиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклифлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари умумтаълим мактабларининг ўқув жараёнларига татбиқ қилинди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 14-апрелдаги № 01/11-6-275-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини баҳолаш меъзонларини ишлаб чиқишга эришилди;
ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларни ривожлантириш модели интеллектуал, мотивацион, эмоционал, иродавий ва ўзини ўзи бошқариш таркибий қисмлардан иборат мазмуний блокка тизимли, компетенсиявий, фаолиятли, креатив ёндашувлар воситасида инновацион таълим технологиялари ва усулларини оптималлаштиришга доир таклифлар бўлажак она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари учун ёзилган “Она тилини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 131886-рақамли рухсатномаси). Натижада она тили таълимида ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини ривожлантириш моделини такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини ривожлантиришнинг методик тизими “Менга сўз беринг”, “Муаммо ва сабаб”, “Исмли саволлар”, “Катта китоб лойиҳаси” каби таълим технологияларини тингловчиларнинг коммуникатив, корпоратив, интеллектуал ҳамда фаол фуқаролик каби компетенсияларини шакллантириш тизимига ижодий фаолият орқали нутқий фаолиятни интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлари “Она тилини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 131886-рақамли рухсатномаси). Натижада она тили таълими орқали ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ва фуқаролик компетенсияларини ривожлантиришнинг самарали механизмлари аниқланган.