Хамидов Абдумалик Кироновичнинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг лингвокултурологик хусусиятлари, 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Fil980.
Илмий маслаҳатчи: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Йўлдошева Холида Қўзиевна, филология фанлари доктори, профессор Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор Худайберганова Дурдона Сидиқовна.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мурод Муҳаммад Дўст асарларидаги лисоний-маданий бирликларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мурод Муҳаммад Дўст асарларидаги лингвомаданий бирликлар семантикаси тил ва маданият уйгʻунлиги асосида ўрганиш мумкинлиги асосланган;
Мурод Муҳаммад Дўст асарларидаги миллий-маданий бирликларнинг лисоний хусусиятлари илк бор тизимли таҳлил қилинди ва тематик-семантик турлари аниқланиб, бадиий матнда миллийликни ифодалашдаги стилистик функсияси очиб берилган. Шунингдек, ёзувчи ижодида миллий-маданий қадриятларнинг тил орқали ифодаланишига оид янги тасниф ва таҳлил модели ишлаб чиқилиб, аниқ мисоллар билан далилланган;
Метафоралар, ўхшатишлар каби ҳодисаларнинг лингвомаданий жиҳатлари, уларнинг ички структуравий томонлари алоҳида таснифлар воситасида асослаб берилган ва бадиий матн таркибидаги мисоллар асосида далилланган;
Миллий менталитетнинг муҳим жиҳатларини очиб берувчи реалиялар семантик жиҳатдан гуруҳлаб чиқилган, ҳар бир реалиянинг тарихий-этимологик жиҳатлари, уларнинг миллий хусусиятлари, семантикаси индивидуал ҳолатда ҳам асосланган, унинг бадиий матндаги аҳамияти изоҳланган ва манбалар асосида далилланган;
Бадиий матн таркибидаги иборалар, мақолларнинг миллий-маданий жиҳатлари шахсларнинг нутқ шароитида, қандай макон ва замонда туриб муносабатга киришаётганлиги билан бирга, уларнинг таркибидаги миллий эталон саналган бирликларнинг хусусиятлари миллий-маданий, тарихий-этимологик ҳамда лингвистик томондан далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ этиш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
лингвомаданий бирликлар семантикаси бевосита тил ва маданият уйгʻунлигида таҳлил қилиш орқали тоʻлароқ намоён боʻлиши билан богʻлиқ назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-июлдаги № 01/4-3357-сон маълумотномаси). Натижада Мурод Муҳаммад Дўст асарларида учрайдиган реалиялар миллий маданият, урф-одат, тарихий воқелик ва ижтимоий ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларнинг лингвистик ифодалари ва семантик қирралари ҳар томонлама ёритилган, ўз навбатида, реалияларни фақат тил бирликлари эмас, балки халқ ҳаётининг асосий компонентлари сифатида ўрганишга имкон яратиши, антропонимлар нафақат шахсларни номлаш воситаси, балки уларнинг ҳаёт мазмунини, маданий-тарихий образини очиб берувчи усул сифатида қаралиши асосланган;
матн таъсирчанлигини оширишда фразеологизмлар, мақолларнинг семантик ва услубий хусусиятлари миллатнинг шахслараро ва гуруҳлараро миллий-маданий, тарихий-ижтимоий ҳосиласи эканлиги тоʻгʻрисидаги илмий натижалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусида инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 30-июл № 01/4-3358-сон маълумотномаси). Натижада Мурод Муҳаммад Дўст асарларида учрайдиган миллий маданий бирликлар лингвокултурологик мезонлар асосида таснифи ва маданий консептлар бадиий матда ифода топган лингвистик воситалар асосида таҳлил қилинган, халқ тафаккури, халқона ҳикмат, мақол, матал ва образлар орқали шаклланган коллектив маданий хотиранинг ифодаланиш механизмлари эканлиги исботланган.
мақолларнинг миллий-маданий, ижтимоий-тарихий илдизлари халқ огʻзаки ижодининг бошқа намуналари билан узвий алоқада эканлиги очиб берилган; шахс руҳияти, миллий маданият ва ижтимоий-маънавий омилларнинг шаклланишида этнографизм, мақол, фразеологизмларнинг аҳамиятига оид назарий қарашлар, амалий тавсиялар ва илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2020-йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг № 01/4-3417-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа хулосаларидаги Мурод Муҳаммад Дўст асарларида қўлланилган ўхшатишлар миллий табиати, халқ оғзаки ижоди, мифологик ва диний манбаларга асосланган образлар билан бойитилганлиги аниқланиб, уларнинг семантик қатламлари лингвомаданий нуқтайи назардан изоҳи, асарлардан ажратиб олинган бирликлар тематик, семантик ва маданий функсияларига кўра таснифланиб, фразеологик бирликлар, реалиялар, миллий семантик бирликлар, ономастик воситалар каби гуруҳларга ажратилиб далилланган.
Мурод Муҳаммад Дўст асарларидаги миллий-маданий бирликлар, метафоралар, ўхшатишлар, топонимлар ва антропонимларга оид маълумотлардан “Маҳалла” телеканалининг “Тиниқ сўз”, “Портрет” номли илмий-маърифий телекўрсатувларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканалининг 2025-йил 1-августдаги №01/16/195-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистонда “Марифатли жамият” барпо этишда, бадиий адабиётнинг тарбия воситаси сифатидаги аҳамияти очиб беришига эришилган.