Очилов Якуб Сайдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имом Ғаззолий илмий мероси воситасида талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2023.2.PhD/Ped4847
Илмий раҳбар: Самиев Асроридин Сайфиддинович, Термиз давлат университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти,  Илмий кенгаш рақами: PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент – Қодиров Қутлуғ-Бек Бекмуродович, “Университй оф Манагемент анд футуре течнологиес” Университети Педагогика ва психология кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
иккинчи оппонент – Тошпулатова Ниёхон Шавкатжон қизи, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети Бошланғич таълим методикаси кафедраси доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади - Имом Ғаззолий илмий мероси орқали талабаларда маънавий-ахлоқий тарбия тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Имом Ғаззолийнинг шахсни тарбиялашга оид “илм-амал-ихлос” ғояси таълимий қадриятлар устуворлигига кўра маънавий-ахлоқий тарбия технологиялари билан уйғунлиги илмий асосланган;
Имом Ғаззолий илмий мероси орқали талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг дидактик модели шахснинг бутун ҳаётий йўналишларини “илм - амал – ихлос” фазилатлари билан уйғунлаштиришга кўра тарбияни талабанинг шахсий ривожланиш траекторияси марказига қўйиш асосида такомиллаштирилган;
фаолиятни ташкил этиш усуллари  ҳамда диагностик воситаларнинг дидактоген имкониятларини оширишга хизмат қилувчи модулли тарбия технологиясини қўллаш орқали талабаларни “илм-амал-ихлос” триадасига кўра маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятлари аниқлаштирилган;
талабаларни “илм, амал, ихлос” ғояси асосида тарбиялаш самарадорлиги ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлашга қаратилган педагогик чора-тадбирларнинг ўзаро уйғунлигига кўра ахлоқий дилеммаларнинг дидактик бирликлар билан узвийлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Имом Ғаззолий илмий мероси воситасида талаба-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Имом Ғаззолийнинг шахсни тарбиялашга оид “илм-амал-ихлос” ғояси таълимий қадриятлар устуворлигига кўра маънавий-ахлоқий тарбия технологиялари билан уйғунлигини илмий асослаш, шунингдек, Имом Ғаззолий илмий мероси орқали талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг дидактик моделини шахснинг бутун ҳаётий йўналишларини “илм - амал – ихлос” фазилатлари билан уйғунлаштиришга кўра тарбияни талабанинг шахсий ривожланиш траекторияси марказига қўйиш асосида такомиллаштиришга оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялар “60110100-Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси)” бакалавр таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 27-июндаги 02/01-01-243-сон маълумотномаси). Натижада, Ўрта аср ислом шарқи мутафаккирлари, хусусан Имом Ғаззолийнинг маънавий-ахлоқий ғояларга асосланган бой илмий мероси, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган улкан ҳиссасига алоқадор қарашлари билан мазмунан бойитишга хизмат қилган. 
фаолиятни ташкил этиш усуллари  ҳамда диагностик воситаларнинг дидактоген имкониятларини оширишга хизмат қилувчи модулли тарбия технологиясини қўллаш орқали талабаларни “илм-амал-ихлос” триадасига кўра маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятларини аниқлаштириш ва амалга ошириш босқичларининг ўзаро ички интеграциясини таъминлашга доир илмий-методик таклиф ва тавсиялардан “Умумий педагогика (Педагогика тарихи)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги №232-сон буйруғи, №634958 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларни “илм-амал-ихлос” триадасига кўра маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг методик тизимини такомиллаштиришга эришилган.
талабаларни “илм, амал, ихлос” ғояси асосида тарбиялаш самарадорлиги ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлашга қаратилган педагогик чора-тадбирларнинг ўзаро уйғунлигига кўра ахлоқий дилеммаларнинг дидактик бирликлар билан узвийлигини таъминлаш орқали аниқлаштириш ҳамда талабаларда илм ва ахлоқ бирлиги ҳақидаги тарихий-фалсафий қарашларни методик жиҳатдан шакллантиришга оид илмий-амалий хулоса ва тавсиялар “Педагогика назарияси ва тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги №485-сон буйруғи, № 534281 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларни “илм, амал, ихлос” ғояси асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш самарадорлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish