Хамдамов Усмон Эргашевичнинг 
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD-Ped1779.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори профессор;  Бозоров Бунёд Тўлқинжонович педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини мустақил таълимни ташкил этишга ўргатишнинг педагогик имкониятлари тил кўникмаларини мустақил ўзлаштириш жараёнида wеб-қуест технологиясининг когнитив-мотивацион фаолликни кучайтириш ҳамда интерактив тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган менторлик алгоритми асосида аниқланган;
wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш модели талабанинг технологик тайёргарлик даражаси ҳамда виртуал муҳитда тил кўникмаларини ўзлаштириш усулларини ихтиёрий танлаш имкониятларини инобатга олган ҳолда, тескари алоқа (феедбаcк) ва рақамли рефлекция механизмлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини мустақил таълимни ташкил этишга ўргатиш жараёни wеб-қуест воситасида тилга ўргатишнинг иммерсив технологияларига асосланган мустақил таълим онлайн ресурслари ҳамда аудитория амалий машғулотларини гибрид қўллаш орқали ривожлантирилган;
wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил этишга ўргатиш технологиясининг самарадорлиги рақамли таълим ресурсларини талабалар томонидан мустақил ўзлаштириш жараёнини интеллектуал йўналтириш ҳамда технологик эмпатияни шакллантиришга асосланган мезонлар орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш технологияси мавзуси доирасида амалга оширилган илмий-тадқиқот, олинган барча хулосалар, унинг натижалари келгусида инглиз тили ўқитувчиларининг истиқболдаги педагогик маҳоратларини оширишда, шунингдек таълим самарадорлигини таъминлашда ўзига хос илмий манба бўлиб хизмат қилади:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини  мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатишнинг педагогик имкониятларини тил кўникмаларини мустақил ўзлаштириш жараёнида wеб-қуест нинг когнитив-мотивацион фаоллик ва интерактив тафаккур менторлик алгоритми асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар Гулистон давлат университетининг 234-12-сонли гувоҳномаси билан тасдиқланган “Эссентиал Энглиш фор тҳе фирст еар студенц оф апплиед матҳематиcс анд информатиcс” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 11 февралдаги 02/01-01-84-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатишнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилишга эришилган;
wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш моделини талабаниинг технологик тайёргарлик даражаси ҳамда виртуал муҳитда тил кўникмаларини ўзлаштириш усулларини ихтиёрий танлаш имкониятига кўра тескари алоқа (феедбаcк) ва рақамли рефлекция механизмлари асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Гулистон давлат университетида бажарилган 2020-207-рейстр рақамли Аркансас Спринг Интернатионал Лангуаге Cентер “Энглиш лангуаге cапаcитй буилдинг прожеcт” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 11 февралдаги 02/01-01-84-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш технологиясини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш жараёнини wеб-қуест воситасида тилга ўргатиш иммерсив технологияларига асосланган мустақил таълим онлайн ресурслари  ва аудитория амалий машғулотларини гибрид қўллаш  орқали ривожлантиришга оид таклифлар Гулистон давлат университетининг 130-15-сонли гувоҳномаси билан тасдиқланган   “Реадинг Cомпреҳенсион Эхерcисес фор тҳе фирст еар спорц аcтивитй студенц” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 11 февралдаги 02/01-01-84-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил қилиш самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
wеб-қуест воситасида мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш технологияси самарадорлигини рақамли таълим ресурсларини талабалар томонидан мустақил ўзлаштирилишини интеллектуал ёʻналтириш ва технологик эмпатия асосида аниқлашга оид таклифлар Гулистон давлат университетининг 234-12-сонли гувоҳномаси билан тасдиқланган “Эссентиал Энглиш фор тҳе фирст  еар студенц оф апплиед матҳематиcс анд информатиcс” номли ўқув қо ълланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 11 мартдаги 02-07-932/04-сон маълумотномаси). Натижада мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатиш технологиясини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish