Бўриева Наргиза Қўчқаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ж.Р.Р. Толкин асарларида қадриятларга ва моддийликка хос консептлар фаоллашуви”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Fil999
Илмий раҳбар: Мирсанов Ғайбулла Қъулмуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашев Акмал Ғуломжонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Халимова Феруза Рустамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ж.Р.Р. Толкиннинг асарларида қадриятлар ва моддийликка оид консептларнинг лингвистик таркиби, аксиологик баҳолаш, ономастик ва мифологик образлар тасвирини фрейм, ГЭСҳталт, метафорик ва статистик моделлар орқали ифодаланиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ж.Р.Р. Толкин асарлари асосида фентези жанрининг назарий ва лингвистик асосини ташкил қилувчи ҳамда мазкур жанрга хос бадиий оламнинг лисоний манзарасини шакллантирувчи мифологик мотивлар, сунъий тиллар, этнослар, аксиологик сатҳ, консептуал оппозициялар, топонимик ва антропонимик бирликлар ҳамда лексик-семантик хронотоп кўрсаткичлари тизимли равишда аниқланган;
Ж.Р.Р. Толкин асарларида тил, миф ва сунʼий халқ боғлиқлиги Ҳинд-Форс, Фин, Скандинав, Келт ва Англосаксон архетиплари ҳамда ономастикасига (Митҳрандир, Валар, Дагор Дагоратҳ ва б.) асосланганлиги лингвоконсепт тарзида моделлаштирилиб, архаик мифологемаларнинг космогоник, дуалистик, эсхатологик деривацияси ва ресемантизацияси очиб берилган;
Ж.Р.Р. Толкин асарларида “Яхшилик” ва “Ёвузлик” консептлари фрейм, ГЭСҳталт, скрипт, сценарий моделлар асосида уларнинг лексик-семантик тармоқланиши (меҳрибонлик, ҳимоя, ёруғлик, умид ↔ зулмат, қўрқув, назорат, ҳалокат) ва ижобий / салбий баҳоловчи полиаритети ўқувчи онгида яхлит образлар ҳосил қилиши далилланган;
Ж.Р.Р. Толкин асарларида “Куч”, “Табиат”, “Сеҳр” ва “Ҳаёт / Ўлим” микроконсептларининг иерархик таркиби интеграциялаштирилиб, фентези жанрининг семиотик хусусиятлари, “Сеҳр” консептининг биполяр (ижобий/салбий) табиати, узук мотивининг диахрон ресемантизацияси лингвистик жиҳатдан очиб берилган ҳамда мазкур консептлар таркибида қўрқув, васваса, фидойилик ва ирода каби антропофеноменларнинг консептуал механизмлари аниқланиб бадиий матнда лингвистик фаоллашуви асосланган;
Ж.Р.Р. Толкиннинг “Тҳе Лорд оф тҳе Рингс” ва “Тҳе Силмариллион” асарларида ижобий ва салбий образлар ҳамда “Муҳаббат–Нафрат”, “Ёруғлик–Зулмат”, “Сув” каби зиддиятли консептлар лингвоконсептуал, аксиологик ва метафорик мезонлар асосида бадиий матндаги семантик ва дискурсив таркиби статистик таҳлил орқали аниқланган ҳамда лексик бирликларнинг такрорланиши, миқдорий устуворлиги ва семантик фаоллиги фентези матнининг когнитив таркибини шакллантирувчи асосий дискурсив модел эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижалари Ж.Р.Р. Толкин асарлари асосида фентези жанрининг назарий ва лингвистик асосини ташкил қилувчи ҳамда мазкур жанрга хос бадиий оламнинг лисоний манзарасини шакллантирувчи мифологик мотивлар, сунъий тиллар, этнослар, аксиологик сатҳ, консептуал оппозициялар, топонимик ва антропонимик бирликлар ҳамда лексик-семантик хронотоп кўрсаткичлари “Транслатион тҳеорй анд праcтиcе” дарслигига интеграция қилинди. Мазкур дарслик “Инглиз тили” бакалавриат мутахассислиги учун мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги №136-сон гувоҳномаси асосида рўйхатдан ўтказилган (рўйхат рақами 729922). Мазкур дарсликда фантастик матнларни таҳлил қилиш, лингвокултурологик қатламни очиш, таржимада семантик мувофиқликни таъминлаш бўйича амалий машқлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқилган. Ушбу интеграция талабаларга бадиий оламнинг кўп қиррали мазмунини англаш, таржима жараёнида консептуал асосларни қўллаш ҳамда муқобил стратегияларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Ж.Р.Р. Толкин асарларида тил, миф ва сунʼий халқ боғлиқлиги Ҳинд-Форс, Фин, Скандинав, Келт ва Англосаксон архетиплари ҳамда ономастикасига (Митҳрандир, Валар, Дагор Дагоратҳ ва б.) асосланганлиги лингвоконсепт тарзида моделлаштирилиб, архаик мифологемаларнинг космогоник, дуалистик, эсхатологик деривацияси ва ресемантизацияси борасидаги хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2О21-202З-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” номли илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 29-августдаги 522/2-сон маълумотномаси). Натижада, Ж.Р.Р. Толкин мифологияси асосида ишлаб чиқилган лингвоконсептуал модел қорақалпоқ фолклоридаги олам тасвирини таҳлил қилишда қиёсий-илмий асос бўлиб хизмат қилди ва миллий мифологик бирликларнинг семантик табиати чуқурроқ ёритилди.
Илмий тадқиқот натижалари, жумладан, Ж.Р.Р. Толкин асарларида “Яхшилик” ва “Ёвузлик” консептлари фрейм, ГЭСҳталт, скрипт, сценарий моделлар асосида уларнинг лексик-семантик тармоқланиши (меҳрибонлик, ҳимоя, ёруғлик, умид ↔ зулмат, қўрқув, назорат, ҳалокат) ва ижобий / салбий баҳоловчи полиаритети ўқувчи онгида яхлит образлар ҳосил қилиши “Cроссcултурал cоммуниcатион тҳеорй анд праcтиcе” номли дарслигига муваффақиятли жорий қилинди. Ушбу дарслик “Инглиз тили” бакалавриат мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги № 316-сон гувоҳномаси асосида рўйхатдан ўтказилган (рўйхат рақами 432626). Натижада, бадиий матнни консептуал таҳлил қилишнинг назарий асосларини амалий топшириқлар билан уйғунлаштириш орқали талабалар маданиятлараро мулоқот вазиятларида лингвистик тушунчаларни чуқур англаш ва уларни самарали қўллаш кўникмаларини шакллантиришга имкон берилди.
Ж.Р.Р. Толкин асарларида “Куч”, “Табиат”, “Сеҳр” ва “Ҳаёт / Ўлим” микроконсептларининг иерархик таркиби интеграциялаштирилиб, фентези жанрининг семиотик хусусиятлари, “Сеҳр” консептининг биполяр (ижобий/салбий) табиати, “Узук” мотивининг диахрон ресемантизацияси лингвистик жиҳатдан очиб берилгани ҳамда мазкур консептлар таркибида қўрқув, васваса, фидойилик ва ирода каби антропофеноменларнинг консептуал механизмлари аниқланиб бадиий матнда лингвистик фаоллашуви “Лангуаге анд литературе” номли дарслигига муваффақиятли жорий қилинди. Мазкур дарслик “Инглиз тили” бакалавриат мутахассислиги учун мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги № 316-сон гувоҳномаси асосида рўйхатдан ўтказилган (рўйхат рақами 114491). Натижада, талабалар инглиз адабиёти тарихий тараққиётини замонавий когнитив ва лингвокултурологик ёндашувлар асосида англаш, бадиий матнни дискурсив модел сифатида талқин қилиш ва уни маданиятлараро коммуникация жараёнида қўллаш кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлишди.
Ж.Р.Р. Толкиннинг “Тҳе Лорд оф тҳе Рингс” ва “Тҳе Силмариллион” асарларида ижобий ва салбий образлар ҳамда “Муҳаббат–Нафрат”, “Ёруғлик–Зулмат”, “Сув” каби зиддиятли консептлар лингвоконсептуал, аксиологик ва метафорик мезонлар асосида бадиий матндаги семантик ва дискурсив таркиби статистик таҳлил орқали аниқланган ҳамда лексик бирликларнинг такрорланиши, миқдорий устуворлиги ва семантик фаоллиги фентези матнининг когнитив таркибини шакллантирувчи асосий дискурсив модел эканлиги хақидаги тадқиқотнинг хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР- 3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган
(Қарши давлат университетининг 2025-йил 3-сентябрдаги 04/4125-сон маълумотномаси). Натижада, Ж.Р.Р. Толкин асарларида кузатилган оппозицион консептлар асосида ишлаб чиқилган дискурсив модел лойиҳада инглиз тилини ўқитиш жараёнида лингвистик бирликларнинг семантик ва аксиологик қирраларини чуқурроқ англашга хизмат қилди.