Мирзақандов Элёр Эркинжон ўғлининг
Педагогика фанлари бўюча фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳақида
ЭъЛОН
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тиббий таълим талабаларида интенсив методлар асосида мутахасислик кўникмаларини ривожлантириш технологияси (оториноларингология фанини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзу рўйҳатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9304
Илмий раҳбар: Иминахунова Ирода Хусейновна профессор, педагогика фанлари доктори (DSc)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти. PhD. 06/2025.27.12.Tib.21.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор
Абдуллажонов Бахромжон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббий таълим талабаларида интенсив методлар асосида оториноларингология фанини ўқитишда мутахасислик кўникмаларини ривожлантиришга доир услубий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
талабаларнинг мутахассислик кўникмаларини ривожлантириш жараёни касбий, аналитик ва клиник компетенсиялари мутахассислик фанларига интеграциялаш бўйича мотивацион, мақсадга йўналтирилган, мазмуний-инструментал ва рефлексив компонентларни модификациялаш ҳамда мақсадли уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
интенсив методлар асосида талабаларнинг мутахассислик кўникмаларини ривожлантиришнинг амалий ёндашувлари, клиник ўзини-ўзи ривожлантириш, рефлексив, аксиологик ва шахсга йўналтирилган тамойиллар, фаолиятга йўналтирилган ўқитиш усуллари билан интеграциялаш ҳамда фанга доир консепсияларни ривожлантиришнинг натижавийлигини фронтал таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнига интенсив ёндошиш талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган САР модели (Симулатион, Аналйзе, Рефлеcтион) ҳамда CРТ (Cлиниcал Реасонинг Траининг) технологияларини мустақил лойиҳавий фаолиятини таълимнинг дидактик-мантиқий структурасига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мутахассислик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги, касбий тайёргарлик мазмунини чуқур ўзлаштириш даражаси, оториноларингология фани контекстда тушунишни мустақил амалга ошириш қобилиятлари ҳамда клиник билиш даражаси ва ўз-ўзини ривожлантириш жараёнлари билан динамик барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Тиббий таълим жараёнида оториноларингология фанида интенсив технологиялар асосида тиббий таълим талабалари мутахассислик кўникмаларини ривожлантиришдаги ўрни ва илмий натижалар асосида:
Тиббий таълим жараёнида оториноларингология фанида интенсив технологиялар асосида тиббий таълим талабалари мутахассислик кўникмаларини ривожлантиришдаги ўрни ва илмий натижалар асосида:
талабаларнинг мутахассислик кўникмаларини ривожлантириш жараёни касбий, аналитик ва клиник компетенсиялари мутахассислик фанларига интеграциялаш бўйича мотивацион, мақсадга йўналтирилган, мазмуний-инструментал ва рефлексив компонентларни модификациялаш ҳамда мақсадли уйғунлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари “Оилавий поликлиникада оториноларингология” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136 - сонли буйруғи) Натижада тиббий таълим муассасаларида талабаларга оториноларингология фанини ўқитиш методик таъминоти такомиллаштирилган;
интенсив методлар асосида талабаларнинг мутахассислик кўникмаларини ривожлантиришнинг амалий ёндашувлари, клиник ўзини-ўзи ривожлантириш, рефлексив, аксиологик ва шахсга йўналтирилган тамойиллар, фаолиятга йўналтирилган ўқитиш усуллари билан интеграциялаш ҳамда фанга доир консепсияларни ривожлантиришга доир таклифлари “Оилавий поликлиникада оториноларингология” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136–сонли буйруғи) Натижада мутахассилик фанларини консептуал асосларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.
ўқув жараёнига интенсив ёндошиш талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган САР модели (Симулатион, Аналйзе, Рефлеcтион) ҳамда CРТ (Cлиниcал Реасонинг Траининг) технологияларини мустақил лойиҳавий фаолиятини таълимнинг дидактик-мантиқий структурасига мослаштиришга оид таклифлари “Оилавий поликлиникада оториноларингология” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136–сонли буйруғи) Натижада талабаларнинг фан бўйича билим, кўникма ва малакалари ривожлантирилган;