Зиявутдинов Асадулла Суннатуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қия йўналтирилган ва горизонтал қудуқларни бурғилаш технологиясини тадқиқ этиш (Ўзбекистон Республикаси конлари мисолида)», 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5612.
Илмий раҳбар: Ракҳимов Анварҳоджа Акбарҳоджиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ, DSc.36/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Жахон Акилович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Наримов Равшанбек Анарметович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қия йўналтирилган ва горизонтал қудуқларни бурғилаш жараёнида техник ва технологик ечимларни тадқиқ этиш асосида, шламни олиб чиқиш самарадорлигини ошириш ва юқори самарали бурғилаш эритмаларининг рецептураларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қия йўналтирилган ва горизонтал қудуқларни бурғилашда қудуқ стволини шламдан сифатли тозалаш мезонлари аниқланган;
бурғилашнинг турли кон-геологик шароитларида қия йўналтирилган ва горизонтал қудуқларни ўтиш жараёнида шламни самарали олиб чиқиш шартлари асосланган;
мавжуд назарий ва стенд тадқиқотлари асосан қудуқ стволининг пастки девори бўйлаб алоҳида заррачаларнинг ҳаракатланишини тавсифлаши ва қия ва горизонтал қудуқларни бурғилашда зичланган шлам массаларининг ҳаракатланиш хусусиятларини ҳисобга олмаслиги исботланган;
бурғилаш эритмаси оқими билан шламни ер юзасига чиқариш самарадорлигига қудуқ стволининг қия йўналтирилган ва горизонтал участкалари траекторияси эгрилигининг таъсири исботланган;
бурғилаш эритмаси оқимининг қўшимча пулсациясини таъминлаш, қудуқ стволини шламдан тозалаш самарадорлигини ошириш ва траекториясининг эгрилиги юқори бўлган участкаларда, шламнинг йиғилишини олдини олиш мақсадида қудуқ гидропулсатори ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қия йўналтирилган ва горизонтал қудуқларни бурғилаш технологиясини жорий қилиш жараёнида гидравлик дастур ва ўта енгиллаштирилган бурғилаш эритмаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
қия йўналтирилган ва горизонтал қудуқларни бурғилаш жараёнида гидропулсация таъсири орқали шлам йиғилишининг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент олинган (ИАП 04460, 2009 й.). Натижада, қия йўналтирилган ва горизонтал қудуқларни бурғилаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган 0,75 г/см3 солиштирма оғирликдаги ўта енгиллаштирилган бурғилаш эритмаси Бухоро-Хива нефт ва газ минтақасида жойлашган Зеварди газконденсат конининг 63-сонли ҳамда Сомонтепа газконденсат конининг 86-сонли қудуқларини бурғилаш жараёнида амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 12 июндаги 05-24-427-сонли маълумотномаси). Натижада, қия йўналтирилган ва горизонтал қудуқларда шламни юзага олиб чиқиш даражаси 90-100% га таъминланди ҳамда газ дебитини 15 ва 50 минг м3/сутка ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish