Ахмедов Алибек Баҳодировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёғли гепатоз негизида кечувчи тиш қаттиқ тўқимаси нокариоз касалликларини ташхислаш, даволаш ва профилактикаси», ихтисослик шифри: 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Tib915.
Илмий маслаҳатчи: Олимов Сиддиқ Шарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шаковец Наталья Вячеславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муртазаев Саидмурод Саидаълоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси). 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар ёғли гепатози мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқимасининг нокариес касалликларини клиник-лаборатор баҳолаш, ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ёғли гепатоз мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималари эрозив нуқсонлари ҳамда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати десквамациялари билан намоён бўлувчи умумий зарарланишлари асосланган;
жигарнинг ёғли гепатози мавжуд бўлган беморларда оғиз бўшлиғи аъзолари ва тўқималарида учрайдиган биргаликдаги шикастланишлар (нокариоз касалликлар, шиллиқ қават ўзгаришлари, пародонтопатиялар) комплекс клиник-лаборатор таҳлил асосида ўрганилиб, мазкур ҳолатлар беморларнинг стоматологик ҳолатини баҳолаш мезонларига тўлиқ жавоб бермаслигини кўрсатувчи далиллар илмий асосланган;
илк бор жигар ёғли гепатози мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималарининг нокариоз шикастланишлари стоматологик симптомокомплекс сифатида оғиз суюқлиги биокимёвий кўрсаткичлари (ЛДГ, умумий оқсил, АЛТ, ИФ, рН) ҳамда эркин ёғ кислоталари миқдори ва инсулин резистентлик ҳолати билан ўзаро боғлиқлигини асослаш орқали ташхисий мезонлар такомиллаштирилган;
жигар ёғли гепатози бўлган беморларда нокариоз шикастланишлар соҳаcидаги деминерализация жараёнларининг кучайиши, калций-фосфор миқдорининг камайиши, ишқорий фосфатаза фаоллиги камайиши, кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчи гормонлар ва оғиз суюқлигидаги аминокислоталар таркиби ўзгариши аниқланган;
ёғли гепатоз мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималари нокариоз зарарланишларининг пайдо бўлиш эҳтимолини оширадиган хавф омилларига боғлиқ ташхислаш, даволаш ҳамда олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 4 ноябрдаги 28/02 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор ёғли гепатоз мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималари эрозив нуқсонлари ҳамда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати десквамациялари билан намоён бўлувчи умумий зарарланишлари асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: ёғли гепатоз мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималари эрозив жараёнлари билан бир қаторда, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати дескваматив ўзгаришларининг кенг тарқалиши, асоратларнинг клиник кечиш хусусиятлари, асосий касаллик негизида сўлак безлари дистрофик ўзгаришлари натижаси эканлиги изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникасининг 2025 йил августдаги 11/1-сонли ҳамда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 13 августдаги 24-T-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар ёғли гепатоз негизида шаклланадиган стоматологик асоратларни эрта ташхислаш имконини берган. Юқоридаги текшириш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ёғли гепатоз негизида шаклланадиган тиш қаттиқ тўқималари нокариоз касалликлари патогенезининг аниқ механизмларини аниқлаш имконини берувчи янги замонавий диагностика мезонлари ҳамда эндотелиал дисфункция аломатларини аниқлаш ёрдамида ишлаб чиқилганлиги бир нафар бемор учун сарфланган маблағнинг 390000 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса маблағ тежалиши, мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлаган. Вақт бўйича иқтисодий самара 62,5% ни ташкил қилган. Хулоса: ёғли гепатоз негизида шаклланган стоматологик асоратлар мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқимаси нокариоз ҳамда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларининг тарқалиши, тузилиши, клиникаси ва кечиш табиати ёғли гепатоз кечиши муддатига ва оғирлик даражасига боғлиқ. Ёғли гепатоз билан касалланиш давомийлиги 5 йилдан 10 йилгача бўлган беморларда 1 йилгача ташхиси қайта тасдиқланган беморларга нисбатан стоматологик шикоятларнинг 4,3 баравар кўплиги кузатилган.
иккинчи илмий янгилик: жигарнинг ёғли гепатози мавжуд бўлган беморларда оғиз бўшлиғи аъзолари ва тўқималарида учрайдиган биргаликдаги шикастланишлар (нокариоз касалликлар, шиллиқ қават ўзгаришлари, пародонтопатиялар) комплекс клиник-лаборатор таҳлил асосида ўрганилиб, мазкур ҳолатлар беморларнинг стоматологик ҳолатини баҳолаш мезонларига тўлиқ жавоб бермаслигини кўрсатувчи далиллар илмий асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигарнинг ёғли гепатози мавжуд бўлган беморларда нокариес касалликлар, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўзгаришлари ҳамда пародонтопатияларнинг кузатилиши нафақат жигар фаолиятига боғлиқ лаборатор ўзгаришларга балки оғиз бўшлиғи гигиенасига ҳам боғлиқ эканлиги асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 31 июлдаги 295-U-сонли ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникасининг 2025 йил 2 августдаги 60-I-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар жигар ёғли гепатози мавжуд беморларда шаклланган стоматологик асоратларни эрта ташхислашга имкон берган. Тавсия этилган текшириш усуллари ушбу контингентдаги беморларда диагностика усулларини ташкил қилиш ҳамда этиопатогенетик даво учун тавсиялар ишлаб чиқиш учун хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: жигар ёғли гепатози фонида шаклланган нокариоз касалликлари мавжуд беморларда тавсия этилаётган клиник-лаборатор текшириш усуллари ҳамда кўрсаткичларнинг динамикадаги ўзгаришларини баҳоланиши орқали стоматологик текшириш ўтказиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 93680 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса сарфланадиган маблағнинг тежалишини ҳамда мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлаган. Хулоса: жигар ёғли гепатози мавжуд беморлар оғиз бўшлиғи касалликларини ташхислашнинг янги диагностик моделини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар беморларда турли кўрсаткичларнинг стоматологик касалликларга олиб келувчи хавф омилларини аниқлаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор жигар ёғли гепатози мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималарининг нокариоз шикастланишлари стоматологик симптомокомплекс сифатида оғиз суюқлиги биокимёвий кўрсаткичлари (ЛДГ, умумий оқсил, АЛТ, ИФ, рН) ҳамда эркин ёғ кислоталари миқдори ва инсулин резистентлик ҳолати билан ўзаро боғлиқлигини асослаш орқали ташхисий мезонлар такомиллаштирилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар ёғли гепатози мавжуд беморларда стоматологик симптомокомплекс сифатида тиш қаттиқ тўқималарининг нокариоз касалликлари шаклланишида жигар фаолиятига боғлиқ ҳолда гепатоцит ҳужайралари мембраналари ўтказувчанлиги ошиши натижасида қонда ЛДГ, умумий оқсил, АЛТ, ИФ ва ёғ кислоталари миқдорининг ҳамда инсулин резистентлигининг ошиши, оғиз суюқлиги рН кўрсаткичининг кислотали томонга силжиши тиш қаттиқ тўқималари эрозив шикастланишларига олиб келиши асосланган. Ушбу кўрсаткичлардан фойдаланиб, беморларда нокариоз касалликлар кечиши ва якуни истиқболини башоратлашда ташхисий ҳамда прогностик мезонлар сифатида фойдаланиш самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 31 июлдаги 295-U-сонли ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникасининг 2025 йил 2 августдаги 60-I-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар биокимёвий таҳлил усуллари билан бир қаторда комплекс даволашни ташкиллаштириш ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: жигар ёғли гепатози фонида шаклланган нокариоз касалликлари мавжуд беморларда тавсия этилаётган клиник-лаборатор текшириш усуллари ҳамда кўрсаткичларнинг динамикадаги ўзгаришларини баҳоланиши орқали стоматологик текшириш ўтказиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 93680 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса, сарфланадиган маблағнинг тежалишини ҳамда мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлаган, вақтни эса 5 кунга қисқартирган. Хулоса: жигар ёғли гепатози мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималарининг нокариоз шикастланишларини оғиз суюқлиги биокимёвий кўрсаткичлари (ЛДГ, умумий оқсил, АЛТ, ИФ, рН) ҳамда эркин ёғ кислоталари миқдори ва инсулин резистентлик ҳолати билан ўзаро боғлиқлигини асослаш орқали патогенетик жараённи ҳамда этиопатогенетик даволаш динамикасини баҳолаш имконияти асосланган. 
тўртинчи илмий янгилик: жигар ёғли гепатози бўлган беморларда нокариоз шикастланишлар соҳаcидаги деминерализация жараёнларининг кучайиши, калций-фосфор миқдорининг камайиши, ишқорий фосфатаза фаоллиги камайиши, кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчи гормонлар ва оғиз суюқлигидаги аминокислоталар таркиби ўзгариши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: беморларда нокариоз шикастланишлар организмдаги минерал алмашинувнинг бузилиши жигар ёғли гепатози негизида шаклланиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникасининг 2025 йил 1 августдаги 11/1-сонли ҳамда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 13 августдаги 24-T-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар ёғли гепатоз негизида шаклланадиган минерал алмашинув бузилишларини эрта ташхислашга имкон берган. Юқоридаги текшириш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: ёғли гепатоз негизида шаклланадиган тиш қаттиқ тўқималари нокариоз касалликлари патогенезининг аниқ механизмларини аниқлаш имконини берувчи минерал алмашинув манбалари ҳамда бириктирувчи тўқима шаклланишида иштирок этувчи аминокислоталар миқдорини аниқлаш орқали ишлаб чиқилган иқтисодий самарадорлик бир нафар бемор учун сарфланган маблағнинг 390000 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса маблағ тежалиши, мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлади. Вақт бўйича иқтисодий самара 62,5% ни ташкил қилган. Хулоса: жигар ёғли гепатози мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималари деминерализацияси кучайиши, оғиз суюқлигида калций-фосфор миқдорининг ҳамда ишқорий фосфатаза фаоллигининг камайиши, кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчи гормонлар ва оғиз суюқлигидаги бириктирувчи тўқима шаклланишида иштирок этувчи аминокислоталар таркибининг ўзгариши негизида тиш қаттиқ тўқимаси эрозияси, понасимон нуқсони ҳамда патологик емирилиш ҳолатлари ортиб борган.
бешинчи илмий янгилик: ёғли гепатоз мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқималари нокариоз зарарланишларининг пайдо бўлиш эҳтимолини оширадиган хавф омилларига боғлиқ ташхислаш, даволаш ҳамда олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар ёғли гепатози негизида шаклланган тиш қаттиқ тўқималари нокариоз зарарланишларининг клиник кечиш хусусиятлари ва лаборатор таҳлил кўрсаткичлари орқали беморларни эрта ташхислаш ҳамда башоратлаш исботланганлиги, комплекс этиопатогенетик даво-профилактика алгоритмининг илк бор тавсия этилганлиги ва самарадорлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 13 августдаги 25-T-сонли ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 30 июлдаги 158ICh-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар жигар ёғли гепатози негизида шаклланган нокариоз зарарланишларни эрта ташхислаш бўйича диагностик модел ҳамда даво-профилактика алгоритми яратиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: жигар ёғли гепатози фонида шаклланган нокариоз касалликлари мавжуд беморларда тавсия этилаётган клиник-лаборатор текшириш усуллари ҳамда кўрсаткичларнинг динамикадаги ўзгаришларини баҳоланиши орқали стоматологик текшириш ўтказиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 93680 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса сарфланадиган маблағнинг тежалишини ҳамда мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлаган. Хулоса: жигар ёғли гепатози негизида тиш қаттиқ тўқимаси нокариес касалликларини ташхислаш, клиник-биокимёвий тавсифлаш, даволаш ва профилактикасини ишлаб чиқиш тиббий ёрдам сифатини оширган, диагностика ва даволашнинг янги усулларини қўллаш орқали касаллик кескинлашувларининг камайиши, беморларнинг ҳаёт сифати яxшиланиши ва беморларнинг даволаниш муддатлари қисқаришига сабаб бўлган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish